175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 ·...

16
Erkin YURT интернет-газета 1 № 175 / 12.07.2015 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги сахифада) ЎЗБЕКИСТОНДА «АЛВАСТИ ОВИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаган 500га яқин зобит ва мулозим турли жазоларга тортилгани статистик маълумот ўлароқ расмий матбуотда эълон қилинди. Мазкур хабар ортидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинлангани борасидаги президент қарори ҳам эълон қилинди. Ўзбекистон президенти тарафидан 29 июнь куни имзоланган қарорга кўра¸ Турсунпўлат Тошпўлатов Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши бош бошқарма бошлиғи этиб тайинланган. Турсунпўлат Тошпўлатов бундан олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғининг курсиси шу йилнинг 21 апрелидан бери бўш қолаëтган эди. Бу лавозимни эгаллаган Даврон Назармуҳаммедов 21 апрелда Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Шаҳар милицияси муовинлигидан вазир ўринбосари лавозимига бирдан кўтарилган Турсунпўлат Тошпўлатов 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. «Алвасти ови» Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасига кўра¸ бу тайинлаш кейинги пайтда куч ишлатар тизимларидаги “алвасти ови” деб аталган тозалаш амалиëтидан ортидан кутилган воқеадир: - Шаҳар милиция муовини бўлиб ишлаган одамнинг бирдан қудратли бошқармага бошлиқ қилиб тайинланиши юқори бошқарув элитасига ишонч қолмагани нишонасидир. Президент қарори билан тайинланган Турсунпўлат Тошпўлатов¸ Зокир Алматов (Собиқ ИИВ) кетганидан кейин заифлашган вазирликни кучайтириш бўйича вазифа олганидан хабаримиз бор, деб билдирди Ўзбекистон ҳуқуқ- тартибот органларидаги Озодлик манбаси электрон ёзишма асносида. Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинлангани манзарасида кучи ишлатар тизимлардан 500га яқин мулозимнинг жазога тортилгани ҳақидаги хабар “статистик маълумот” ўлароқ сиздирилди. 12news.uz нашрининг Ўзбекистон ҳукуматига таяниб ëзишича, 2014 йилнинг сентябр ойига қадар ҳуқуқ –тартибот органларида ишловчи 451 амалдор ўғирлик¸талончилик¸ хизмат вазифасини суъистеъмол қилиш¸ порахўрлик ва қийноқ қўллашда айбдор деб топилиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. 12 судья¸ 30 прокурор ва 1 МХХ ходими Айни маълумотга кўра, 12 судья ва уч нафар суд мулозими¸ 30 нафар Бош прокуратура ходими¸ 258 нафар ИИВ зобити¸49 нафар солиқчи¸ 38 нафар божгир ва беш нафар адвокат ҳибсга олиниб, жазога тортилган. Илова қилинишича, 2014 йилнинг сентябр ойига қадар фақат биттагина МХХ ҳодими қамоққа олиниб, суд ҳукми асосида, озодликдан маҳрум этилган. Озодлик жазога тортилган ягона МХХ зобити шахси билан қизиқди. Ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг айтишича, бу шахс шу кунларда Бекобод қамоғидан МХХ подвалига келтирилиб, қайта терговга тортилган Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи, 51 яшар МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаевдир. Статистик ҳисоботга тиркалмаган бўлса ҳам, Озодликда мавжуд маълумотга кўра¸ ўтган йил сўнгида (ноябр-декабр ойларида) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг 12 нафар собиқ ходими ноқонуний тадбиркорлик,

Upload: others

Post on 06-Aug-2020

4 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 1№ 175 / 12.07.2015

№ 175/ 12.07.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ЎЗБЕКИСТОНДА «АЛВАСТИ ОВИ» ДАВОМ ЭТМОҚДАЎзбекистонда ҳуқуқ-тартибот

органларида ишлаган 500га яқин зобит ва мулозим турли жазоларга тортилгани статистик маълумот ўлароқ расмий матбуотда эълон қилинди. Мазкур хабар ортидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинлангани борасидаги президент қарори ҳам эълон қилинди.

Ўзбекистон президенти тарафидан 29 июнь куни имзоланган қарорга кўра¸ Турсунпўлат Тошпўлатов Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши бош бошқарма бошлиғи этиб тайинланган.

Турсунпўлат Тошпўлатов бундан олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғининг курсиси шу йилнинг 21 апрелидан бери бўш қолаëтган эди.

Бу лавозимни эгаллаган Даврон Назармуҳаммедов 21 апрелда Ўзбекистон президентининг

кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Шаҳар милицияси муовинлигидан вазир ўринбосари лавозимига бирдан кўтарилган Турсунпўлат Тошпўлатов 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

«Алвасти ови»Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот

органларидаги Озодлик манбасига кўра¸ бу тайинлаш кейинги пайтда куч ишлатар тизимларидаги “алвасти ови” деб аталган тозалаш амалиëтидан ортидан кутилган воқеадир:

- Шаҳар милиция муовини бўлиб ишлаган одамнинг бирдан қудратли бошқармага бошлиқ қилиб тайинланиши юқори бошқарув элитасига ишонч қолмагани нишонасидир. Президент қарори билан тайинланган Турсунпўлат Тошпўлатов¸ Зокир Алматов (Собиқ ИИВ) кетганидан кейин заифлашган вазирликни кучайтириш бўйича вазифа олганидан хабаримиз бор, деб билдирди Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбаси электрон ёзишма асносида.

Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши

курашиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинлангани манзарасида кучи ишлатар тизимлардан 500га яқин мулозимнинг жазога тортилгани ҳақидаги хабар “статистик маълумот” ўлароқ сиздирилди.

12news.uz нашрининг Ўзбекистон ҳукуматига таяниб ëзишича, 2014 йилнинг сентябр ойига қадар ҳуқуқ –тартибот органларида ишловчи 451 амалдор ўғирлик¸талончилик¸ хизмат вазифасини суъистеъмол қилиш¸ порахўрлик ва қийноқ қўллашда айбдор деб топилиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

12 судья¸ 30 прокурор ва 1 МХХ ходими

Айни маълумотга кўра, 12 судья ва уч нафар суд мулозими¸ 30 нафар Бош прокуратура ходими¸ 258 нафар ИИВ зобити¸49 нафар солиқчи¸ 38 нафар божгир ва беш нафар адвокат ҳибсга олиниб, жазога тортилган.

Илова қилинишича, 2014 йилнинг сентябр ойига қадар фақат биттагина МХХ ҳодими қамоққа олиниб, суд ҳукми асосида, озодликдан маҳрум этилган.

Озодлик жазога тортилган ягона МХХ зобити шахси билан қизиқди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасининг айтишича, бу шахс шу кунларда Бекобод қамоғидан МХХ подвалига келтирилиб, қайта терговга тортилган Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи, 51 яшар МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаевдир.

Статистик ҳисоботга тиркалмаган бўлса ҳам, Озодликда мавжуд маълумотга кўра¸ ўтган йил сўнгида (ноябр-декабр ойларида) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг 12 нафар собиқ ходими ноқонуний тадбиркорлик,

Page 2: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета2 № 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. 2015 йилга келиб Ҳаëт Шарифхўжаевнинг «туғишган жияни» Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи

Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинганди.

“Тозалаш” Озодликка маълум бўлишича,

шу кунларда яна 654 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ҳодимига нисбатан 477 та жиноят иши очилган.

Бу жиноят иши доирасида 554 мулозим судгача ҳибсга олинган.

Санкт-Питербургдаги ҳуқуқни

тадбиқ қилиш муаммоларини ўрганиш институтининг 2010 йилдаги тадқиқодига кўра¸ Ўзбекистонда 2008 йилда 200 мингдан зиëд куч ишлатар тизим ходимлари фаолият кўрсатган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг таъкидлашича, бу рўйхатга маҳалла посбонлари ва “сексот”лар кирмайди.

Манба: «Озодлик» радиоси

Ўзбекистон Женевада эски ҳисобот билан чиқиш қилди

Бобожоннинг билдиришича, Ўзбекистон делегациясини тўрт мулозим тамсил қилмоқда.

Улар Ўзбекистон Бош прокуратурасидан Ислом Жасимов, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан Евгения Ланкевич, Адлия вазирлигидан Шаҳноза Ëқубжонова ва Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази вакиласи Дилноза Муротовалардир.

Ўтган йиллардагидан фарқли тарзда Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази раҳбари Акмал Саидов ҳисобот тақдимотида иштирок этмаяпти. Ўзбекистон ҳукумати томонидан тайёрланган расмий ҳисоботни тинглаш Женева вақти билан соат 14да бошланди.

БМТ Қўмитаси эътиборига Ўзбекистон тарафидан ҳавола қилинаëтган ҳисоботга дастлаб 2013 йил санаси ëзилган. Кейинроқ “техник сабабларга кўра” ҳисобот санаси 2014 йил, май деб ўзгартирилган.

Ҳисоботда 2007 йилдан то 2012 йилгача бўлган даврга оид эскирган маълумотлар қўлланилган. Масалан, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳамда 2013 йил ноябрида фаолияти тўхтатилган “Форум” жамғармаси ўзбек фуқаровий жамияти эришган ютуқ сифатида ҳисоботда келтирилади.

Расмий Тошкент тақдим қилаëтган ҳисоботда иддао қилинишича: “Қисқа тарихий бир даврда Ўзбекистон парламенти

муқобил ҳисоботларни тинглади.Муқобил ҳисоботни тақдим

қилган Ўзбекистон — Германия Инсон ҳуқуқлари форуми вакили Алисон Гилл Озодлик мухбири билан суҳбатда қўмита эътиборини мамлакатда ҳаракатланиш эркинлигининг чекланганига қаратганлигини билдирди:

- Биз Ўзбекистонда инсонларнинг тамал ҳуқуқлари бузилаëтганлигини¸ чиқиш визаси¸ прописка мисолида аниқ далиллар билан гапирдик. Шунингдек, Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат масаласини ҳам кўтардик¸ — деди Алиссон Гилл Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра, БМТнинг Фуқаролик ва сиëсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пакти иштирокчиси сифатида Ўзбекистон ўз фуқароларининг бу Пактда таъкидланган тамал ҳуқуқлари бузилаëтганини изоҳлашга мажбур.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йилда қабул қилиниб, 1976 йилда кучга кирган ушбу Пактни Ўзбекистон 1996 йили ратификация қилган.

Дунёнинг 168 давлати бу Пактнинг иштирокчиси ҳисобланади.

18 нафар мустақил экспертлардан ташкил топган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита Ўзбекистондан ташқари Буюк Британия, Венесуэла, Испания, Канада, Македония ва Франциянинг Пакт бўйича ҳисоботларини кўриб чиқмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати 8 июль куни тушдан кейин Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг навбатдаги сессияси давомида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пактнинг бажарилиши бўйича ҳисобот бера бошлаган.

Швейцариянинг Женева шаҳридан туриб Инсон ҳуқуқлари қўмитаси сессиясини ёритаётган Озодлик мухбири Шуҳрат

инсон ҳуқуқ ва эркинлиги тўғрисида 15 кодекс ҳамда 500 дан ортиқ қонунларни қабул қилган.”

Расмий ҳисоботга ишониладиган б ў л с а , “ Ў з б е к и с т о н д а фуқароларнинг сиëсий ҳуқуқлари тўла таъминланмоқда”.

Мустақил экспертлардан ташкил топган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита расмий ҳисоботдан бир кун олдин ëпиқ эшиклар ортидаЎзбекистон фуқаровий жамияти фаоллари тайëрлаган «Саҳарлик ва

ифторда қуруқ нон еяётганлар бор»

Таниқли уламо Содиқ қори Камолиддиннинг айтишича, мусулмоннинг Рамазон ибодатларини адо этиши учун сув билан ҳурмо кифоя қилади.

«Ижтимоий минбар» рукнимизнинг Рамазон пайтида саҳарлик ва ифторлик меъёрлари мавзусида фикр билдирган Қирғизистоннинг собиқ муфтийси айрим араб давлатларидаги исрофгарчиликларни қоралади.

Айни пайтда Facebook даги BBC O’zbek саҳифасида шарҳ қолдирган аксар ўзбекистонликлар ҳам уламо билан ҳамфикр.

Mirakbar Mirtalipov: … Umu-man olganda ovqat ko’p yeyish tavsiya qilinmagan islomda. Bu yil tutomadim ro’zani, o’tgan yili qoldirmay tutganimda iftorda faqat suv ichardim, ovqat o’tmasidi… Qanaqa iftor qilishigacha gapirish to’g’rimas manimcha, bunaqa nar-salarni ilmli odamlar, diniy idoradan so’ralsa, ular diskussiya qilishsa, to’g’riroq bo’lardi manimcha. FB da o’tirvolib hamma o’zicha fatvo berib tashashiyam noto’g’ri.

