“БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ......

8
2018 йил 29 сентябрь, шанба. №109 (2598). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ МУСТАҚИЛ ДАВ- ЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИГА АЪЗО МАМЛАКАТ- ЛАР РАҲБАРЛАРИ КЕНГАШИДА ИШТИРОК ЭТДИ. Унда Давлат раҳбари МДҲ доирасида ҳам- корликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун амалга оширилган ишларнинг натижаларига тўх- талди. Нурсултан Назарбаев ташкилотни ислоҳ қилиш ҳамда Ҳамдўстликнинг концепциявий ҳужжатла- рини янгилаш йўлида амалга оширилаётган тад- бирларнинг самарадорлигини таъкидлади. Қозоғистон Президенти давлатлараро муноса- батларни янада мустаҳкамлашга таъсир кўрсата- диган истиқболли йўналишларга эътибор қаратди. Чунончи, Давлат раҳбари МДҲнинг иқтисодий асосини кучайтириш ҳамда мамлакатлар ўртаси- даги савдо тўсиқларини бартараф этишга йўнал- тирилган чоралар қабуллаш лозимлигини қайд қилди. Шунингдек, Нурсултан Назарбаев савдо-иқти- содий муносабатларни кенгайтириш ҳамда МДҲ- га аъзо барча давлатларнинг транспорт-транзит салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига тўх- талди. Қозоғистон Президенти фан-коинот, ра- қамлаштириш ҳамда туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласига ҳам эътиборини қаратди. Давлат раҳбари Қозоғистонда тузилган “Аста- на” халқаро молия марказининг ўзгачаликлари ҳақида гап юритиб, МДҲга аъзо давлатларнинг барчасини Молия маркази фаолиятида фаол иш- тирок этишга чақирди. МДҲ давлатлари раҳбарларининг Душанбе- даги навбатдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин, Белорусь Президенти Алек- сандр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Ил- ҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Арманистон Бош вазири Никол Па- шинян, Молдова Президенти Игор Додон ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Турк- манистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбо- сари Пурли Оғамуродов иштирок этдилар. ЭЛБОШИ: “МДҲ ДОИРАСИДА ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ЛОЗИМ” Ақорда.kz Мазкур анжуманда Европа ва Осиё мамлакатлари, хусусан Россия, Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Покистон ва Ўзбе- кистондан 250 дан зиёд етакчи туристик ва халқаро трансмиллий компаниялар, мо- лия институтлари ва банклар вакиллари, таниқли сармоядорлар, йирик сармоявий марказлар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир халқаро мақомга мувофиқ инглиз, рус, қозоқ, турк тилларида олиб борилди. Форумда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев батафсил маъруза қилиб, 2018 йил 19 июндан, Элбоши Н. Назарбаев- нинг Туркистон вилоятини ташкил этиши- дан бошланган янги тарих, янги имконият, янги режалар ҳақида маълумот берди. 2017 йили вилоятга жалб этилган инвести- циялар ҳажми 482 млрд. тенгени ташкил этди. Вилоятда «TURKISTAN» деб номлан- ган, барча қулайликлар муҳайё қилинган махсус иқтисодий ҳудуд ташкил этилиб, унинг иштирокчиларига 25 йил муддатга имтиёзли насиялар берилмоқда. САРМОЯДОРЛАР НИГОҲИ – ТУРКИСТОНДА Кеча табаррук Туркистон шаҳридаги Есимхан марказий майдонида саноқли соатларда бунёд этилган муҳташам, ёруғ алп чодир уй ичида вилоят ҳокимли- ги ташкилотчилигида «Қадим Туркистон – янги имкониятлар» халқаро инвес- тиция ва туризм форуми ўз ишини бошлади. (Давоми 2-бетда). ХАЛҚАРО ФОРУМДА ХАЛҚАРО ФОРУМДА 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ ҚИЙМАТИДАГИ МЕМОРАНДУМЛАР МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ ИМЗОЛАНДИ ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ ДЕСАНГИЗ... ДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз Янги даврга мувофиқ бўлишимиз учун биз ягона миллат – Тўртинчи са- учун биз ягона миллат – Тўртинчи са- ноат инқилоби шароитларида тарихий ноат инқилоби шароитларида тарихий юксалиш бўсағасида турган миллат юксалиш бўсағасида турган миллат бўлиб жипслашишимиз керак! бўлиб жипслашишимиз керак! Нурсултан НАЗАРБАЕВ. Нурсултан НАЗАРБАЕВ. “Тўртинчи саноат инқилоби “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари”. янги имкониятлари”. “БАЛАПАН” – “БАЛАПАН” – КЕЛАЖАК КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ ПОЙДЕВОРИ

Upload: others

Post on 28-Oct-2019

9 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

2018 йил 29 сентябрь, шанба. №109 (2598).

Вилоят ижтимоий-сиёсий газетасиВилоят ижтимоий-сиёсий газетаси

НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ МУСТАҚИЛ ДАВ-ЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИГА АЪЗО МАМЛАКАТ-ЛАР РАҲБАРЛАРИ КЕНГАШИДА ИШТИРОК ЭТДИ.

Унда Давлат раҳбари МДҲ доирасида ҳам-корликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун амалга оширилган ишларнинг натижаларига тўх-талди.

Нурсултан Назарбаев ташкилотни ислоҳ қилиш ҳамда Ҳамдўстликнинг концепциявий ҳужжатла-рини янгилаш йўлида амалга оширилаётган тад-бирларнинг самарадорлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти давлатлараро муноса-батларни янада мустаҳкамлашга таъсир кўрсата-диган истиқболли йўналишларга эътибор қаратди.