Sitora Narturayeva: Biz Iftor-lik bo’lishi bilan deyarli faqat suv ichamiz. Ovqat uncha o’tmaydi. Yengil nimadir tanovvul qilamiz. Manimcha ro’za tutish orqali in-sonning organizmi tozalanadi. Buni

(Давоми кейинги сахифада)

Page 3: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 3№ 175 / 12.07.2015

faqat foydali deb o’ylayman.Nozimkhan Khodjayev: Yenglar,

ichinglar, lekin isrof qilmanglar.Миразиз Тулаганов: Bu maqo-

lani yozgan odam yoki o’ylab top-gan odam shunaqa issiq jazirama chillada ro’za tutib ko’rsin!!! Fikr bildirishdan, sunnatni gapirishdan oldin. Keyin man birinchi marta es-hitvomman chto ramazondan kimdir ortiqcha vazn bilan chiqishi mumkin-ligini.

Shirin Aliyeva: Ro’zani nima uc-hun tutamiz? Avvalo bu bizga farzligi uchun. Farzimizni ado etib, nafsimiz-ni tiyib olamiz. Ro’za oyini hurmat qilib ayrim gunohlardan o’zimizni to’xtatamiz. Ro’zani boshqa foy-dali tomoni sog’ligimizga ta’siridir. Hozirgi zamon tibbiyoti 30 kun och-likka chidab ayrim kasalliklardan xalos bolish kerakligini tasdiqlab davolash kurslarini boshlab yubor-ishgan. Manimcha ro’zada inson mu-kammal ruhan ham sog’lomlashadi.

Sano Hayitova: Men iftorlik rasmlarimni ko’rsatishdan uyaldim. Chunki iftorlikda yeganim ozgina sovuq sup (okroshka) va torvuz. Al-hamdulilah!

Гулчехра Худойбердиева: Нафси ёмон инсонлар рўза тутишни у ёқда турсин,баҳоналар билан еб юришибди. Рўза одам хоҳласа хоҳламаса 2-3кг вазн ташлайди.

София Султон: Хавотирга ўрин йўқ, ошқозон хипча тортиб, уч-тўрт уринишдан сўнг, эшигини ёпиб, ҳеч нени йўлатмайди. Эртасига очил дастурхон ҳам неьматларни кечагидан камроқ кўз -кўзлашга ўтиб олади, харидор топмагач.

Naser Muhammad: Рамазон ойида рўза тутиш аввало Аллоҳни бандаларига буюрган ибодатларидан биридир. Бандалари бор бир култум сувга зор ҳолда ўтказишади бу ойни, бандалари бор дастурхонида қўшимча таомга жой топа олишмайди. Мақолани ман ижобий томонга йўйдим ва навбатдаги насиҳат сифатида қабул қилдим.

Musayyaf Qodirov: Ruza tutish farz amallardan. 5 assosiy farzlar-dan. Iymon, namoz, ruza, zakot, haj. BBC diniy uquviz bumasa Uzbekiston Musulmonlari idorasidan maslaxat olib yozsez oqilona bulardi.

Манба: bbc.com/uzbek

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Чегара билмас зўравонликлар…ўт очгани, оқибатда бир нафар тожикистонликнинг яраланганига доир хабарга расмий Тошкент муносабат билдирган.

Подробно. Уз нашрига кўра, Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати бу хабарни рад этган.

Миллий Хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, 25 июн куни икки тожикистонлик Бешариқ туманида чегара ҳудудини ноқонуний кесиб ўтган.

Тожикистонликлар қўлга олиш жараёнида чегарачиларга қаршилик кўрсатгани айтилади.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига кўра, шундан кейин аввал ҳавога, кейин эса уларга қарата ўқ узилган.

Бунинг оқибатида Сўғд вилояти, Конибодом туманида истиқомат қилувчи 30 ёшли Тожикистон фуқароси Т.Усмонов яраланган ва Бешариқдаги касалхонага ётқизилган.

Унинг ҳамроҳи 24 ёшли Х.Қобилов қўлга олинган.

Айни ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғотилган.

Ўзбекистон хавфсизлик хизмати бу икки тожикистонлик қўлга олиниш жараёнида атрофда ҳеч қандай чорва моллари бўлмаганини ҳам урғулаган.

Балиқчиларга ҳужумЎтган ҳафта Ўзбекистон

чегарачилари қўшни қозоғистонлик балиқчиларни ўққа тутгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Оқибатда бир нафар қозоғистонлик ҳалок бўлганди.

Бу борада Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентга норозилик нотасини йўллаган.

Алмати шаҳрида эса бир гуруҳ фаоллар Ўзбекистон консуллиги қаршисида пикет уюштириб, президент Ислом Каримовга ўз норозилик талабларини топширмоқчи бўлишган.

Қозоғистон Ташқи ишлар

вазирлигининг норозилик нотасида Ўзбекистон чегарачиларининг қурол ишлатиши икки мамлакат орасидаги дўстона муносабатларга раҳна солиши урғуланган.

Чегара билмас…зўравонликларми?

Ўтган ҳафта Қирғизистон билан чегарада ҳам отишма юз берган.

Қирғизистон Чегара Хизмати матбуот бўлими тарқатган хабарга кўра, 29 июн куни Айдаркен чегара хизмати бўлинмаси «Кара-Шоро» чегара назорат нуқтасида Қирғизистон чегарачилари давлат чегараси чизиғида бўлган Ўзбекистон чегарачиларига танбеҳ берган.

Қирғизистон Чегара Хизмати матбуот бўлимига кўра, Ўзбек чегарачилари биринчи бўлиб ўқотар қуролни ишга солганлар.

Айтилишича, Ўзбекистон чегара қўриқчилари Қирғиз ҳарбийларининг давлат чегарасига дахл қилмаслик ва чегара чизиғидан масофа сақлаш борасидаги талабига жавобан ўқ узишган.

Отишма икки давлат ўртасидаги чегаранинг аниқ белгиланмаган ҳудудида кечган.

Марказий Осиё чегараларининг кўпгина қисми давлат орасида якдил бир келишув билан аниқ белгилаб олинмаган.

Собиқ Шўро, ҳозирда мустақил давлатларнинг чегарада рўй берадиган тўқнашувлари асосан ана шу баҳсли ҳудудларда кечади.

Ўзбекистон Қозоғистондан ташқари барча чегарадош қўшнилари билан виза тизимига эга. Тожикистон ва Қирғизистон билан ўртадаги айрим чегара ҳудудларини эса миналаштирган.

Кузатувчиларга кўра, минтақа мамлакатлари ўртасидаги чегара оша борди-келди камайиб, улар бир-биридан тобора узоқлашиб кетишмоқда.

Манба: bbc.com/uzbek

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида турфа нохуш ҳодисалар рўй бераётганига доир хабарлар тарқалмоқда.

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Фарғона вилояти билан чегарада ўзбекистонлик чегарачиларнинг мол боқаётган қўшни давлат фуқароларига қарата

Page 4: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета4 № 175 / 12.07.2015

(Давоми кейинги сахифада)

27 фермер арз қилиб Оқсаройга

борди

ортиб қолган буғдойни ўрдириб олиб, норозилик билдирган икки фермерни уриб, сўкиб, қамаб қўйгани айтилмоқда.

Фермерлар қамаб қўйилиб, буғдойи ўриб олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг “Азизбек” фермер хўжалиги раиси Азизбек Астрақулов 7 июль куни буғдойини ўраётган пайтда, милиция ходимлари томонидан калтакланган ва қамаб қўйилган.

Бўлиб ўтган бу воқеани ўз кўзи билан кўрган фермерлардан бирининг айтишича, Азизбек Астрақулов буғдой топшириш режасини бажарган бўлса-да, шартномага биноан унинг ўзига тегишли буғдойи зўравонлик билан ўрдириб олинган:

“Шартномага кўра фермер буғдой режасини бажарганидан сўнг, ортиқчаси унинг ўзига қолиши керак. Бу буғдойни фермернинг ўзи ва ишчилари бўлиб олади. 7 июль куни Азизбек буғдойини ўрдирди. Мен ҳам ўша ерда ҳашарда эдим. Тушгача Азизбек планни бажариб бўлди. Лекин Оққўрғон тумани милицияси бошлиғи Собир ака ва ўзини Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси коррупция бўлимининг бошлиғи Шуҳрат Йўлдошевман деб таништирган шахс қолган буғдойни ҳам ўришга мажбурлади. Азизбек қаршилик қилди. Лекин бошлиқларининг буйруғи билан участка нозири ва яна икки милиционер унинг қўлини қайириб, мошинага тиқиб олиб кетишди”, дейди фермер.

Фермернинг айтишича, норозилик билдиргани учун Азизбекнинг 63 яшар отасини ҳам милиция ходимлари ҳақорат қилишган:

“Милиция бошлиқлари фермернинг отасини ҳам сенсираб ҳақорат қилишди. Милиция ходимлари отахонни у ёқ-бу ёққа судраб анча сарсон қилишди”,

дейди фермер.Фермернинг айтишича, Азизбек

Астрақулов 8 соат давомида участка нозири кабинетида ушлаб турилган. Фермернинг режадан ортган буғдойи ҳам ўриб олинганидан сўнг, у қўйиб юборилган.

Шу куннинг ўзида Азизбекнинг амакиси, “Жаҳонгир Агро” фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Астрақуловнинг ҳам режадан ортиқ буғдойи зўравонлик билан тортиб олинган:

“Шуҳрат акани ҳам милиция ходимлари қўлларини қайириб, мошинага тиқиб, олиб кетишди. Уни Оққўрғон тумани ички ишлар бўлимига қамаб қўйишди. Режадан ортган буғдойини ўриб олишганидан сўнг, қўйиб юборишди”, дейди исми сир қолишини сўраган фермер ишчиларидан бири.

Оққўрғон ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, подполковник Шуҳрат Йўлдошевнинг ғалла ўриш тадбирини назорат қилиш учун вилоят ички ишлар бошқармасидан вакил қилиб юборилганини тасдиқлади:

“Тўғри Шуҳрат Йўлдошев бизга уполномоченний қилиб юборилган. Лекин фермерларни ургани ёки қамагани тўғрисидаги гаплар ёлғон”,деди ички ишлар мулозими.

Оққўрғон тумани ҳокими Мамуржон Дадажоновнинг қўл телефони ўчирилгани боис у билан боғланиш имкони бўлмади.

Ёрдам сўраб ОқсаройгаБу воқеадан бир кун ўтиб, 8 июль

куни Оққўрғон туманилик 27 нафар фермер ҳокимият вакилларининг бедодлиги ва зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраб, Тошкент

бўлган фермерлар, аризаларини қайтариб олиб, Ўзбекистон президенти Девонига боришган.

Девон мулозими фермерлар арзини тинглагандан сўнг, Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновга қўнғироқ қилган. Ҳоким фермерларни қабул қилишга ваъда берган.

Шундан сўнг 27 нафар фермер Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов билан учрашган.

Озодликка бу ҳақда гапириб берган арзчи фермерлардан бирининг айтишича, вилоят ҳокими ҳам уларнинг режадан ортиқ буғдойи тортиб олинмаслигига кафолат бермаган:

“Вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов бу йил ғалла режасининг бажарилиши республикада оғир аҳволда эканлиги ва ўзимизнинг тоғли вилоятларда буғдойни совуқ уриб кетганлиги учун режадан ортиғини захирага топширишни илтимос қилди. Қўшимча шартнома қилинглар, деди. Қўшимча топширган буғдойларингни режаси тўлмаган фермерлар бозор нархида сотиб олиб, пулини сизларга беради, ўзларинг суришиб кетаверасизлар, деди. Шунга ишониб, бор буғдойни ўриб топширдик, ўзимизга ҳозирча ҳеч нарса қолмади. Бу ёғи энди пешонадан. Ҳоким ваъдасини бажарса, қўшимча буғдойимиз учун бозор нархида пул оламиз”, дейди вилоят ҳокими билан учрашган фермерлардан бири.

Айни пайтда ҳукумат ҳар бир килограмм буғдойни 460 сўмдан сотиб оляпти, бозорда эса бир килограмм буғдойнинг нархи минг сўмдан ошиқ.

ЗўравонликЎзбекистон мустақилликка

эришиши ортидан мамлакатдаги экин ерлар фермер хўжаликларига бўлиб берилган.

Ўзбекистонлик фермерлар

Тошкент вилояти Оққўрғон туманилик 27 нафар фермер режадан ортган буғдойи зўравонлик билан тортиб олинаётганидан арз қилиб, 8 июль куни аввал Бош прокуратурага, ундан кейин Оқсаройга арз қилиб борди. Бир кун аввал туман милицияси бошлиғи ва вилоят ички ишлар бошқармасидан келган подполковник оққўрғонлик фермерларнинг режадан

сари йўл олган.Фермерлар аввал Ўзбекистон

Бош прокуратурасига арз қилиб, уларнинг режадан ортган буғдойи зўравонлик билан тортиб олинаётгани ҳақида ариза топширган.

Бироқ, Бош прокуратура мулозимининг “арзингиз ўн кун давомида кўриб чиқилади” деган жавобидан сўнг, ўн кун ичида буғдойидан тамоман ажралиб қолишдан хавотир

Page 5: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 5№ 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

давлатга буғдой ва пахта топшириш режаларини бажаришга мажбур. Режани бажаролмаган фермерлар ҳокимият, милиция ва прокуратура томонидан таъқиб қилинади.

Буғдой топшириш шартномасига кўра, давлат режасини бажарган фермер ортиб қолган буғдойни ўзига олиши ёки ишчиларига иш ҳақи сифатида бўлиб бериш ҳуқуқига эга.

Бироқ, Ўзбекистонда режани бажаролмаган фермерлар сабаб туман ёки вилоят буғдой режаси оқсаб қолаётган бўлса, режани бажарган фермерларнинг буғдойи зўравонлик билан тортиб олиниши ҳолатлари кўп кузатилади.

Зўравонлик қурбонлариДавлат режасини бажаролмай,

маҳаллий ҳокимлар, милиция ва

прокуратура ходимлари томонидан тазйиққа учраб, ўз жонига қасд қилаётган фермерлар ҳақида Озодлик кўп хабар берган.

Бир ҳафта аввал Андижон вилояти Избоскан туманида фермерлик қилган 29 ёшли Нодирбек Ҳайдаров туман ҳокими ва прокурори ўтказган мажлисдан чиқиб, ўзини осиб қўйди. Озодлик манбаларига кўра, ҳоким ва прокурор фермерни буғдой режасини бажармагани учун қаттиқ койиган ва у мажлисдан чиқиб, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилган. Ўтган йилнинг 17 октябрь куни Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида пахта планини бажармагани учун туман ҳокимлиги мулозими томонидан ҳақоратланган фермер Ҳабибулло Эгамбердиев уйига қайтгач, ўзини осган эди.

22 июнь куни эса Наманган вилояти, Чуст тумани, Баймоқ қишлоғилик 44 яшар фермер Қурбонтой Усмонов дала шийпонида ўз жонига қасд қилди. Усмонов фермер хўжалиги билан боғлиқ муаммолар боис ўзни осгани айтилди.

2013 йилнинг ноябрида Сирдарёнинг Боёвут туманида яшаган 54 ёшли фермер Неъмат Сулаймонов ўзини осган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, бу фермер ҳам маҳаллий ҳокимият вакилларининг босимига чидай олмай, ўз жонига қасд қилган.

2013 йилнинг августида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги“Қўшработ” фермерлар ширкати раиси Исмат Шодмонов ҳам туман ҳокими томонидан калтаклангач, уйига келиб, ўз жонига қасд қилганди.

Манба: «Озодлик» радиоси

Ўзбекистон автосалонларида машина тиқилиб кетди

Ўзбекистондаги барча автосалонлар GM-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар билан лиқ тўлди. Автомобилларнинг баъзи маркаларини автосалонлардан бир куннинг ўзида, баъзиларини эса 1-6 ой давомида харид қилиш мумкин бўлиб қолди. Бир йил аввал эса машина олиш учун олдиндан пул тўлаш жараёнида одамлар ярим тундан навбатга турар, шунда ҳам бир йилдан сўнг машина харид қилиш учун шартнома олиш ҳаммага етмасди.

Автосалонларда оёқ босишга жой қолмади

Сўнгги кунларда Ўзбекистондаги автосалонларида шу пайтгача содир бўлмаган ҳолат кузатилмоқда. Тошкент ва вилоятлардаги барча автосалонлар GM-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар билан лиқ тўлди.

Автосалон сотувчилари мижозларга АҚШ долларида ва сўмда сотилаётган автомобилларни тақдим қилмоқда.

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари автомобилларга тиқилиб кетган “Роҳат” автосалонининг суратини қўйишди.

“Мана сенга олам-олам мошин,Истаганингни олиб мин”, деб

ҳазил ҳам қилишди муштарийлар.Ўзбекистондаги автосалонлар

шу пайтгача ҳеч қачон автомобиллар билан бунчалик тўлиб-тошмаган,

баъзи автосалонлар эса янги автомобилларни қабул қилиш учун қўшимча жой қидирмаган эди.

Ўзбекистондаги автосалонлар Кобалт, Ласетти, Малибу автомобилларининг 1 ва 2- позицияларини бир кунда, Матизни бир ойда, Нексия СОНСнинг люкс позициясини олти ойда сотиб олиш мумкинлиги ҳақида эълон тарқатмоқда. Малибудан ташқари бу машиналарга тўлов фақат АҚШ долларида амалга оширилиши айтилади.

Бекобод шаҳридаги автосалон сотувчисининг айтишича, улар ҳеч қачон бунча кўп машина қабул қилмаган:

— Ҳақиқатан ҳам мошина жуда кўп келяпти. Лекин харидор кам. Ҳозир бир куннинг ўзида

Кобалтнинг 1-2 позициясини, Жентранинг 1-2 позициясини, Орландо ва Малибу сотиб олишингиз мумкин. Матизларни эса позициясига қараб, икки-уч кундан бошлаб бир ойгача бўлган муддатда олишингиз мумкин. Нексия сонсларнининг 1-2 позициясини бир ойда чиқариб берамиз, 3-4 позициясини йилнинг охиригача оласиз. Мошин кўп ака, хоҳлаган рангингизни танлаб олаверасиз”, деди автосалон сотувчиси.

Бекобод шаҳрида киракашлик қиладиган Дилшод ҳам танишлари бир ҳафтада “шапкасиз” Нексия сотиб олганини айтди:

— Бизда шаҳарда битта

(Давоми кейинги сахифада)

Page 6: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета6 № 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

автосалон бор. Ҳозир мошина тиқилиб кетган. Олдин ундай бўлмасди. Келарди, икки-уч кунда эгалари олиб кетарди. Аввал эртароқ олиш учун “шапка” сўрашарди. Ҳозир шапка йўқ. Бир танишим бир ҳафтанинг ўзида ҳеч қандай “шапка”сиз Нексия олиб чиқиб келди,- деди Дилшод.

Қаршида Матизни бир кунда ҳам сотиб олса бўлади

Қарши шаҳрида истиқомат қиладиган Абдусалимнинг айтишича, автосалонларда машиналар тиқилиб кетганидан оёқ босишга жой қолмаган:

— Мен Матиз олмоқчи эдим. Борсам мана пулини тўлангу олиб кетаверинг деб қора Матизни кўрсатишди. Менга оқи керак десам, уни бир-икки ҳафта кутасиз, деди. Энди 100 доллар берсам оқини ҳам топиб берардию, бергим келмади, деди Абдусалим.

Бухоро шаҳридаги автосалон

сотувчиси ҳам автомобилларнинг баъзи турларини бир кунда сотиб олиш мумкинлигини айтди:

— Бизда ҳам шундай мошина жуда кўп келяпти. Уларни жойлагани қўшимча жой қидиряпмиз. Бир кунда Ласетти 2, Кобалт 1ни, бир ойда Матизни сотиб олишингиз мумкин, деди сотувчи.

Нега Ўзбекистон автосалонларида машина

кўпайди?GM Uzbekistan ишлаб чиқарган

автомобиллар экспортининг асосий харидори бўлган Россияда касодга учраётгани Ўзбекистон ички бозорида автомобилларнинг кўпайишига сабаб бўлгани айтилади.

Жорий йилда Ўбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги савдоси 57 фоизга қисқарди.

Бу ҳақда Европа бизнес Уюшмасининг автомобилсозлар Қўмитаси маълумотларига таяниб

берилаётган хабарларга кўра, олти ой ичида GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган машиналардан 10357 донаси сотилган холос.

Россияда давом этаётган иқтисодий пасайиш натижасида 2015 йилда янги автомобиллар сотуви 2014 йилга нисбатан 41,5 фоизга камайган. Экспертлар Россиядаги машиналар савдосининг қарийб икки баробарга камайишини бевосита рублнинг қадри тушиши ва бунинг ортидан мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиши билан боғламоқда.

Шу пайтгача машина олиш учун йиллаб навбат кутган ўзбек харидори энди GM Uzbekistan автомобилларини қисқа вақт ичида расмийлаштириш имконига эга бўлди.

Бундан ташқари ўзбек харидори навбатни яқинлаштириш учун тўлаган порадан ҳам воз кечилгани кузатилмоқда.

Манба: ozodlik

Ўзбекистон ҳукумати: Қамоқхоналар ҳаммага очиқ

БМТнинг Женевадаги Инсон Ҳақлари Қўмитасида ҳисоб берган ўзбек расмийлари мамлакат қамоқхоналарининг ҳаммага очиқлиги ва қийноқларнинг мавжуд эмаслигини айтишган.

Ўзбекистон ҳукуматининг Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакилларидан иборат тўрт кишилик ҳайъати 8 июл куни тақдим этилган расмий ҳисобот ортидан пайшанба куни эрталаб 18 нафар мустақил халқаро экспертларнинг саволларига жавоб қайтарган. БМТ Инсон Ҳақлари Қўмитасининг 114-сессияси доирасида ўтган

раҳбари, Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимов кўтарилган масалалар борасидаги халқаро танқидларни «қуруқ гап» дея рад этган.

Ўзбек мулозимларининг ёлғонларини ёзиб олишга

улгурмаяпманСтив Свердлоу, Ҳюман Райтс

ВотчУнинг айтишича, Ўзбекистонда

қийноқлар тақиқланган, судлар мустақил ва болаларнинг мажбурий меҳнатидан истифода этилмайди.

Жаноб Жасимов 2005 йил 13

майидаги Андижон воқеалари юзасидан холис текширув ўтказилмагани ҳақидаги саволга «Андижон масаласи Ўзбекистон учун ёпиқ» деб жавоб берган.

Ҳайъатнинг бошқа аъзолари мамлакатда фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминлангани, митинг ва намойишлар ўтказиш эркинлиги ва журналистларнинг касбий фаолиятлари учун қамоққа ташланмасликларини таъкидлашган.

Адлия вазирлиги мулозимининг айтишича, мамлакатда сақланиб қолган чиқиш визаси фуқароларнинг хорижга саёҳат қилишларини қийинлаштирмайди, қайтага «соддалаштиради».

«Биометрик паспорт жорий қилиниши билан бу жараён янада соддалашди»,- деб айтди мулозим.

Унга кўра, Тошкентда вақтинчалик ва доимий прописка тартиби қонунга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Чиқиш визаси ва прописка масалаларини кўтарган экспертлар фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чекловчи бу тартибларнинг Ўзбекистонда нима учун ҳанузгача амал қилаётгани ҳақидаги саволга ҳукумат ҳайъатидан жавоб ололмаганлар.

савол-жавобда халқаро экспертлар Ўзбекистон қ а м о қ х о н а л а р и д а г и қийноқлар, сиёсий маҳбуслар муддатларининг узайтирилиши, Андижон воқеалари, интернетга чекловлар, болалар меҳнати, аёлларнинг мажбуран стерилизация қилиниши, чиқиш визаси ва прописка сингари масалаларни кўтарганлар.

Ҳукумат ҳайъати

(Давоми кейинги сахифада)

Page 7: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 7№ 175 / 12.07.2015

«Ёлғонлар»Ўзбекистон ҳукумати

мулозимлари, шунингдек, «Нима учун дунёнинг энг узоқ вақт қамоқда ўтирган журналисти Муҳаммад Бекжон озод қилинмаётгани» Мурод Жўраев ва Самандар Қўқонов сингари дастлабки жазо муддатини аллақачон ўтаб бўлган кекса маҳбусларга нисбатан нега авф қўлланмаётгани, шунингдек, Вячеслав Охунов ҳамда Елена Урлаева каби фаолларга нима сабабдан чиқиш визаси берилмаётгани ҳақидаги аниқ саволларни жавобсиз қолдиришган.

Сиёсий маҳбусларнинг муддатлари узайтирилиб қўйилишини эътироф этган ҳукумат ҳайъати вакили «бу маҳбусларни қайта тарбиялаш мақсадида қилинишини» айтган.

Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили қамоқхоналарда шароитлар қанчалик яхшилангани, маҳбусларга соғлик ва бошқа хизматлар кўрсатилаётгани ҳақида

гапираркан, қўмита аъзоларига «қамоқхонада шароит оғир деган гапни қаердан олдинглар, тушунмайман» хитоб қилди.