Чунончи, Давлат раҳбари МДҲнинг иқтисодий асосини кучайтириш ҳамда мамлакатлар ўртаси-даги савдо тўсиқларини бартараф этишга йўнал-тирилган чоралар қабуллаш лозимлигини қайд қилди.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев савдо-иқти-содий муносабатларни кенгайтириш ҳамда МДҲ-га аъзо барча давлатларнинг транспорт-транзит салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига тўх-талди. Қозоғистон Президенти фан-коинот, ра-қамлаштириш ҳамда туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласига ҳам эътиборини қаратди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда тузилган “Аста-на” халқаро молия марказининг ўзгачаликлари ҳақида гап юритиб, МДҲга аъзо давлатларнинг барчасини Молия маркази фаолиятида фаол иш-тирок этишга чақирди.

МДҲ давлатлари раҳбарларининг Душанбе-даги навбатдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин, Белорусь Президенти Алек-сандр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Ил-ҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Арманистон Бош вазири Никол Па-шинян, Молдова Президенти Игор Додон ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Турк-манистон В азирлар маҳкамаси раисининг ўринбо-сари Пурли Оғамуродов иштирок этдилар.

ЭЛБОШИ: “МДҲ ДОИРАСИДА ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ

КУЧАЙТИРИШ ЛОЗИМ”

Ақорда.kz

Мазкур анжуманда Европа ва Осиё мамлакатлари, хусусан Россия, Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Покистон ва Ўзбе-кистондан 250 дан зиёд етакчи туристик ва халқаро трансмиллий компаниялар, мо-лия институтлари ва банклар вакиллари, таниқли сармоядорлар, йирик сармоявий марказлар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир халқаро мақомга мувофиқ инглиз, рус, қозоқ, турк тилларида олиб борилди.

Форумда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев батафсил маъруза қилиб,

2018 йил 19 июндан, Элбоши Н. Назарбаев-нинг Туркистон вилоятини ташкил этиши-дан бошланган янги тарих, янги имконият, янги режалар ҳақида маълумот берди. 2017 йили вилоятга жалб этилган инвести-циялар ҳажми 482 млрд. тенгени ташкил этди. Вилоятда «TURKISTAN» деб номлан-ган, барча қулайликлар муҳайё қилинган махсус иқтисодий ҳудуд ташкил этилиб, унинг иштирокчиларига 25 йил муддатга имтиёзли насиялар берилмоқда.

САРМОЯДОРЛАР НИГОҲИ – ТУРКИСТОНДА

Кеча табаррук Туркистон шаҳридаги Есимхан марказий майдонида саноқли соатларда бунёд этилган муҳташам, ёруғ алп чодир уй ичида вилоят ҳокимли-ги ташкилотчилигида «Қадим Туркистон – янги имкониятлар» халқаро инвес-тиция ва туризм форуми ўз ишини бошлади.

(Давоми 2-бетда).

ХАЛҚАРО ФОРУМДА ХАЛҚАРО ФОРУМДА 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ ҚИЙМАТИДАГИ МЕМОРАНДУМЛАР МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИИМЗОЛАНДИ

ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...ДЕСАНГИЗ...

ТЕЛЕФОН ТЕЛЕФОН ЎЛСИН!ЎЛСИН!

Янги даврга мувофиқ бўлишимиз Янги даврга мувофиқ бўлишимиз учун биз ягона миллат – Тўртинчи са-учун биз ягона миллат – Тўртинчи са-ноат инқилоби шароитларида тарихий ноат инқилоби шароитларида тарихий юксалиш бўсағасида турган миллат юксалиш бўсағасида турган миллат бўлиб жипслашишимиз керак!бўлиб жипслашишимиз керак!

Нурсултан НАЗАРБАЕВ.Нурсултан НАЗАРБАЕВ.“Тўртинчи саноат инқилоби “Тўртинчи саноат инқилоби

шароитларида ривожланишнинг шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари”. янги имкониятлари”.

“БАЛАПАН” – “БАЛАПАН” – КЕЛАЖАК КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИПОЙДЕВОРИ

Page 2: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Сиёсат ва иқтисодиёт2№109 (2598), шанба, 29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kz

(Давоми. Боши 1-бетда).

Туркистон вилоятининг уч йўналиш бўйича ривожланиши белгиланди. Бирин-чиси – халқаро туризм, иккинчиси – агро-саноат мажмуаси, учинчиси – логистика ва транзит имкониятлари.

Туризм бўйича бугунги кунда шаҳарга келаётган туристлар сони бир миллион-дан зиёд бўлса, жадал суръатда амалга ошириладиган халқаро чоралар бўйича зиёратчилар сонини дастлаб уч миллион, сўнгра беш миллионга қадар етказиш мўлжалланмоқда. Агар халқаро туризм шартларига мувофиқ туристлар 2-3 кун муддат зиёрат қиладиган бўлишса, шаҳар бюджети вилоят бюджетининг 3 йиллик маблағидан ҳам кўпроқ топиши мумкин. Агросаноат мажмуаси бўйича мамлакатимиздаги 80 фоиз иссиқхона-лар Туркистон вилоятида жойлашиб, пахтанинг 100 фоизи шу ҳудудда етишти-рилишини таъкидлаш жоиз. Бир йил ичи-да хорижга 3,5 минг тонна сифатли гўшт экспорт қилинди. Қулай табиий шароит, ҳосилдор замин Туркистон вилоятини хорижий инвесторлар учун сармоя жалб этадиган ҳудуд сифатида ўзига оҳанра-бодек тортади. Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган қўшни мамлакатлар ўзаро савдо йўлларининг айнан Туркистон вилояти бўйлаб ўтиши, хусусан, Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа йўли мавжудлиги ҳам чет эллик инвесторлар учун улкан аҳамиятга эга.

Йиғилишда Россия, Эрон, Малайзия, Туркия, ХХР, Чехия, Италия, БАА, Поль-ша каби мамлакатлардан келган тад-биркорлар қатнашди. Минтақа раҳбари меҳмонларни ушбу кун билан табриклаб, вилоятнинг иқтисодий аҳволи билан та-ништирди.