Унинг айтишича, «Ўзбекистон қамоқхоналари шаффоф ва жамоатчилик учун очиқ».

«Ўтган йили 4 нафар ўзини инсон ҳақлари ҳимоячилари деб атайдиган шахсларнинг қамохоналарга ташриф буюриб, маҳбуслар билан юзма-юз суҳбатлашишларига имконият яратиб бердик. Қамоқхоналар ҳамма учун очиқ», деб айтди ЖИЭБ вакили. Унинг айтишича, нисбатан ёш Ўзбекистоннинг жазони ижро этиш тизими «суръат билан ривожланмоқда».

Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари халқаро экспертларнинг мамлакатда судлар мустақил эмаслиги, фуқароларнинг шикоятларини кўриб чиқиш механизми йўқлиги, маҳалла қўмиталари фуқаролар устидан жосуслик қилиши ва ҳукуматни танқид қилувчи вебсайтларга тўсиқ қўйилгани ҳақидаги танқидларни қатъиян рад этганлар.

БМТ қўмитасидаги Ўзбекистонга

(Давоми: Боши олдинги сахифада) бағишланган муҳокамани кузатиб турган Ҳюман Райтс Вотч вакили Стив Свердлоу ўзбек мулозимларининг «ёлғонларини ёзиб олишга улгурмаётгани»ни айтган.

«Ўзбек расмийларининг мамлакатдаги инсон ҳақларининг аҳволи борасида қайтараётган ёлғонларини ёзиб боришга улгурмаяпман», деб ёзган Стив Свердлоу ўзининг Твиттердаги саҳифасида. У Ўзбекистон Адлия вазирлигининг ҲРВ ўзбек қонунчилигини бузгани, жумладан, молиявий ҳисоботлари шаффоф бўлмагани ва рухсат этилмаган тадбирлар ўтказгани учун мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақидаги даъвосини рад этган.

Ўзбек мулозимлари Халқаро Қизил Хоч ва Ҳюман Райтс Вотч каби ташкилотларнинг қачон Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ва БМТ қийноқлар бўйича маърузачисига мамлакат қамоқхоналарини бориб кўриши учун қачон изн берилиши ҳақидаги саволларга ҳозирча аниқ жавоб беролмасликларини айтишган.

Манба: bbc.com/uzbek

Россия Думаси яна Марказий Осиё фуқаролари учун виза талвасасига тушди

Россия давлат Думасининг айрим аъзоларига кўра, мамлакатга «Исломий давлат» гуруҳи таъсири ёйилмаслиги учун Марказий Осиё давлатлари билан виза тартибини жорий қилиш керак. Айни масалада Россия федерал муҳожирлик хизматига Думадаги миллатлар иши бўйича шуғулланадиган мулозимлардан бири Валерий Рашкин ва коммунистлар раҳбарларидан Сергей Обуховлар мурожаатнома йўллашган.

Россия матбуотига кўра, бу депутатлар виза тартиби жорий қилиниши билан шарт бўладиган савол-жавоблар орқали турли «экстремист унсурларни» аниқлашлари мумкин, деган қарашда собитлар. Виза тизими, депутатларга кўра, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан жорий қилиниши лозим.

Экстремистларга виза керакми?Россия интернет саҳифаларидан

бири «Экономика сегодня» нашри билан суҳбатда тарих фанлари номзоди Наталя Харитонова виза тизими иш бермаслигини айтади.

«Исломий давлат» гуруҳи аъзолари Россияга киришни истаса, бу давлатлар билан виза тизими

уларга тўсиқ бўлиши қийин, деб ҳисоблайди олима. «Халқаро террорчи ташкилотлар турфа бюрократик тўсиқларни енгишга етарлича тажриба орттиришган», дейди Наталя Харитонова.

Гарчанд, Россияга «Исломий давлат» гуруҳи аъзолари сизиб кираётгани ва турфа манбаларга кўра, муҳожирлар орасида «жангари ёллаш» ҳолатлари рўй бераётгани сир бўлмаса ҳам, матбуотдаги чиқишларнинг аксарияти вазиятни бўрттиришдир. Айни нашр билан суҳбатда Харитонова хоним Толиблар давридаги ўхшаш васвасани мисол келтиради.

«Биз аввал Толиблар ҳақида ҳам шунақа йўл тутгандик. Айни ҳаракат паштун миллатчилигига асослангани, Марказий Осиё давлатларига хавф солмаслиги, айниқса Россияга таҳдид деярли йўқ эканига гувоҳ бўлдик. Ҳозир «Исломий давлат» билан худди шундай вазият рўй бераётир», дейди олима.

Ҳибслар ва рақамларЎтган бир неча ой ичида Россия

хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб бир неча «жангари ёлловчилар» ва ё «Исломий давлат»

гуруҳи аъзоларини ҳибсга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг ўринбосари Евгений Лукянов яқинда «Исломий давлат» гуруҳи сафида 2000 нафарга яқин россияликлар жанг қилаётгани ҳақида айтган эди. Сўнгги ойларда аксарият Марказий Осиё давлатлари ҳам “Исломий Давлат” сафларида жанг қилаётган фуқароларининг сони ортиб бораётганидан ўз хавотирларини яширишаётгани йўқ. Агар, ICSR ва АҚШ Марказий Жосуслик Хизматининг шу йил март ойида эълон қилган расмий маълумотларига таянилса, минтақадан ‘Исломий Давлат» сафига ёлланган энг кўп жангарилар ўзбекистонликдир.

Россия ва Ўзбекистон собиқ Шўро республикалари орасидан бу икки ташкилот рўйхатида юқори ўринларни эгаллаган иккита давлат бўлишганди. 1.500 та экани айтилган жангариларининг сони бўйича Россия рўйхатда учинчи ўринни эгаллаган, «Исломий Давлат» сафидаги «500 нафар жангариси» билан Ўзбекистон 13 давлат орасидан энг қуйи ўринда келганди.

Манба: bbc.com/uzbek

Page 8: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета8 № 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Сўнмас руҳ(янги поэзия)

Олдимда кўринур баҳорлар,Бу – Туркий Дунёнинг баҳори —

Пичоқлар бўғзимга етганда…Рауф Парфи Ўзтурк

ЯпроқҚайда ўсдинг, қайда яшнадинг?Япроқ , япроқ, айтиб бер менга.Юлқиниб ўзингни ташладингНега, ахир, япроғим, нега?

Сени шамол, боқ, супурмоқда…Япроқ , япрқ, сўзлаб берсанг-чи,Ўз севгингдан бўзлаб берсанг-чи,Нечун тушдинг, нечун оёққа?…1965

Кимлигингни унутма Бирга туғилдинг – ку, юрагим,

Насиб этганда мангулик.Сен яшайвер , сен мени кутма.

Мен – ку исмингман, холос, лекин.Юрагим , номингни унутма.

1965.

Она Туркистон¹О, Она Туркистон, ўйлайман сени,Тинглайман оламнинг шивирин такрор.Банди масканига чорлайди мениКибр чўққиларда музлаган баҳор…1967

¹“Узоқ ўтмиш замонларда Ўрта осиё минтақасидан бошлаб Ҳазар денгизи, Днепр дарёси ва Қора денгиз қирғоқлари, Волга ва Ўрол бўйларидан Сибир орқали Мўғулистон ва Хитой деворигача бориб тақалган бепаён ерлар Туркистон ўлкаси деб юритилган «Муҳаммад Ибн Вали. (Академик Ҳамид Зиёнинг “ Сибир , Волга ва Ўрол бўйларидаги ўзбеклар”китобидан).

Улар…Улар қоғознинг юзига пул

ёзадилар…Улар Она Тилин унутадилар

тахтачасининг ёнида.Улар алдоқдан, шарбатдан, қип –

қизил гўштданҚасру иморатлар қурадилар

бемалол…1973

Туркистон ёди“Ёлғон даво қилганлар…” Сўзлар шоир,“Оқни қора қилганлар…” айтинг кимлар?

Бу – Рауф Парфи шарқилари. Мен уларни ЭССЕ ҳажмидан келиб чиқиб, қисқартирилган ҳолда бердим. 2013 йили шоир Абдулкарим Баҳриддин Рауф Парфининг сайланма асарлари тўпламини “Академнашр “да нашр эттирди. У 417 бетдан иборат. Ишқибоз ўқувчи уни топиб ўқир, деб ўйлайман. Советлар даврида бу шеърлар воқеа бўлган. Қўл –қўлга тегмай ўқилган. Жумладан , мен ҳам саҳрода сувсаган одамдек, у шарқиларни ташналик билан ўқиганман. Ўшанда , аниғи, олтмишинчи йилларда менда Ўзтурк билан танишиш истаги туғилган.

Танишув

Шу кенг олам торлик қилар аламингизга.

Шекспир

Донолар яхши ном қолдиришни алоҳидаУмр деганларХондамир

Йўл оламан “ Қайдасан?” деб оёқ ости юрт сари.

ЧўлпонАдашмасам , 1966 йил эди.

Журналистлар оламига шиддат билан кириб келган ёш, ўктам Шароф Убайдуллонинг “ Ханжар тутган қотиллар “ феълетони “ Сирдарё ҳақиқати “ да босилди. Кўплар қатори бу мендан ҳам унга нисбатан қизиқиш уйғотди. Мен у кезлари “Гулистон” газетаси (Гулистон тумани газетаси)да корректор бўлиб ишлардим. Бу газета Гулистон шаҳари марказида – “ Сирдарё ҳақиқати “ редакцияси билан қарама –қарши бинода жойлашган эди.

“Ханжар тутган қотиллар “ сабаб, мен ўлка редакциясига

ўтдим. Шароф Убайдуллони олдин кўрмаган бўлсам ҳам, танидим. Тасаввуримдаги йигит эди. Суқсурдек . Озғин, дуркин, хушбичим, бўйчам, кўркам. Уни ички сезгим билан ТошДунинг журналистика факультетини битирганини ва энди иш бошлаганини англадим. Салом – аликдан сўнг унга кўнглимдагини айтдим:

Феълетонни зўр ёзибсиз. Ҳамма ерда шов — шув. Табриклайман !

Раҳмат! – Шароф Убайдуллонинг ўзига ишонч руҳи билан ёнган ўткир, синчил кўзида тиниқ қувонч акс этди. У мендан сўрамаса ҳам, унга ўзимни тушинтирдим:

Қўшни бинода ишлайман. Журналистликка ўқийман. Сиртдан

Ҳа, яхши.Шов – шув дейишимнинг боиси

ўша замонда бундай феълетон ёзиш хавфли ва кам учрайдиган ҳол эди. Бироқ Шароф Убайдуллода юрак бор эди – ки, бунга журъат этолган. Ўзи умид билан қўлига қалам олган одам, у журналистми, ёзарми, шоирми, фарқсиз, қўрқоқ бўлса, ҳеч қачон яхши нарса ёзолмайди. Ҳатто қобилиятли бўлса ҳам. Бориб – бориб руҳий инқирозга учрайди. Истеъдодидан масуво бўлади. Журналист, ёзар, шоир фақат тирикчилиги учун ёзмаслиги керак. Бу фикрим рассомга ҳам, ҳайкалтарошга ҳам, киночига ҳам, амалдорга ҳам тегишли.

Элни – алдаш фирибгарликнинг энг тубан кўриниши.

Ким халқни алдаса, ўзини ҳам алдайди. Советлар давридаги журналист, ёзар, шоирларнинг, янглишмасам, 99 фоизи маддоҳ, ялтоқ, ёлғончи эди. Тузум қули эди. Шунга бари бандидан узилган япроқдек ер парчин бўлди.

Қўрқитув асосига қўрилган

Эврил Турон: Кишанланган Қалблар-6

Мақбара бошига йиқилар ҳозир…”Яна товуш: “ Ҳаром еган ҳокимлар…”Йиғла энди, кўзим, сен-да йиғлаб ол.Тўйсин кўз ёшингга бу туркий ситам.Тўйсин , Ватан ёди чидар бемалол,О, сабр дарахти, қутлуғ Туркистон…1981

(Давоми кейинги сахифада)

Page 9: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 9№ 175 / 12.07.2015

(Давоми келгуси сонда)

олдига бу тўртинчи келишим эди. Уйига кетишга тараддудланаётган бўлса ҳам, мени илиқ қарши олди. Хонада ёлғиз ўзи эди. Мен бундан севиндим. “ Қандай яхши, эркин гаплашамиз “, деб ўйладим.

Тарих , адабиёт, ҳаёт ҳақида қўнишдик. Сўнг суҳбатимиз алангланиб, поэзияга кўчди.

Замон шоирларининг аксарияти апологет…

Бу – нима дегани? – Ўзим сезмаган ҳолда уни бўлдим.

Ўлка вилоят. Менимча, форсча ўрнига туркчасини ишлатганимиз маъқул.