– Туркистон – талай йиллардан буён

Қозоқ хонлигининг ҳамда туркий олам-нинг сиёсий маркази, маънавий пойтахти бўлиб келган шаҳар. Элбошимиз ана шу қадимий шаҳарни вилоят маркази этиб, уни ривожлантиришга ўзгача кўнгил бўлаётгани маълум. Эндиликда давлат томонидан умумий қиймати 2 млрд. АҚШ

долларини ташкил қиладиган сармоя қуйиш режаланмоқда. Яъни, бу ерда аэропорт, маъмурий-тадбиркорлик мар-кази ҳамда уйлар қад кўтариб, Туркистон замонавий технология киритилган ақлли шаҳарга айланиши сўзсиз. Ҳозирнинг ўзида минтақанинг иқтисодий ривож-ланиш имкониятларидан кўнгли тўлган маҳаллий ҳамда турк компаниялари 100 млн. АҚШ долларидан зиёд маблағ қуйиб, 5 юлдузли меҳмонхоналар, савдо-ҳордиқ масканлари ва фитнес марказлар очишни кўзламоқдалар. Бугунги йиғин сизлар билан шундай амалий муноса-

батлар ўрнатиб, уларни кучайтиришга туртки бўлади, деб ишонаман, – деди Жансейит Қансейитули.

Шу билан бирга, минтақани ривож-лантиришга йўналтирилган ҳар қандай лойиҳани атрофлича қўллаб-қувватлаш-га тайёр эканини айтган вилоят ҳокими, минтақани уч йўналишда ривожланти-ришга устувор берилганини ҳам етказди.

Форумда Евросиё иқтисодий ҳамкор-лик ташкилотининг бош котиби Владимир Пискурев Туркистоннинг туризм соҳаси-даги имкониятларини юқори баҳоласа, “DALHolding” компаниясининг раҳбари Демиржан Кўсе Туркистон вилоятида 200 гектарли иссиқхона ва цемент заводини очишга тайёр эканини маълум қилди. Малайзиянинг “Nagasteel Equipment Sdn. BhD” компанияси президенти Зайнул Азизан инфратузилма ҳамда саноат соҳаларига сармоя қуйишга тайёр эка-нини айтди. Шунингдек “RIXOS HOTEL” меҳмонхона уйлари тизимининг прези-денти Фетах Аминжи, Евроосиё туризм ассоциациясининг президенти Ристи Қарабаева, “Қазақ туризм” миллий ком-

панияси бошқаруви раиси Рашид Кузем-баев ҳамда бошқа нотиқлар келажакда Туркистонни туризм етакчисига айланти-риш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Форум доирасида В2В форматида-ги учрашувлар ўтди. Шу билан бирга “Туризм индустрияси – Қозоғистон иқ-тисодиётининг янги драйвери”, “Шимол – Жанубнинг иқтисодий даҳлизи” мавзу-ларида ҳамда агросаноат мажмуасини ривожлантиришда одам капиталининг роли ҳақида мунозаралар борди.

Ўзгача тарихий-меъморий ҳамда ар-хеологик ёдгорликлари, ўзгача табиатига

эга минтақанинг биринчи ривожланиш йўналиши – туризм. Ҳозирнинг ўзида бу ерга келаётган сайёҳларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. Масалан, ўтган йили вилоятга 270 мингдан зиёд сайёҳат-чи келган. Бу 2016 йил билан таққосла-ганда 40 фоиз ортиқ.

Сармоя жалб этишга қулай иккинчи йўналиш – қишлоқ хўжалиги соҳаси. Иқ-лими қулай вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланиши жиҳатидан рес-публикада биринчи ўринда. Шунингдек, логистика ҳамда транзит салоҳиятини кўтариш ҳам иш жадвалида турган учин-чи масала.

Вилоятнинг иқтисодий ҳамда сармоя-вий аҳволидан қаноатланган хорижлик меҳмонлар Туркистон вилоятида туризм, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳала-рини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдиришди. Эрон, Малайзия, Хитой мамлакатларидан кел-ган сармоядорлар эса минтақада замо-навий намунадаги ижтимоий иншоотлар қуриб, инфратузилма ва рақамли техно-логияни ривожлантиришга куч-ғайратла-

рини сафарбар этишларини таъкидлаб ўтдилар.

– Мен сизларни вилоят маркази – Тур-кистон шаҳрида ўтаётган биринчи халқа-ро инвестиция ва туризм форуми билан муборакбод этиб, анжуманимизнинг анъанага айланишига, келаси йили худди шу заминда кенгроқ даврада кўпроқ сар-моядорлар иштирокида яна учрашиши-мизга ишонаман, – деди Ж. Туймебаев.

Ш. МАДАЛИЕВ,С. ШАРИФБОЕВА.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар .

САРМОЯДОРЛАР НИГОҲИ –

ТУРКИСТОНДА

NUR.KZ янгиликларини қозоқ тилида 2 млн. дан зиёд одам ўқийди.

ХАЛҚАРО ФОРУМДА 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА 1.7 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИҚИЙМАТИДАГИ МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ

Туркистон шаҳридаги Рамзлар майдонида «Адал Ұрпақ» деб номланган анжуман ўтди. Уни ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентли-гининг вилоят департаменти ҳамда вилоят таълим бошқармаси ҳамкорликда уюштир-ди.

Тадбирда вилоятимиздаги 16 шаҳар ва туманлардан кўнгилли клублар вакиллари иштирок этди. Анжуманнинг асосий мақсади авлодни коррупцияга қарши маданият руҳида тарбиялаш, миллий, маънавий қадриятларни шакллантиришдан иборат эди. Вилоят депар-таменти раҳбари Ғ. Турсинбаев, Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси ва оиласи уюшган жиноятчи-ликка қарши кураш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини англамоғи, шу йўналишда фаолият юритмоғи даркор, деди. Вилоят таъ-

лим бошқармаси раҳбари И. Сағиндиқов дав-лат томонидан ёшлар таълими учун кўрсати-лаётган ғамхўрликка тўхталди. Чунончи, жорий йилда таълим соҳаси учун вилоятда 262 млрд. тенге ажратилган, бу ўтган йилгидан 6 млрд. тенгега кўп. Янгидан 184та замонавий мактаб қурилади.