Маддоҳ дегани. Яъни, тузумни осмону фалакка кўтариб мақтовчи шоирлар. Бу – апологетика.

Мен бу терминни билмаганимга ўзимни ўнғайсиз ҳис этдим. У буни сезмаганга олди ва гапида давом этди:

Апологетлар қоғозни булғашади. Ёздиқларини ит ҳам ўқимайди. Чунки Қалбсиз. Аниғи, бир чақага қиммат. Булар элимизга зарарли унсурлар. Айтиш мумкинки, сотқинлардай…

Мен Шароф Убайдулло табиатида Тангри томонидан берилган бир журъат борлигига яна бир бор инондим.

Сўнмас журъат…Бироқ бир – иккиси бор, – Шароф

Убайдулло тағин гап жиловини олди, – зўр! Улар:

Дардли шоирлар,Руҳли шоирлар.Менга Рауф Парфи ёқади.Танийсизми?Курсдош эдик.Шундайми?Шерларидан ўқиб берайми?Вақтингиз бўлса, албатта. Мен

бундан қувонаман.Ҳозирча, мен унинг Байрон

асарлари билан бир қаторда турадиган уч гўзал шеърини ўқийман:

Сен уни ҳеч унутолмадинг,Мен ҳам кеча олмадим сендан.

1962

Деразамга урилади қор,Жаранглайди жарангсиз кумуш.Деразамга урилади қор,Қор сингари оппоқ бўлди туш.

Бир ажойиб қор ёғар бу кеч.Учиб тушар менинг ёнимга…Мен –ку сени ўйламасман ҳеч,Сен тушасан аммо ёдимга…1963

Оҳ, Туркистон, кўзим йўлингда,Сен руҳимда очила қолдинг,

Бир сир бўлиб сочила қолдинг,Оҳ, Туркистон, кўзим йўлингда.

Гўзалларнинг гўзали Турон,Севимлидир ҳамда меҳрибон.

Ул ҳам туғилгандир меҳримдан,Гўзалларнинг гўзали Турон.

Дунё қадар севгим бор сенга,Билмаганлар айтар: “ Ул йўқ

– ку!”Сен қайларда юрибсан бу кун?

Дунё қадар севгим бор сенга.1965

Бу юрак меваси, — дедим мен, — Тиниқ! Жозибали ! Изтиробли!

У бу шеърларини 20-23 ёшларида ёзган.

Рауф Парфи билан қандай танишсам бўлади?

Вақти келганда…Янглишмасам 1967 йилнинг

ёзида Рауф Парфи Муҳаббатга уйланганда, Янгийўл шаҳрига тўйга бордик. У ўрта бўйли, озғин йигит эди. Кўзларининг камдан- кам одам илғайдиган тубида тубсиз дард борлигини илғадим. Бу – тирикчилик дарди эмас эди. Менича бу:

Ватан дарди,Миллат дарди,Туркистон,

Турон Озодлиги дарди эди.Мен буни ўзимга ҳам номаълум

бўлган сезги билан сездим.Ақл,Идрок,Юрак сезгиларим

муштараклигида.Йиллар кечароқ сезгим

алдамаганига яна бир бор инондим.Рауф Парфи уй – рўзғор,

бола – чақа, топиш – тутиш ташвишларидан йироқдай эди. Уни мансаб – мартаба, орден – медал, шон – шуҳрат қизиқтирмасди. Шунгами, Рауф Парфининг душманлари йўқдек эди. Мен уни кунилаган касни кўрмаганман. Лекин , мен ўзимча, Муҳаббат тирикчилик масаласида куйинса керак, Рауф уни эшитавермаса керак, деб ўйлардим. Балки, адашарман ?

КГБ Рауф Парфининг изини, оғзини пойларди. Шеърларининг ҳар бир ҳарфини “ Оёғини” осмондан қилиб , “ Пути”ни йириб кўрарди. Мен буни унинг ўзидан ҳам, мухлисларидан ҳам эшитганман.

Рауф Парфи ички қўрқувни енгиб, эътиқодида собит туриб, ўз дунёси билан яшарди.

Шеърий дунёси билан,Туркий дунёси билан.Назаримда унда шеърий дунёга

нисбатан Туркий дунё кучли эди. Яъни у:

Турк элларининг бир туғ остида яшашини,

Озод, ҳур яшашини назмдан ортиқ кўрарди.

Назаримда у шу сабабли шеър ёзарди.

Бу фикр менда қандай пайдо бўлган ? Бунга аниқ жавоб беролмайман. Аммо мен буни ички туйғуларимга таяниб айтаяпман. Қуйидаги мисралардан келиб чиқиб ҳам айтаяпман:

Тўкилмайдир, ахир, тўлмайдир,Туркий дунё чил – чил бўлинган…

Ўйлар – Турон, ширин бир Ватан

Ўйларимиз бир аччиқ жаҳон.Биз сумар нишони, Абут Турк

қониБиз Туркмиз, Жаҳонга қудрату

кўркмиз. Биз – Турон, Туркистон

Биз асл Туркмиз…“Ёрдам беринг, ухлаб

ётаверманг! Дея ҳайқираман.Шундай уйғотаман қадимий сўзларни – Туркистонимни…

Эврил Турон: Кишанланган Қалблар-6

тузумлари ҳам ўлди. Яъни: СССР…Замон журналист, ёзар, шоир,

олим, рассом, киночилари у кечмишдан хулоса чиқарганларми? Амал эгалари — чи? …

Одил Ёқубнинг бир сўзи эсимда:“Халқни алдаган киши – ўзига

гўр қазийди”…Бир куни ишдан кейин яна

“ Сирдарё Ҳақиқати”га ўтдим. Адашмасам, Шароф Убайдуллонинг

(Давоми: Боши олдинги сахифада)Жуда бахтли эдинг у билан,

Жаҳонни тўлдириб юрардинг.Сен ўшани ўйлайсан ҳамон,

Ўша билан банддир юрагинг.

Унинг билан кечган дамларданСенга қолган ширин хотира.Менинг эса аччиқ ғамлардан

Тортиб кетди кўзларим хира.

Лекин севгим жой тополмадиХотиралар ётган қалбингдан.

Page 10: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета10 № 175 / 12.07.2015

АҚШ суди $300 миллионни музлатишга рухсат берди

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, АҚШ Адлия вазирлиги суд қарори билан Россиянинг Vimpelсom ва МТС алоқа операторлари Ўзбекистонда пора берганига оид иш тергови билан боғлиқ равишда 300 миллион долларни музлатиб қўйишга эришди. Нью-Йорк Жанубий округи федерал суди пайшанба куни Адлия вазирлигининг талабномасини қондирди.

Бу ҳақда хабар қилган Bloombergагентлигига кўра, ширкатлар сохта фирмалар тармоғини яратиб, консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича қатор шартномалар имзолаганлар ва бу схема орқали Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ишлаш имкониятига эга бўлиш учун президент Ислом Каримовнинг яқинларига пора оқизганлар.

Музлатилиши лозим бўлган маблағлар АҚШнингNew York Mel-lon банки Ирландия, Люксембург ва Бельгия шўъбаларидаги ҳисоб рақамларида экани айтилмоқда.

Тергов тахминича, бу маблағлар халқаро пул ювиш схемасида иштирок этган.

Пулларнинг бир қисми “Ўзбекистон президентининг қариндоши билан боғлиқ” Takilant Limited ширкатига тегишлидир. Takilant фирмаси президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли экани Озодлик иштирок этган журналистик суриштирувлар доирасида аниқланган.

Бир ярим йилдан бери уй қамоғида қолаётгани иддао қилинадиган президент қизи воситачи фирмаларни ўзига яқин шахслар, хусусан, фуқаровий эри Рустам Мадумаров ва хос ёрдамчиси Гаянэ Авакян номларига расмийлаштирганига доир маълумотлар бор. Мадумаров ва Авакян ўтган йили Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан одам ўғирлаганлик айблови билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Озодлик шу йил апрель ойида АҚШ Адлия вазирлиги жиноят қидирув бўлими Швеция прокуратурасига VimpelCom, MTS ва TeliaSonera компаниялари пора тўлаши учун воситачи бўлган Takilant Ltd. фирмасига доир маблағнинг швед банкидан чиқариб олинмаслигини кафолатлашни сўрагани тўғрисида хабар қилган эди.

Ундан бироз аввал Озодлик иштирок этган журналистик

суриштирувда Ўзбекистонда фаолият юритадиган Vimpel-Com, MTS ва TeliaSonera телеком ширкатлари Гулнора Каримовага камида бир миллиард АҚШ доллари миқдорида пора бергани фош этилган эди.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP) бошчилигида ўтказилган журналистик суриштирув натижасида Гулнора Каримова назоратида ташкил қилинган коррупцион схемаларга кирувчи воситачи фирмалар телеком ширкатларини йиллар давомида соғиб келганини тасдиқловчи ҳужжатлар қўлга киритилди.

Журналистик суриштирувга етакчилик қилган OCCRP муҳаррири Миранда Патручич Ўзбекистонда йирик коррупция терговига АҚШ расмийларининг қўшилишини Европада 2012 йилдан бери тергов қилинаётган ишда муз жойдан кўчаётганига ишора, дея баҳолаган.

Гулнора Каримова аралашгани иддао қилинган порахўрликка оид дастлабки жиноят ишлари 2012 йил Швейцария ва Швецияда очилган эди. Ўшандан бери Ўзбекистонда бизнес қилиш имкони учун президент қизига юзлаб миллион доллар пора берилгани ва бу пуллар ғарб давлатлари банклари орқали ювилгани юзасидан олиб борилаётган терговга Ҳолландия, Норвегия, Франция ва АҚШ расмийлари ҳам қўшилди.

Миранда Патручичнинг фикрича, АҚШ расмийларининг бу терговга аралашуви унинг мантиқий натижа билан якунланиши эҳтимолини оширади.

- АҚШ расмийлари ноқонуний ўзлаштирилган пулларни кетидан тушиб, бундай жиноятларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича катта тажрибага эга эканини намойиш қилган. Ўтмишда коррупцияга қўл урган шахс ва ширкатлар АҚШ назарига тушгач катта миқдорда жаримага тортилганига гувоҳ бўлганмиз. Шунинг учун АҚШ терговчилари бу пуллар кетига тушгани ҳам Гулнора Каримова иши яқин орада якун топишига жиддий ишорадир,- деди OCCRP муҳаррири Миранда Патручич.

Ўзбекистон прокуратураси ҳам ўтган йилнинг сентябрида мамлакат президентининг қизи дохил “уюшган жиноий гуруҳ” устидан жиноят иши қўзғатганини эълон қилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Хитой ОАВ: Раис Ши Жинпин компартиянинг

парокандаликка юз тутишини башорат

қилдиОммавий ахборот воситаларида

Ҳонгконгда нашр этиладиган “Чженмин” журналининг июль сонига ишоратлар Хитой Халқ Республикаси раиси Ши Жинпин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюросининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида сўзга чиқа туриб, партияни жиддий равишда шикастлаган инқироз ҳақида билдириб, бу кетишда компартия парокандаликка юз тутиши мумкинлигини башорат қилди.

“Буюк давр” интернет порталида чоп этилган матнга кўра, “Чженмин” Хитой раҳбарининг Компартия Сиёсий бюросининг мажлисидаги маърузасини чоп этган – айтишларича, мажлис 11 соат давом этган. Раис баён қилган олтита асосий тезис журналистларнинг эътиборини ўзига жалб этган.

1. Хитой Коммунистик партияси ўз ғоя ва мақсадларини (матнда ориентирлар деб берилган) йўқотиб қўйди;

2. Компартиянинг ташкилий тузилмалари узоқ вақт давомида мазмунисиз ғулғула ва ориентирларини йўқотган фалаж ҳолатга тушиб қолган;

3. Партия ташкилотлари (Давоми кейинги сахифада)

Page 11: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 11№ 175 / 12.07.2015

ичидаги коррупция ва интизомсизлик оқибатида жамиятдаги ишончини йўқотган;

4. Тинчлик ва моддий фаравонлик вазиятида мутасаддилар ўз я л қ о в л и к л а р и н и , ахлоқсизликларини, тушкун кайфиятини, шарти-кетиб, парти қолганлигини ва бузуқлигини тўла-тўкис намоён этдилар;

5. Мутасаддиларнинг кенг кўламда хизмат мавқеларини суистеъмол қилишлари, ваколатларини ошириб юборишлари, мансаб лавозимидан ўз манфаатлари учун фойдаланишлари, мансаб ва лавозимларни, шу жумладан, жинсий майлларини қондириш эвазига сотишлар халқнинг норозилигини ва ғазабини қўзғамоқда;

Партия ва давлат мулозимларининг, шунингдек, давлат хизматчиларининг ахлоқий бузуқликлари жамиятда давлат амалдорларига нисбатан нафрат муҳитининг шаклланишига олиб келди.