Саҳна кўринишлари намойишидан сўнг тадбир ХҚТУнинг Маданият саройида давом этди. Анжуман иштирокчиларини ХҚТУ ректори Б. Абдирасилов муборакбод этиб, иштирокчи-ларга омад тилади. Департамент ва бошқарма раҳбарлари Ғ. Турсинбаев билан И. Сағиндиқов учта номинация бўйича ғолибларни мукофотла-дилар.

Ш. МАДАЛИЕВ. Суратда: тадбирдан лавҳа.

Page 3: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Президент Назарбаевнинг номзоди бир неча бор Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатилди. Элбошининг номзодини бу гал Турк Халқ-лари Умумжаҳон Ассамблеяси илгари сурмоқда. Шундай қилиб, Қозоғистон Президенти Н. Назарбаевнинг номзоди келаси йилги Но-бель Тинчлик мукофотига тақдим этилган. У номзоди бу каби олий мукофотга кўрсатилаётган Марказий Осиёдаги илк Президентдир.

Эл ва Элбоши

Астанада янги тўртта автойўл бир йўналишли бўлади.

3№109 (2598), шанба, №109 (2598), шанба,

29 сентябрь 2018 йил.29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Туркияда чоп этилаётган «Turkish Weekly» нашрига кўра, Турк Халқлари Умумжаҳон Ассамблеяси Қозоғистон пойтахти Астанада ўтган йиғини чоғида шундай қарорга келган. Ассамблея раҳ-бари Эрментай Султанмурат ўз қарорини Қозоғистоннинг бугунги кунда дунё ва мин-тақада тинчлик-тотувликни тарғиб этишда қанчалик муҳим ўрин тутаётгани билан изоҳлаган. Жаноб Султанмуратнинг айти-шича, бугун мунтазам равишда турли дин-лар вакиллари конгресслари бўлиб ўтаёт-ган Астана ҳар жиҳатдан дунёнинг диний маркази деб аталишга лойиқ шаҳардир.

«Қозоғистон эса, Марказий Осиё ва Турк дунёсининг тинч йўл билан тараққий топи-шида муҳим ўрин тутишда давом этмоқ-да», – дейди у.

Қисқа давр ичида юксакларга кўтарил-ган давлатимизнинг ютуқларини кўрол-майдиганларнинг ўз важлари, Кенгаш дав-рини қўмсайдиганлари ҳам бор. Бу ҳакда жамоат арбоби Рўзақул Холмуродовнинг гапларини уларга эслатишни лозим топ-дик. «Бизнинг давримизда велосипеди бор бола энг бахтли бола эди. Ҳатто ве-лосипедни ушлаб кўришни орзу қилганлар ҳам бўлган. Ҳозирги ёшларимиз «Мерсе-дес»да юришибди, чет давлатларда ўқиб келишмоқда. Дўконларда ҳатто сариёғ, сут маҳсулотлари бўлмасди. Ҳозирги дў-конларга бир қаранг, анқонинг уруғини ҳам топасиз. Кўплаб мамлакатларда уруш бўл-ди ё бўляпти. Бизда эса барқарор тинчлик, байрамлар. Юртбоши билан Арабистон сафарига бирга бордик. Арабистон давла-тининг раҳбари таклифи билан бир муқад-дас жойга кирдик. У «Ҳозир Аллоҳдан нима сўрасангиз, албатта, ижобат бўлади, тила-гингизни тиланг», деди. Шунда Назарбаев ўзига соғлик сўрамади. Ўзига давлат сў-рамади. Фарзандлари учун ҳам ҳеч нарса сўрамади. Шу йили минтақада қурғоқчилик бўлаётган эди, «осмондан ёғсин, ердан ун-син», деб, Аллоҳдан ёмғир сўради, холос. Ташқарига чиққанимизда ёмғир томчилай бошлаган эди. Ёзда умуман ёмғир ёғмай-диган мамлакатда Аллоҳ Элбошимизга «тилагинг ижобат бўлди», дегандай, белги берган эди. Шундан кейин юртимизда уч кун тинмай ёмғир ёғди ва шу йили қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган рекорд ҳо-сил олинди».

Элбошимиз Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон жуда яқин давлатлар эканлигини, бизнинг тарихимиз

бир, маданиятимиз, тилимиз, динимиз бир эканини тез-тез таъкидлаб туради. Дар-ҳақиқат, Қозоғистон сиёсатида ҳар доим устун ғоя минтақани интеграциялаш бўлган ва бундаги асосий вазифа – ихтилофли вазият юзага келишига йўл қўймаслик ва барқарорлаштирувчи давлатга айланиш. Қозоғистон уларнинг иқтисодиётига ўз сар-мояларини ҳам таклиф қилмоқда ва улар муваффақиятли амалга оширилмоқда, чунки орамизда тил тўсиғи мавжуд эмас. Биз ҳаммамиз бир руҳда тарбияланганмиз.

Президентимиз Нурсултан Назарбаев минтақада яшаш мезонларини кўтариш ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун Мар-казий Осиё давлатлари Иттифоқини ту-зишга чақирганлигидан ҳам хабардорсиз. Юртбошимизнинг айтишича, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан бир иттифоқ остида бирлашиш Мар-казий Осиёга ёрқин келажак ваъда қилади. Иттифоқ барпо этиладиган бўлса, ягона ҳудудда 55 миллион киши истиқомат қила-ди. Яъни, аҳолиси сони Британияникидан кўра камроқ бўлса-да, иттифоқ ҳудуди жи-ҳатидан деярли Европа Иттифоқига етиб қолади. «Бу минтақа ҳеч қаерга чиқмай, ўзини буткул озиқ-овқат ва энергия билан таъминлаши мумкин. Ҳаттоки, бозори ҳам мўл-кўл бўлади. Хўш, яна бундан бошқа нима керак?» – деб сўраганди Қозоғистон раҳбари маҳаллий телеканаллардан бири-га берган суҳбатида.