“Аччиқ ҳақиқатни инкор этиб бўлмайди, аччиқ ҳақиқатни тан олмай бўлмайди. <…> Партия шунчалик таназзулга юз тутдики, унинг пароканда бўлиши ва давлатнинг ҳалокатга учраши хавфи пайдо бўлди”, — дейди Ши Жинпин нашр келтирган иқтибосда.

Хитой раҳбари олдин ҳам шу каби гапларни айтиб келган. ХКП МҚ Сиёсий бюроснинг 2013 йилда бўлиб ўтган мажлисида у: “Баъзи ҳудудларда халқ ғазаби қайнайдиган даражага етиб келди. Халқ нафрати поёнига яқинлашиб келмоқда”, деб билдирганди.

Манба: uzbek.fergananews

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Вақт келмадими?олган поляк, чех каби мутамаддун қавмларни ҳам қиёсга олмас эсак, Русиянинг шимолидаги бир ҳовуч финланда ва жанубидаги ярим ховуч арманиларда ҳам «табақайи мунавварайи миллия» кўрмоқдамиз… Кўрмоқдамиз-да, суқланиб ва ҳасратда қолиб, ўз миллатимизнинг бундан маҳрум эканлигига қонли ёшлар тўкмоқдамиз.

Бир милйўн армани орасида бир неча юз зиёли миллатчилар борлиги ва муҳаббати миллиялари, жиддият ва фаолият ва ихлослари ила Усмонли ва Русия каби икки буюк ҳукуматнинг тасарруфида бўлган бир неча вилоятларни бир-бирига қарама-қарши қилишга муваффақ бўлганлари ҳолда йигирма милйўн Русия мусулмонлари ёки ўн саккиз милйўнлиқ Русия турклари орасида етти-саккиз жиддий миллиятчи бўлмаганига таассуф оздир, оташларга кириб, ёнишимиз керак.

Бундан йигирма, ўттиз, қирқ йил аввал миллатимизнинг бошида турган, русларнинг таъбиринча, «образованные мусульмане» (табақайи мунавварамиз) тилга олинар эди.

Булар икки генерал, уч пўлкўвник, беш қапитан, етти ясавул пўдпўручик, ўн икки ғубернски секретар, йигирма қолижаский регистратур ила буларга йўлдош бўлган қирқ-эллик соҳиби медал ва хилъат афандилардан бўлар эди.

Ушбу табақа учун миллат надир ва миллат учун булар надир? Бу — ҳар бирингизга маълум. Ичкари Русияда, Қримда ва Кавказда бу табақадан миллатга ёдгор қолган бир нарса йўқдир.На иш, на ёзув, на илм ва на яхши от.

Нима бўлганда ҳам, жаноби Ҳақ бу табақанинг тақсиротини афу этиб, қайта пайдо бўлишларини ўзи насиб айласин. Фалон бекнинг мадрасаси, фалончи етиштирган одамлар, фалон князнинг асари адабияси ё таржимайи фаннияси ёки ҳиммати илмияси ўлароқ «бир нарса» кўрилмади. Миллат фоидасига қилинган фалон «бир иш» эшитилмайди.

Бу марҳумларнинг тўғридан-

тўғри ўғил ва авлоди бўлмаса-да, ворислари, деб ном олган ёшларимиз ва ёш табақайи мунавварамиздан буюк ишлар, нафъли амаллар, миллатни тараққий ва юксалишига олиб борувчи тадбирлар кутилмоқда. Ажабо, булар мансуб бўлган миллатларига қандай хизмат қилишлари мумкин?

Бунга жавоб берадиган даражада бирор-бир асар ва адабиёт йўқдир. Матбуъ суратда маслаки миллия музокара қилинмади. Бу ҳолда таҳсили олия кўрган жавонларимиз ва бошқа бир суратда касби маълумот этмиш одамларимиз бир мажлис, бир ижтимоъ қилиб, жиддий бир маслак ва тарзи ҳаракат таъйин этсалар яхши бўлмасмиди?

Ҳар вилоятда бир неча зиёли ёки маълумотли мусулмон бор. Аммо булар бир-бирини билишни истамай, пароканда умр ва фикр юритмоқдалар… Биз, зиёли мусулмонлар, жуда озмиз. Лекин жумламиз уч-беш кун бир маҳаллада ижтимоъ ва мажлис қилсак, «бир қанча» эканлигимизни кўриб, кўнглимизни очар, фикримизни этардик.

Миллатимизга букун нима керак?

Миллатимизга эрта ва индин нима керак бўлади?

Бугун нима қилиши керак, нима қилмаслиги керак?

Миллат нима истайди ва нимани истамайди каби бир қанча масалалар музокара қилинарди ва шубҳасиз, фоидаси ҳам кўринар эди.

Оддий ва содда аҳоли, яъни тужжору уламо ва оддий косиблар икки-уч маротаба «умумий мажлис»лар ўтказиб, Мақарияда, Петербургда «шўройи уммат»ларга юзлаб келдилар. Бир турли мушоваралар қилиб, қарорлар қабул қилдилар… Биз, зиёлиларга буларнинг ҳиммати намунайи им тисол бўладиган ҳоллардандир.

Миллат уйғонади, иш бошлайди. Бизлар… қўрқаман, ҳозир нима лозим. Ё мавзудан четда ёки янглиш йўлларда юрмокдамиз.

«Таржимон» г., 1907 й., 12-сон

Табақайи мунавварайи миллияси (яъни интеллигенцияси) бўлмаган бирор-бир миллат йўқдир. Немис, франдуз, инглиз каби буюк миллатлардан ибрат

Page 12: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета12 № 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сонда)

— Марҳумларни ҳақорат қилма! — бақирди подполковник. — Сендақанги ифлосларнинг кўпини кўрганман! ҳали шошмай тур! Тўтидай сайратмасам… Иванов!..

Назоратчи шу ондаёқ остонада пайдо бўлди.

— Олиб бориб, анави… Челидзе ўтирган камерага қама буни!

— Хўп бўлади!..— Ана ўша ерда эсинг кириб

қолса ажаб эмас. — деди киноя аралаш подполковник чиқиб кетаётганимда. — Мулла минган эшакдай ювоштириб қўяди у сени!..

— Нега турма бошлиғигача шу иш билан қизиқиб қолди? — Ўйлардим камера томон назоратчи ҳамроҳлигида кетиб борарканман. — Нима учун суд қилиб айбимга яраша жазо белгилай қолишайди? ҳали биринчи иш юзасидан суд бўлмаган. Нимага чўзишаяпти? Сабаби нима?

Назоратчи мен киришим керак бўлган камера эшигига яқин келганда тўхтаб қоидага кўра мени деворга ўгирилиб, қўлларимни баланд кўтаришга мажбур этди. Сўнгра камера эшигини очиб елкамдан чангаллаганча ичкарига нуқиб киритди.

— Мана энди адабингни ейсан! — деди у ҳам подполковникнинг сўзини деярли такрорлаб. — Бу камерада ёвуз бир каллакесар ўтирибди. қани, бас келиб кўр-чи, уддасидан чиқармикансан!.. Лекин билиб қўй, шовқин кўтарсанг, муштлашсанг, шу тобдаёқ карцерга тушасан. Сени огоҳлантириб қўйдим.

— Ташвишга тушма! — дедим негадир қўрслик билан. — Ёш бола эмасман.

— Кўрамиз.Назоратчи эшикни ортимдан

шарақлатиб ёпди.Мен секин қоронғилик қаърида

каравотлар томон кўз ташладим. Дарча тарафдаги каравотда кимдир ўтирарди. Чамаси, эшик очилгач, уйғониб кетиб ўтириб олган.

— Дуч келган каравотга ётавер! — деди у йўғон овозда. — Бу ерда иккаламиздан бўлак ҳеч ким йўқ. Ким бўласан?

— Муродман. — дедим секин пастдаги каравотга чҒкиб. — Ҳзинг-чи!

— Гоги. Нега қамалгансан?— Эшитмаганмидинг? — сўрадим

ўзимни худди ҳайрон бўлгандек кўрсатиб.

— ҳозир кўрамиз-да!Гоги ўрнидан туриб бориб

чироқни ёқди.қаршимда серсоқол, кўкрак

қафасигача жун босган, тепакал, мушаклари спортчиларники каби туртиб-туртиб чиққан, ёши деярли

Зулматдаги умр-4

мен қатори мағрур йигит турарди.— қани, эгнингдагини еч! — деди

у.— Нега?— Ўшанда биласан.Белдан юқоридаги кийимларни

ечдим.— Э, қани белги? — лаб буриб

сўради у.— Қанақа белги?— Каллакесар бўлсанг, белгинг

қани?Пайқадимки, Гоги игнали ёзувни

назарда тутаяпти. Эшитганман, турмада ана шу нарса ҳам рол ўйнайди. Маҳбусларнинг даражаси ҳам шу ёзувларга, игнада чизилган суратларга қараб белгиланади.

— ҳа-а, белги қўйишга вақтим бўлмаган. — хотиржам жавоб қилдим қўл силтаб. — Иш кўп эди.

— Шунақа дегин? қанчасини тинчитгансан ўзи?

— Ўзинг-чи?— Мен биринчи сўрадим.— Илгари учтасини йўқ

қилганман. Лекин топа олишмаган. Тўртинчисида қўлга тушдим.

— Кейин-чи?— Охиргисини ўзинг

эшитгандирсан?Гоги кулиб юборди.— Лекин-чи… — кулги аралаш

елкамга шапатилади Гоги. — Боплабсан. Мана шунисини боплабсан. Ментларнинг адабини беравериш керак. Очиғи, сенга камида йигирма йил беришади-ёв!?

— Менга барибир. — дедим қовоғимни уйиб. — Асосийси, ўз ишимни қилдим.

— Тўғри қилгансан. Ана энди “Братва”лар сени қўлларида кўтариб юришади.

Эҳ, бунисига ҳам тушунмадим.

Ким ўзи “Братва” дегани? Йўқ, сўрасам, чув тушириб қўйишим мумкин. Яхшиси, ўзимни гўё тушунган қилиб кўрсатавераман. Хато қилмасман, ахир!..

— Уйқунг келдими? — сўради Гоги.

— Йўқ, нимайди?— Унда ҳозироқ белги чизамиз.?— Қанақа белги?— Сенинг билагингга фил

суратини чизамиз. Чунки, сен болаликдан фақат азоб чеккан экансан.

— Қаердан билдинг? — сўрадим кулимсираб. —

— Буёғи билан ишинг бўлмасин! Айтганча, бошқа билагингга мия суратини чизамиз.

— Нега энди мия?— Мия каллакесарнинг асосий

белгиси ҳисобланади. Хўш, розимисан?..

Мен бош ирғаб, Гогининг таклифини маъқулладим.

Эрта тонггача Гоги ўнг билагимга фил, чапига мия суратини чизиб улгурди.

У яна менга турманинг кўп сир-асрорларини гапириб берди. Сўнгра қўлимга бир қоғоз тутқазди. Қоғозга игна билан чизиладиган суратларнинг изоҳи ёзилган эди.

Синчиклаб ўқий бошладим.Мия, тож — етакчи бўлишга

интилаётган жиноятчилар рамзи;Фил — болаликдан азобда

яшаганлар белгиси;Машъала — турмадаги

жиноятчиларнинг дўстлик белгиси…ҳа, мен оддий қоғоз туфайли

ҳам жиноят оламидаги сир-асрорларнинг бир қисмидан бохабар бўлдим.

қолаверса, шундай очиқкўнгил ҳамроҳга учраганимдан мамнун эдим.

11 ноябрьЭртасига эрталаб тағин

назоратчи мени ташқарига чорлади. Йўқ, аввалига бир менга, бир Гогига зимдан назар ташлаб олди. Адашмасам, тун шовқин-суронсиз, муштлашувларсиз ўтганига у ҳам ҳайрон бўлди. Лекин сир бой бермади. Мени адвокат билан суҳбатлашган хонага бошлаб борди.

Бу сафар панжара ортида адвокат эмас, ёши элликларга бориб қолган, оппоқ сочли эркак ўтирарди. У ўзини прокуратура вакили Геннадий Свиридонович дея таништирди.

Вакил гапни жуда узоқдан бошлади. Менинг олдинги ҳаётимни суриштирди. Қариндош-уруғларимни сўради. Шундан кейингина мақсадга ўтди.

— Биламан, — деди Геннадий

(Давоми кейинги сахифада)

Page 13: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 13№ 175 / 12.07.2015

(Давоми келгуси сонда)

Свиридонович. — сен жуда қатъиятли йигитга ўхшайсан. Шунинг учун ортиқча саволлар бериб бошингни қотирмайман. Гапнинг индаллосига ўтиб қўя қоламан. Хўш, сенга озодлик кўпроқ ёқадими, ё турмами?