Бу йўл билан Европа ва Осиё орасидаги Буюк Ипак йўли заминида дунёдаги энер-гия захираларига бой давлатлардан бир нечтасининг ягона савдо блокига бирла-шишлари мумкин бўлади.

Элбошимизнинг ЕХҲТга раислиги эса нафақат элимизга, балки минтақага тинч-лик, осойишталик, барқарорлик ва барака олиб келди.

Давлатимиз раҳбари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Тарихий обидаларга бой, қадимий шаҳар Туркистоннинг вилоят марказига айлантирилиши – оқилона қа-рор. Жорий йил юртимиз тарихига ушбу қарор туфайли зарҳал ҳарфлар билан битилади. Асрга татигулик йилнинг гувоҳи бўлган ҳар бир фуқаро давлатимизнинг ривожига баҳоли қ удрат ҳисса қўшмоғи ке-рак, деб ҳисоблайман.

Б. ДЎСМАТОВА.

Камина бир умр қурилиш соҳасида ишлаб келмоқдаман. Собиқ Итти-фоқ даврида 20 йил Шимкент шаҳридаги “РСУ-1” қурилиш корхонасини бошқардим. Мустақилликдан сўнг, хусусий биродарлик таъсис этиб, тадбиркорлик билан шуғуллана бошладим. Элбошимизнинг доно сиёса-ти туфайли ишбилармонларга кенг йўл очилди. Юртимизда катта-катта қурилишлар бошланиб кетди. Биргина мисол тариқасида пойтахтимиз Астана шаҳридаги кўламдор бунёдкорликларни айтиш мумкин. Шаҳар-ларимиз, қишлоқларимиз ҳам таниб бўлмас қиёфа кашф этяпти. Зеро, қурилиш – иқтисодиётни олға етакловчи соҳа ҳисобланади.

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев би-лан учрашув ҳаётимдаги энг ёрқин хотиралардан бири. Ёдимда, 2003 йили Сайрам қишлоғидаги ви-лоят ўзбек драма театри бино-сини тўла таъмирлаш ишлари билан банд бўлдик. Қурувчи-ларимиз тер тўкиб, сидқидил-дан меҳнат қилишди. Ишлар ниҳоясига етиб қолганда, театрнинг очилишида Эл-боши Н. Назарбаевнинг иш-тирок этиши ҳақидаги хабар келди. Ҳаммамиз қувондик, бу – биз учун катта шараф эди.

Театрнинг очилиш маросимида қатнашар эканман, давлатимиз раҳ-барининг қўлини олиб, саломлашиш, унинг самимий тилакларини эшитиш бахтига мушарраф бўлдим. Таъмирлаш ишларини сифатли ва вақтида бажарга-нимиз учун ўша пайтдаги вилоят ҳокими Б. Жилқишиевдан ҳам алоҳида миннатдорлик эшитган эдик. Кейинги йилларда эса қурувчиларимиз билан Сайрам, Тўлебий, Тулкибош туманлари ҳамда Шимкент шаҳрида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуришда иштирок этиб, эл равнақига озми-кўпми ҳисса қўшиб келяпмиз.

2012 йили Президентимиз ташаббуси билан “Балапан” дастури ишлаб чиқилди. Ўз вақтида қабулланган бу ҳужжат ёш авлод таълим-тарбияси учун давлат раҳбарининг масъулиятини, оталарча ғамхўрлигини намоён этди. Чунки, собиқ шўролар давридаги мактабгача тарбия муассасалари фаолиятини тўхтатиб қўйган, кўп вақтдан бери болалар боғчалари би-лан таъминлаш масаласи ҳал этилмай келаётганди. Мазкур муаммони бартараф қилиш учун Элбоши давлат-хусусий шерикчилигини ривожлан-тириш кераклигини таъкидлади. Оила аъзоларимиз билан маслаҳатла-шиб, ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этишга киришдик. Ҳозирги кунгача 6та болалар боғчаси қурилиб, фойдаланишга берилди. Уларнинг ҳаммаси замонавий усулда, 400-500 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга. Чунончи, биргина Сайрам даҳасидаги “Гул Астана” боғчасида 1000 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда.

Жорий йилда илк бор хусусий мактаб очишга бел боғладик. Янги ўқув йили арафасида фойдаланишга берилган “Арофат” хусусий бошланғич мактабида шу кунда 250 ўқувчи таълим олмоқда. Келгусида бу жойда ҳам минг ўқувчига мўлжалланган бино қад кўтаради. Ҳозир Шимкент шаҳрининг “Мирас” кичик мавзесида еттинчи болалар боғчаси қуриляп-ти.

Ободончилик ва фаровонлик мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, этнослараро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталик туфайлидир. Албат-та, бу неъматларнинг қадрига етишимиз, Элбошимизнинг доно сиёса-тини қўллаб-қувватлашимиз даркор. Президентимиз, Миллат Етакчиси Нурсултан Назарбаев томонидан жаҳоннинг энг ривожланган 30 давлати қаторига кириш вазифаси белгиланди. Бу маррага осонликча эришиб бўлмайди. У тинимсиз ва машаққатли меҳнат эвазига келади. Шундай экан, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ҳисса қў-шиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир!

Низомхон СУЛАЙМОНОВ,Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи.

� Элбоши дастурлари – амалда

“Балапан” – “Балапан” – келажак пойдеворикелажак пойдевори

ЭЛБОШИ ВА АСРГА ТАТИГУЛИК ЙИЛ

Page 4: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Мегаполис кундалиги№109 (2598), шанба, 29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kz

64

Астанада халқаро оқинлар айтишуви ўтади.