— Нима, озодлик десам, чиқариб юборармидингиз?

— Мен айтган ишни қилсанг, чиқариб юборишим ҳам мумкин.

— Қилмасам-чи?— Қочиб қаерга борардинг?!.

Мажбур қилиш ҳам қўлимдан келади.

— Мен сиз ўйлаган қўрқоқлардан эмасман.

— Сен олдин қандай иш эканини жим ўтириб эшитсанг-чи, ношуд!..

— Хўп, эшитайлик-чи, “начайлик”!

Вакил шошилмади. Аввал бир-икки йўталиб олди. Сўнгра чўнтагидан сигарет чиқариб тутатди.

— Ана энди асосий ишга ўтамиз. — деди у менга маъноли кўз қисиб. — Биласанми, сенинг бўйнингга жуда катта айб қўйишган. — давом этди вакил. — Эҳ, бунақанги айб билан қамалсанг, жазони ўташга бир йигитнинг умри етмайди. Буям майли. Сени итдан баттар қийнашади бу ерда. Негалигини биласанми?

— Албатта биламан.— Хўш, нимага?— Айтишим шартми?— Шарт.— Чунки, мен турма ходимини

ўлдирганман.— Ў, энди ўзингга келдинг.

Шундай экан, бўтам, бир йўлини топиб турмадан чиқиб олмасанг бўлмайди.

— Кейин-чи? — дедим айёрлигим тутиб. — Кейин нима бўлади?

— Дард бўлади. — жеркиб берди вакил. — Қанақа ғалчасан ўзи-а? Мен сенинг фойдангни кўзлаяпман, ярамас!..

— Мен-чи? — беихтиёр бақириб юбордим. — Сиз менга уй-жой берасизми? Иш, пул билан таъминлайсизми? Нега индамайсиз? Менинг илгари қандай ҳаёт кечирганимни билмайсиз-ку!..

— Тўғри, — деди вакил оғир хўрсиниб. — сени ишинг билан тўлиқ танишиб чиққанман. Мени ҳеч нарсадан бехабар деб ўйлама. ҳаммасини олдиндан чўтга солиб кўрганман. Агар менга бир ишда ёрдам берсанг, озодлик ҳам, пул ҳам, уй ҳам, иш ҳам бўлади. Манаман деганидан яхшироқ яшайсан.

— Хўп, айтинг, — дедим ўзимни босиб. — айтаверинг!

— Навбатчилик қисми бошлиғи Василий Ивановични биласанми?

— Баланд бўйли майорми?

кирдикорларини менга етказиб турасан. Бунинг учун сенга алоҳида камера ажраттираман. Камера дарчаси ортидан узун сим ўтган. Сен барча маълумотларни қоғозга ёзиб, латтага ўрайсан ва ўша симга бойлаб қўясан, вассалом! Маълумот тўғри менинг қўлимга бориб тегади.

— Қанча муддат берасиз?— Сен ўн кун ичида барча

кирдирорларини исбот-далиллар билан аниқлаб беришинг керак бўлади. Ана ундан кейин ваъдага биноан сени озод қиламан.

— Ўйлаб кўришим керак. — дедим негадир юрагимни ваҳм босиб. — Бу сиз ўйлаганчалик осон иш эмас. Қўлга тушиб қолсам, умримни карцерда чиритишади.

— Хавотир олма. Ўйлаб кўришга сира вақт йўқ. ҳозирданоқ ишга киришишинг керак. Бу ердан чиқишинг билан сенга алоҳида камера ажратилади. Бироз ўтиб олдингга ўша кар-соқов киради.

— Мен… Уларнинг тилини билмайман-ку!

— У билан гаплашиб ўтиришингнинг ҳожати йўқ. Ёзма равишда гаплашасизлар.

— Яхши… Кетсам майлими?— Боравер, омадингни берсин!Чиқиб кетаётиб, ўйлаб қолдим.

“Нега унда ўша кар-соқов орқали аниқлайвермайди?..”

Геннадий Свиридонович дастлабки ваъдасини бажарибди. Мен унинг ҳузуридан чиқибоқ алоҳида камерага жойлашдим. Сал ўтмай соқоллари ўсиб кетган, кенг елкали, олтмиш ёшлардаги кар-соқов маҳбусни киритишди. Биз ёзма равишда гаплашдик. Исми Савелий экан. Келаси йил турмага тушганига роппа-роса олти

Зулматдаги умр-4

йўл тўлармиш. Ногирон бўлгани сабабли зонага юбормай, турманинг ўзида қолдиришибди. Лекин нимага қамалганини айтмади. Бугун кечқурун маълумот олиб келишга ваъда берди-ю, чиқиб кетди.

Савелийнинг бир одати менга ёқиб тушганди. Ора-орада менга ер остидан тикилиб қаради-ю, маҳзун жилмайиш қилди. Мана шу хислатининг ўзи маҳбус очиқ кўнгил эканинига бир белги эди…

Савелийни кузатиб қўйгач, мен дарча ортини кўздан кечирдим. ҳа, девор бўйлаб узун сим ўтган. Каравотлардан бирининг остидан узун таёқ ҳам топдим. Демак, маълумотни қоғозга, сҒнг латтага Ғраб кичик сим билан бойлайман ва симнинг бир учини ўша “алоқа ипи”га осиб қўяман…

— Йўқ, — дедим ўзимга ўзим каравотга чўзиларканман. — озодлик беришига унчалик ишонмайман. Яхшиси, Елена билан учраштиришини талаб қиламан. Уни негадир соғина бошладим. Ажаб эмаски, учрашув баҳона кўнглини овласам…

Орадан ярим соатча вақт ўтиб, камера эшиги даричаси шарақлаб очилиб, турма назоратчисининг боши кўринди.

— Сенга “передачка” бор, — деди у катта қоғоз қутини даричага қўйиб. — яхшироқ егуликлари бўлса, менгаям узатишни унутмассан?

— Унутмайман, — дедим ҳайрон бўлиб қутини ичкарига оларканман. — мен хасис эмасман.

Тўғриси, ҳайрон эдим. Ким менга буларни жўнатиши мумкин? Қариндош-уруғим бўлмаса бу ерларда. Ё Нина хола жўнатганмикан?

Шоша-пиша қутини очдим. Ичида бир шиша коньяк, икки қути шоколад, апельсинлар, чўчқа гўшти. Яна бир нечта қоғоз пул…

Пуллар остида бир қоғоз ётарди. Очдим. ғоғозга қисқа қилиб: “Сени севаман” деб ёзиб қўйишибди.

— Қизиқ, — ўйладим ҳаяжоним ортиб. — наҳотки, Елена йўқлаган бўлса? ҳа, худди ўша. Еленадан бўлак аёл бундай сўзларни ёзмасди. Уям мени севаркан-да демак!.. Оҳ, тезроқ муддат тугай қолсайди, севгилимнинг висолига етсам!.. Нима қилсам экан? Жавоб ёзайми? Аммо кимдан бериб юбораман? Назоратчиданми? ҳа, пул бериб кўраман. Олади. Олмай қаерга борарди…

Ҳовлиққанча қоғознинг орқасига жавоб ёздим:

— Елена, кўнглимни тоғдай кўтардинг. Мен ҳам сени жондан ортиқ севаман… Мурод Шарипов.

Шундан сўнг камера эшигини тақиллатдим.

— Худди ўзи.— Биламан.— Ўшани кузатасан.— Уни кузатишимдан нима

фойда? Ким менга имкон бериб қўярди?

— Имконни сенга мен бераман. Уёғи билан ишинг бўлмасин.

— Хўш, нимани аниқлашим керак?

— Менга айтишларича, у янги келган маҳбусларни тунаётганмиш. Қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб юбораётганмиш.

— Ахир, у менга нималарни ўзлаштираётганини кўрсатмайди-ку!

— Тўғри, лекин сенга бир ёрдамчи бераман. У анчадан бери навбатчилик қисмини супур-сидир қилиб юрадиган кар-соқов. Ўша орқали аниқлаб, барча

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Page 14: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета14 № 175 / 12.07.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ДОКТОР ОЙДИН СОЛИҲ ВА ҚОН ГУРУҲИГА КЎРА ОЗИҚЛАНИШ

Бу китоблардаги ёндашувлардан фарқли ўлароқ Ойдин Солиҳнинг бу соҳадаги ўткир қарашлари кескин бир назария сифатида шакллана бошлади.

“Инсонлар узоқ асрлардан буён қон гуруҳига қарамасдан овқатланиб келмоқдаларку?”

“Аллоҳнинг биз учун яратган баҳзи неъматларидан нега маҳрум бўлиш керак?”

“Қон гуруҳимга тўғри келмайдиган озуқаларни ейишим мумкин эмасми?”

Ва бошқа шулар каби табиий юзага келувчи саволлар кенг тарқалди ва тез тез муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу мақола, бундай муҳокамаларда ва баъзи форумларда “Ойдин Солиҳ кейинчалик қон гуруҳига кўра парҳез қилиш ҳақидаги ўз фикрини ўзгартирди” каби миш-мишлар тарқалиши оқибатида юзага келадиган тушунмовчиликларни бартараф қилиш учун ёзилди.

Атроф-муҳит ифлосланишидан Ойдин Солиҳ таълимоти билан ўзини муҳофаза қилган, унинг даволаш усуллари натижасида шифо топган ва соғлом турмуш тарзи қоидаларни ўз ҳаётига татбиқ қилган минглаб одамлар мисолида бу масалаларга аниқлик киритмоқ лозим:

Инсонга ҳали она бачадониданоқ она-отасидан ирсий мерос ўтувчи ва ўзига хос яратилган хусусиятлардан иборат бир мижоз берилган. Бироз кейин туғилиш шакли, эмлаш, озиқланиш ва баданга қилинган муолажалар каби омилларга боғлиқ ҳолда мижоз ё ҳимоя қилинади ёки ўзгаришни бошлайди. Бу ўзгаришларда яшаш жойи, ҳаво, сув, яшаш шароитлари, атрофдаги одамларнинг шахсияти

ва бошдан кечган воқеаларнинг таъсири бўлади.

Муҳими ички туйғунинг яъни шахсиятнинг ҳимоя қилиниши, аммо мижоздан ҳосил бўлувчи баъзи қирралар бўлса, булар ислом тарбияси билан тўғирланади. Инсонинг вазифаси вафот этгунга қадар тўғриликка эришиш ва ҳаётининг охиригача мўътадил мижозга қозонишдир. Шу туфайли қариётган одамнинг озиқланиши ёшларнинг меъёридан фарқли бўлади.

Фақат инсонлар бўлмаган ер юзида жонли ва жонсиз бутун мавжудотларнинг бир мижози бордир ва буларнинг бир қисми бир қисми билан уйғунликда экан, бир қисми йўқдир.

Мижоз тушунчаси асрлар олдин Ибн Сино ва бошқа табиблар томонидан ўрганилган, одамларнинг ва барча озиқ-овқат мижози жуда ҳам батафсил тадқиқ қилинган.

Ўша пайтларда, беморларинг мижозига мос озиқланиш ва яна мижозга мос ўсимликлар билан даволаш ёки даволашнинг бир қисими сифатида қўлланилганлигини яхши биламиз. Бугунги кунда ушбу усулубларни қўллаш билан даволайдиган мактаблар, шифокорлар кўп. Ойдин хоним эса ҳар бир инсон бу қадар батафсил маълумотларни олиши кераклигини, яъни ичи туйғуларнинг кишига етарли бўлишини тушунар эди. Баъзи беморларнинг, яъни мижоз хусусиятлари йўқолган, гомеостази бузилганларнинг қон гуруҳига фойдали ва зарарли бўлишини ўрганиш ва шифо топгунга қадар диққат билан озиқланишни тавсия этарди. Бугун мижоз тушунчасига энг яқин тушунча бу қон гуруҳи

ортиқча озиқланишнинг тарқалиши бугунги кунда одамларнинг кўпчилигининг асос мижоз хусусиятлари йўқолишига олиб келган. Шу билан бирга одамларни шахсиятга мос равишда муомалага йўналтирувчи ички туйғулар ҳам йўқолиб кетмоқда.