– Шимкент нафақат мамла ка-тимизнинг, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг сармоялари, технологиялари ва интеллектуал захираларини янги тортиш марка-зига айланади. Бунинг учун барча шароитлар ва зарур салоҳият мав жуд, – дея таъкидлаган Давлат

раҳбари Шимкентнинг республика мақомига эга бўлиши унинг олға муваффақиятли ҳаракатланишига кўмаклашади ва шаҳар олдида янги, ажойиб истиқболлар очиб беради, деб ишонч билдирганди. .

Ушбу қадам шаҳарнинг му та-носиб равишда ижтимоий-иқ ти-содий ривожланиши ва бу тун мин -тақа аҳолиси турмуш сифа ти нинг изчил оширилишига сама рали туртки бергани шаҳар ликлар ҳаё -тида сезилмоқда.

� � �Қозоғистон Республикаси Пре-

зиденти Н. Назарбаевнинг Фар-монига кўра Ғабидулла Рах ма-туллаули Абдирахимов Шимкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бош вазир Бахитжан Сағинтаев Шимкент ҳокими лавозимига Ға-бидулла Рахматуллаули Абди -рахимовни тайинлаш тўғрисида тавсияси ёзилган Давлат раҳ-барининг шаҳар маслаҳати де -путатларига йўллаган хатини ўқиб берди. Депутатлар Президент тавсия қилган номзодни бир овоздан қўлладилар.

– Ҳозирги кунда Шимкент – жадал тараққий этаётган минтақа, бу ерда тадбиркорлик, туризм, транспорт ва логистикани ривож-лантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Шимкент бундан буён Туркистон вилояти билан бир қаторда улкан агломерацияга айланиб, минтақа иқтисодиётини янги поғонага кўтариши керак, – деди Шимкент шаҳри фаоллари йиғилишида қатнашган ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев.

� � �Давлат раҳбарининг Президент

Маъмуриятига, Ҳукумат ва вилоят ҳокимлигига Фармонни жадал ва сифатли амалга ошириш, маҳал-лий давлат идоралари ҳамда ташкилотларининг самарали фао-лиятини таъминлаш юзасидан берган аниқ топшириқлари муваф-фақиятли амалга оширила бош-лади. Чунончи, Шимкент шаҳар ҳокимлигининг илк бошқармалари

қурилди. Вақтинча синов муд-дати билан бошқармаларнинг раҳбарлари ҳам тайинланди.

� � �Биринчи навбатда шаҳар да

ободончилик ва к ўкалам зор -лаштириш ишларига катта эъти-

бор қаратилиб, аҳолининг фа-ровонлигини оширишга оид ло-йиҳалар амалга оширилмоқда. Чунончи, шаҳар ҳокими Ғ. Абди -рахимовнинг ташаббуси билан «Шимкент – кўркам шаҳар» лойи -ҳаси жорий этилмоқда. Мақ сад – ўлкамизнинг тарихий-мада ний обидалари, муқаддас қадам жо-лари, сайёҳлик марказлари ва шу каби маконларни асраб-авай-лаш, қолаверса, шаҳарни яшна-тиш, ободонлаштириш, ривож-лантиришдан иборат.

� � �Шаҳарда «ҚазТрансГаз» ҳис-

садорлик жамияти ишдан чиққан қурилмаларни янгилаш ва си-фатли газ бериш мақсадида сўнгги 6 йилда 33 млрд. тенге сармоявий маблағга «Шимкент шаҳрига газ киритиш ва модер низациялаш» дастурини амалга оширмоқда. Умумий сар моявий харажатлар ҳисобидан 2390 чақирим газ қувурлари янгиланди.

16 июнь куни Шимкент шаҳрида “Астананинг 20 йиллигига – 20 иншоот ” акцияси доирасида обо донлаштириш тадбирлари юри тилиб, Қўчқор ота ўзани бў-йи ажойиб ҳордиқ масканига айлантирилди.

Келгусида Қўчқор ота дарё -си ёқасида к ўп қаватли уй -лар қури лиши юритилиб, Қо -расув ҳамда Қўчқор ота ўзан-ларининг соҳиллари тўлиқ обо-донлаштирилади. Ушбу мас -кан – мегаполис мақомига эга шаҳарнинг энг кўркам гўшасига айланади.

� � �Шунингдек, Шимкентдаги 69

йиллик тарихга эга иншоот – ша-ҳарда илк маротаба очилган, бугунги кексаларнинг ёшлиги ва қувончига гувоҳ бўлган “Арал” ресторани тўкис таъмирдан ўт-моқда.

Қўчқор ота ўзани бўйидаги бу иморат 1949 йили қурилиб, аҳолига хизмат кўрсата бошлаган. Улуғ Ватан урушидан сўнг шим-кентликларнинг севимли сайил -

гоҳига айланган. Бу иншоот деярли 70 йилдан

сўнг янги қиёфа касб этадиган бўлди. Шунингдек, Шимкентда Астана шаҳрининг 20 йиллик шодиёнасига бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилиб, янги иншо-отлар қад кўтарди. Шулардан бири – “Бекет батир” арбати.

Арбатнинг узунлиги тахминан бир чақирим. Бу ерга янги чироқлар ўрнатилиб, қулай ўриндиқлар қўйилган, 3600 квадрат метр май-дон кўкаламзорлаштирилиб, 2000 квадрат метрда пиёдалар учун йўлаклар қилинган. Шунингдек, 700дан зиёд турли дарахт кўчат-лари ҳамда 1000 туп атиргул экил ган.

� � �Президент топшириғига кў-

ра, ҳозирги кунда Шимкентда са марали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривож лантириш даст урининг и к к и н ч и й ў н а л и ш и н и а м а л -га ошириш доирасида бажари-лаётган ишлар оз эмас.