Шахсияти сунъий озиқ-овқат ва дорилар билан бузилмаганлар, табиий ҳолда ўз мижозига мос, яъни қон гуруҳига кўра озиқланадилар. Масалан 2 кун кетма-кет хамир овқат еган бир 0 қон гуруҳли ёки 2 кун кетма-кет гўшт еган бир А қон гуруҳли одам роҳатсизлик ҳис этади, буни ҳис этгач бундай хатони қайта такрорламайди. Шу туфайли киши тўғри озқланиш учун қон гуруҳини билиш эмас, балки мижоз хусусиятлари ва ички туйғуларини ҳимоя қилишга муҳтождир. Мижоз хусусиятларини муҳофаза қилинса эса оддий туғилиш билан дунёга келмоқ, эмлаш, она сути билан озиқланимоқ, эрта ойларда аралаш ва хазми оғир бўлган овқатлар билан озиқланиш мумкин бўлади.

“Ички туйғу”да қилинган хатолар аста-секин йўқолади, агарда киши қон гуруҳини билмаса ва ўзи учун соғлом ва тўғри озиқланишга йўналса.

Буни очиқ ойдин, мижозга доир хусусиятлари ҳимояланган болаларда кузатиш мумкин. Турли қон гуруҳли 4 та болага гўштли палов, товуқ гўштли палов ва булғур палови таклиф қилинса; А қон гуруҳли ёш бола товуқ ёки булғур паловини ёки товуқ паловни танлайди, гўштли паловни истамайди; 0 қон гуруҳли гўштли ёки товуқ гўштли паловни танлайди, булғур паловни истамайди; В қон гуруҳли бола гўштли паловни танлаб, товуқли

Туркияда соғлиқни сақлашнинг “Қон гуруҳига кўра озиқланиш” йўналиши дунёда анчадан бери татбиқ қилиб келинган аммо Туркияда доктор Ойдин Солиҳнинг номи билан бирга тилга олина бошлаган бир йўналиш бўлди. Вақт ўтиб кўплаб инсонлар учун долзарб мавзу бўлди, кўплаб китоблар ёзилди.

тушунчасидир, қон гуруҳига кўра озиқланиш узоқ йиллар одамлар ўз устида ва атрофида тажриба қиладиган ва фойдаланадиган бир услубдир.

Одамлар ва ҳайвонлар табиий ҳолда мижозига мос келувчи озиқ-овқатга талпинишади. Жуда хилма-хил овқатлар ҳар бир жойда мавжуд. Аралашган ва

Page 15: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета 15№ 175 / 12.07.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)паловни истамайди; АВ қон гуруҳли бола В гуруҳи асосий бўлса гўштли паловни, А асосий бўлса булғур паловни афзал кўради.

Транспорт бугунги кундек тезкор даврда одамлар; улар яшаётган минтақага мос келувчи мижоз хусусиятлари мураккаблигидан ҳамда ҳаддан ташқари ва аралаш овқатланиш одати эгаси бўлганидан, қўшимча равишда сунъий овқатлар мавжудлигидан мижозга мос озиқланиши лозим.

Бугунги кунда, транспортнинг ривожланиши натижасида дунёнинг ҳар бир нуқтасида минтақамиз эришган минглаб турдаги овқат мажудлиги сабабли қон гуруҳи тушунчасига муҳтожлик сезамиз. Шундай қилиб қон гуруҳига кўра

озиқланганлар бир муддатдан сўнг роҳатланиб, ортиқча вазндан қутула бошлайдилар. Бунга сабаб қон гуруҳига мос овқатларнинг енгил ҳазм бўлиши, метаболик чиқинди миқдорининг минимум даражага тушишидир. Киши танасида сақланган ва касалланишига сабаб бўлган ортиқча моддалардан озод бўлган ички маълумотлар қайта тикланган вақтда қон гуруҳи тушунчасига эҳтиёжи қолмайди.

Бундан ташқари озиқланиш ҳақидаги қадимги маълумотларга асосланадиган ва овқатланишга муккасидан кетмасдан кундалик 400 грамм атрофида озиқ-овқат истеъмол қилувчи одам, овқатни хатто қон гуруҳига кўра емаса ҳам ўзини роҳатсиз сезмайди. Ошқозон учун зарур бир ферментларни бир-бирига зид жуда ҳам хилма-хил

озиқланиш натижасида; бунинг устига кўп миқдорда истеъмол қилинса, бунга ҳам қўшимчасига қон гуруҳига зид овқат еса бу жиддий бир хато ҳисобланади ва бу ҳолатни такрорлаш кишини аста-секин хасталикка олиб келади.

Хулоса қилиб шу айтиш мумкин-ки, юқоридаги саволларга жавоб ўлароқ соғлом киши, Аллоҳнинг ҳалол қилгани ва ҳаётида ҳоҳлаган ҳар нарсани қон гуруҳидан қатъий назар, Расулуллоҳнинг тавсиялари доирасида истеъмол қилиш мумкин.

Беморларнинг қон гуруҳига мос равишда озиқланиши эса соғлигига қайта эришиш учун курашиб, иммунитет тизимини фаолиятини қайта тиклашига ёрдам беради.

Hatice MisgeТуркчадан таржима

Аъзам Фармонов турмуш ўртоғи унинг қийноққа тутилганини билдирди

Озода Ёқубованинг Озодликка маълум қилишича, 1-2 июль кунлари турмуш ўртоғи билан Жаслиқ қамоқхонасида учрашган пайти Аъзам Фармонов унга Нукусдаги тергов изоляторида қийноққа солинганини айтган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими собиқ раиси Аъзам Фармонов 2006 йили “товламачилик”да айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

умрбод қамоқда ўтирадиганлар турмасига олиб ўтиб, 20 кунда жуда қаттиқ қийнашган. Бошига нафас қисувчи махсус резинали мосламалар кийгизиб, қийноққа солишган. Ҳаво қисганда, ҳаттоки, ҳушимдан кетиб қолаёздим Бошимга қоп кийгизиб, бошимни энгаштириб олиб ўтишди мени, деб менга гапириб берди. Ҳаттоки, қўлида қолган наручник изларигача кўрсатди менга», дейди Озода Ёқубова Озодлик билан суҳбатда.

У Аъзам Фармонов «қўлига ботиб кетган» кишан изларини ўз кўзи билан кўрганини айтди.

Озода Ёқубованинг турмуш ўртоғига иқтибосан илова қилишича, Фармонов изоляторда сақланган маҳали кучли «руҳий босимга учраган».

«Кечаси билан ёнимдаги карцерларда дод-фарёдларни эшитишга мажбур бўлдим. Жуда

қаттиқ руҳий босим бўлди. Мен кечаси билан ухлай олганрим йўқ 20 кун давомида. Бир умрга қамалганлар карцерида 20 кун бир ўзим ўтирдим, дедилар», дейди Озода Ёқубова.

«Мунтазам» қийноқларХалқаро ташкилотларга кўра,

Ўзбекистон БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини 20 йил муқаддам имзолаган эса-да, мамлакатда қийноқлар давомли қўлланилади. Махсус тартибдаги Жаслиқ қамоқхонасида, маҳаллий ҳуқуқбонларга кўра, 500дан зиёд маҳкум сақланади. Маҳкумларнинг аксарини сиёсий ва диний ташкилотларга аъзоликда айбдор деб топилганлар ташкил этади.

2002 йилда мамлакат қамоқхоналарини бориб кўрган БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистоннинг дастлабки тергов ҳибсхоналари ҳамда жазо муассасаларидан қийноқларнинг «мунтазам» қўлланишини айтган. Ўзбекистон ҳукумати БМТ маърузачисининг хулосасини рад этмаган, аммо унинг қийноқларга чек қўйиш ҳақидаги тавсияларини ҳам бажармай келади. Ўзбекистонда 2003 йилда қабул қилинган «Қийноқларга қарши кураш миллий дастури» орадан бироз вақт ўтиб, унутилган. 2012 йил охирида Президент Ислом Каримов қийноқларни тақиқловчи қонунга имзо чеккан, аммо кузатувчилар қамоқхоналарда аҳвол амалда умуман ўзгармаганини айтишади.

Манба: ozodlik

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Фармонов устидан чиқарилган ҳукм замирида “сиёсий сабаблар” турганини билдирганлар.

Аъзам Фармонов қамоққа олингунга қадар фермерлар ва ногиронларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Шу йил апрель ойида Аъзам Фармоновга берилган жазо муддати муассаса тартибини бузганлик айблови асосида яна 5 йилу 26 кунга узайтирилди.

Аъзам Фармонов шу йил бошида Жаслиқ қамоқхонасидан БМТ бош котибига очиқ мактуб йўллаб, қамоқхона маъмурияти уни “руҳий ва жисмоний қийноқлар остида” ушлаб келаётганидан шикоят қилганди

«Кишан излари»«Жудаям озиб кетибди январь

ойида кўрганимдан. Нимага озиб

кетдингиз, деб сўраганимда, хўжайиним, яшашни ҳам хоҳламай қолдим, деди қаттиқ изтиробга тушиб», деди Озода Ёқубова Озодлик билан суҳбатда.

Унинг илова қилишича, Аъзам Фармонов озодликка чиқишига саноқли ойлар қолар экан уч марта изоляторга ташланган.

«Январь ойида 5 кунга изоляторга ташлашган, февраль ойида 10 кунга изоляторга ташлашган, март ойида 20 кунга изоляторга ташлашган. Яъни

Page 16: 175/ 12.07 - uzxalqharakatiuzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-175.pdf · 2015-07-13 · интернет-газета № 175 / 12.07.2015 1 № 175/ 12.07.2015 (Давоми кейинги

Erkin YURT интернет-газета16 № 175 / 12.07.2015

“ERKIN YURT”интернет-газетаси

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати расмий нашри

www.uzxalqharakati.com/erkinyurt Муҳаррир: Нурбек Саломов

Қадр кечасининг фазилатлари

Қадр кечаси ва унинг фазилати тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Ей, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) П а р в а р д и г о р л а р и н и н г изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан йерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”.

Сура бошдан охиригача муборак Қадр кечасига бағишлангандир. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймоқликни амр этади.

“Лайлатул-қадр” сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради.

Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Унда инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга дунё ҳаётидан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл-йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал илоҳий дастуруламал бўлмиш Қуръони карим нозил бўла бошлаган ниҳоятда қадрли Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида сўз боради.

Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш, Аллоҳ таоло томонидан ушбу кечада Ўзи ҳоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақсимотини тадбир қилувчи фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз элчиси эътиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда. Буюк аллома Абул Қосим Замахшарий (р. ҳ) айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қуръонни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган, иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган, учинчиси, Қуръон нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”.

Аллоҳ таоло мазкур сурада “Қадр кечаси” нинг даражасини баланд қилди. Бунинг асосий сабабларидан бири бу кечада Қуръони каримнинг нозил бўлганлигидир. Пайғамбаримиз (сав) шундай марҳамат қилдилар:

“У зотга ўзларидан олдинги одамларнинг умрлари кўрсатилди. Гўё у зотга умматларининг умрларини қисқа, бошқа умматлар қилган амалларга ета олмайдиган деб билганга ўхшадилар. Чунда Аллоҳ у зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан яхши қилиб берди”.

Абу Ҳурайра (рз.) дан ривоят қилинади. Расул акрам (сав):

“Кимики Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, — дедилар.

Ривоят қилинишича, бир куни Мусо (а. с.) Аллоҳ таолога нидо қилиб: “Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, — деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, — деди. Мусо (а. с.) яна: “Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”, — деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, — деди. Мусо (а. с.): “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, — деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, — деди. Мусо (а. с.) нидоларини давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, — деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, — деди Аллоҳ. Мусо (а. с.): “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, — деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, — деди. Мусо (а. с.) яна илтижо қилиб: “Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман”, — деганларида, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло: “Ей Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар”,

— деди (“Зубдатул вўизин” китобидан).

Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расул (а. с.) дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлган (Бағавий тафсири).

Расулуллоҳ (сав) шундай деганлар:

“Лайлатул Қадр йигирма йеттинчи кечададир”, — дедилар”.

Бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларни ҳам савобли ишларга чорлаб туриш лозим.

Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак.

Қадр кечанинг ва ундаги бедорлик, ибодат, намоз, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ, дуолар фазлидан ўтган гуноҳларни кечиришидан умидвор бўлиши керак.

Лекин яна шу нарсани ҳам унутмаслигимиз лозим-ки, Рамазон ойининг ҳар бир куни ва туни улуғдир. Шунинг учун ҳам бизлар мана бу кунларни ғанимат билган ҳолда, унда ибодат ва рўзалардан ташқари бошқа хайрли ва савобли ишларга ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз, кексаларни зиёрат қилиб дуоларини олишимиз, ночор оилалар бўлса уларга ҳам эътиборли бўлишимиз, ҳожатмандларнинг ҳожатларини чиқаришга ҳаракат қилишимиз ва шу каби савобни кўпайтирувчи ишларга интилишимиз, динимиз кўрсатмаларидандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзи рози бўладиган амалларни қилишимизда ёру мададкор бўлсин!

Манба: islom.ziyouz.com