Шимкентдаги Аҳоли бандлиги марказининг маълумотига кўра, кичик бизнесни ривожлантириш бўйича шаҳарда 2018 йилнинг январь ойидан буён, яъни, йил бошидан ҳозирги кунгача 290 одамга сертификат берилган. Унда 64 фуқаро касбини ри-вожлантириш учун 829 млн. тенге миқдорида ки чик насия олган.

2018 йили Элбошининг топ ши-риғи бўйича қўшимча 20 мил лиард

тенге ажратилиб, кичик на сия -ларнинг умумий қий мати 62 мил-лиард тенгега етка зилди. Нати-жада кичик насия олади ганлар сони 2017 йил билан таққос-лаганда 2 баравар ортиб, 14 минг одамга етади.

� � �“Shymkent” ижтимоий-тадбир-

к о р л и к к о р п о р а ц и я с и ” Ҳ Ж ташкил этилди. Корпорациянинг мақсади – бизнес ташаббусларни қўллаш ва шаҳарни ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий ри-в ож л а н т и р и ш д а н и б о р ат. У сармояларни жалб этиш, биз несни ривожлантиришга ёрдам лашиш, иш ўринларини очиш ва ижтимоий а ҳ амият га э га ло йи ҳ а ларни амалга оширишга йў налтирилган.

� � �Шимкентда оёқ-кийим ишлаб

чиқарадиган “Lux Shoes” БК” МЧБ фабрикаси очилди. У ерда хал қаро андазаларга мос, тоза чармдан тикилган пойафзал чиқа рилмоқда. Баҳоси ҳам арзон. «Оң түстік» мах-сус иқтисодий минтақасида иш га туширилган фабрикада иш қиз ғин. Тайёр маҳсулотлар Тараз, Ал мати, Астанага юборилмоқда.

Лойиҳанинг сармоя миқдори – 403 млн. тенгени ташкил этади.

Оёқ-кийимлар замон талабига мос итальян технологияси бўйича туркиялик “Fantes” ва “Сomelz” русумли ускуналарда қолипга со линиб, сифатли тикилади. Ре-жа бўйича корхона йилига 120 минг жуфтдан зиёд оёқ-кийим чиқаришни кўзламоқда.

Корхонада 90га яқин одам иш билан таъминланган. Келажакда тайёр маҳсулотни МДҲ ва Мар-казий Осиё мамлакатларига экспортга чиқариш режада бор.

� � � “Баспана” ипотека компания-

сииннг раҳбари Қайрат Алтин-беков билан шаҳар ҳокими Ғ. Аб дирахимов ҳамкорлик мемо-рандумини имзолашди. Шимкент шаҳри ҳокимининг маълум қили-шича, компания бошпанага нав-батда турган фуқароларга ёрдам-лашади. Яъни, ариза берган фуқа-роларга квартира олиш учун 20 фоиз дастлабки бадалнинг тенг ярми миқдорида субсидия бери-лади.

“7-20-25” дастури Шимкентда икки йўналишда амалга ошади – ёш оилаларга мўлжалланган “Жас арман” ва давлат хизматчилари ҳамда бюджет ходимларига мўл-жалланган “Қамқор баспана” дастури.

� � �Туркистон вилояти ва Шимкент

шаҳри ҳокимликлари ўртасида меморандум имзоланди. Уни им-зо лаган вилоят ҳокими Жансе йит

Туймебаев Туркистон ва Шим кент шаҳрининг биргаликда ривож-ланишини айтди.

Ўз навбатида Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимов Туркистоннинг Қозоғистон учун, умуман туркий олам учун ўта аҳа-миятли эканини айтиб, вилоят марказидаги дастлабки бинони шимкентликлар қуриб беришини таъкидлади.

� � �Шимкент шаҳридаги “Юқори

бозор” туристик минтақага айла-нади. Ноябрь ойининг сўнггида

бу ҳудудни катта ўзгаришлар кут-моқда.

Мутасадди мутахассисларнинг таъкидлашича, “Юқори бозор”га кираверишда янги гулзор пай-до бўлади, шунингдек, унинг дар возалари шарқий услубда янги ланади. Режага мувофиқ, бозорнинг нафақат олд қисми, балки, ўзи ҳам янги қиёфа касб этади.

– Бу ерни аҳолига қулай ва жонга ҳузур бағишловчи ҳор-д и қ м а с к а н и г а а й л а н т и р и ш кўзда тутилмоқда. Ха ридорлар хавфсизлигини таъмин лаш мақ-садида Fake ID ва Touch ID ти-зимини ишга тушириш режа-ланмоқ да, – дейди ҳокимлик вакил лари.

� � �2020 йилгача Шимкент аэро пор -

тининг янги терминали ва темир-йўл вокзали биноси қурилади. Ушбу лойиҳа асосида «SKAT» авиакомпанияси ўз маблағи ҳисо-бидан терминал қуриш тўғ рисида шартнома тузди. Чунончи, «SKAT» бу қурилишга 50 млн. доллар миқ-дорида сармоя ажратади. Янги темирйўл вокзали қурилишини эса «Қазақстан теміржолы» компанияси ўз зиммасига олди.

� � �Агроиндустриявий минтақа-

ларни ривож лантиришга оид лойиҳаларни шаҳар ҳокими ўз назоратига олди. Бу йўналишдаги ишлар Алмати–Тошкент йўна-лишидаги транзитни яхшилаш, А-2 айланма йўли (31 чақирим)ни қайта қуришдан бошланди. Шунингдек, икки давлат ора-сидаги алоқаларни янада ри-вожлантириш мақсадида «Шим-кент-Тошкент» тезюрар экс -пресси йўналишга чиқарилади. Шаҳарнинг шимоли ва жанубини боғловчи йўлни тартибга келтириш ва тирбандликни камайтириш мақсадида Қўнаев шоҳкўчаси даво мининг қурилиши бошланади.

� � �Шимкентда ҳозир «Оң түстік»

ва «Тассай» индустриявий ва «Оң түст ік» махсус иқтисодий мин та қалари бор. Уларга 58,5 млрд. тенге сармоя тортилиб, 66та корхона очилди. Натижада, 4890 одам дои мий иш билан таъминлан ди. 2018 йилнинг

сўнггигача ушбу мин тақаларга 38,3 млрд. тенге сармоя тортилиб, 2047 иш ўри нига эга 14та корхона очиш ре жаланмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи агросаноатни ривожлантириш мақсадида 136 гектард а «Агро-индустриявий минтақа» барпо этиш режаланмоқда. Бу ерда савдо-логистика мар кази, саб-завот сақлаш учун омбор хоналар, автовокзал, бизнес мар кази ва меҳмонхоналар жой лаш тирилади.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири.

ЭЛБОШИ НАЗАРИДАГИ ШАҲАРЖорий йилда Қозоғистон Президенти Нурсултан

Назарбаев “Қозоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғ-рисида” Фармонини кўпчилик олдида имзо-лаганди.

Натижада, Шимкент Астана ва Алмати билан бир қаторда Қозоғистондаги бир миллиондан зиёд аҳолига эга шаҳарлар қаторига кирди.

Page 5: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Элбоши 142 талабага "Болашақ" стипендиясини тайинлади.

Эл ва Элбоши 65№109 (2598), шанба,

29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kz

Республикамизнинг турли бурчак ла-ридан тадбирга келган меҳмонларни туман ҳокими Н. Турашбеков етакчилигидаги мезбонлар кутиб олгач, даставвал “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” халқаро йўли бўйи-даги Т. Рисқулов ҳайкали пойига гулчам-барлар қўйилди. Сўнгра “Тулкибас” темир йўл бекати қошида 1915 йилда темир йўл

қурилишига етакчилик қилган, машҳур инженер М. Тинишбаев ва Т. Рисқуловларга қўйилган ҳайкалларнинг тантанали очилиш маросимида қатнашган меҳмонлар Озодлик қишлоғига кираверишдаги янги кўприкни фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда иштирок этишди.

Элбошимизнинг “Келажакка йўллан-ма: маънавий янгланиш” дастурий мақо-ла сида тилга олинган хосиятли қадам-жоларни тартибга келтириш хусусидаги топшириқларга мувофиқ қайта таъмир-ланган ”Туркибасы” мақбарасининг очилиш маросимида сўз олган таниқли шарқшунос олимлар 7-8-асрларда қурилган мақбара қайта чирой очиб, халқимизнинг севимли қадамжоларидан бирига айланишини бир овоздан таъкидлашди.

Пешиндан кейин марказий истироҳат боғининг тантанали очилиш маросимида қатнашган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Дулатий номли Маданият уйи олдида туман соғликни сақлаш соҳаси ходимларига иккита янги “Тез ёрдам” машинасини тор-тиқ этди. Жансейит Қансейитули ишти-рокида Маданият уйида “Томири теран,

тарихи тугал – Туркибаси” мавзуида ўтка-зилган илмий-амалий конференцияда ви лоят ҳокими олис ва яқин эллардан ташриф буюрган ҳурматли меҳмонларни самимий муборакбод этиб, бир гуруҳ тулки-бошликларга Фахрий ёрлиқлар топширди.

– Президентимиз “Келажакка йўл лан-ма: маънавий янгиланиш” дастурий ма-қо ласида Қозоғистоннинг хосиятли мас -канлари, муқаддас жойлари ҳақида тўл-қинланиб ёзган. Туркистон вилоятида кўҳна ва муқаддас қадамжолар кўп. Бу йил минтақамиздаги бир неча туман тўқсон йиллигини нишонлайди. Мазкур туман ҳамда минтақаларнинг барчаси хосиятли ва муқаддас. Улардан бири ва ягонаси – Тулкибош тумани. Туркибоши минтақаси Қоратов билан Олатовнинг туташган жойи.

Тарихи теран, табиати ажойиб Тулкибош тумани ташкил топганига 90 йил тўлди. Юртбошимиз айтганидай, тўйни ҳам тўйлаш керак, ўйни ҳам ўйлаш керак. Ҳар бир тўй янги ишларнинг дебочаси, юмушларнинг бошланиши бўлиши лозим. Туркибоши авлиё зиёратгоҳининг яхшиланиши, янги -ланиши қут-барака олиб келсин! – деди Жансейит Қансейитули.

Таниқли ёзувчи М.Байғут олиб бор ган конференцияда, шунингдек, дунё қозоқ-лари ҳамжамияти раисининг муовини З. Турисбеков, филология фанлари доктори М. Мирзахметов, «Евроосиё» университети проректори Д. Қамзабекули ва бошқалар

турли мавзуларда маърузалар ўқишди.Тадбир дастуридан ўрин олган “Тўнғич

Президент” истироҳат боғида уюштирилган спорт ўйинлари, оқинларнинг айтишувлари, халқ амалий санъати намуналари кўргаз-маси ва ҳоказолар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Туманнинг 90 йиллик тўйи оқшоми чоғида таниқли эстрада юлдузлари ижро -сидаги катта концерт дас тури ҳамда мушак-бозлик билан ниҳоясига етди.

И. КАРИМОВ. Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

� Тулкибош тумани — 90 ёшда!

2018 йил Туркистон вилоятида бир қанча туманлар ташкил топганига 90 йил тўлади. Улар қаторида Қоратов ва Олатов ёнбағрида жойлашган, 111 мингдан зиёд аҳоли тинч-тотув яшаётган Тулкибош тумани ҳам бор. 1928 йил, 17 январда ташкил топган бу гўзал маскандан кўплаб машҳур давлат арбоблари, олимлар, шоир ва ёзувчилар етишиб чиққан. Туман маркази – Ванновка қишлоғига 1993 йилда машҳур давлат арбоби, асли шу замин фарзанди Турар Рисқулов номи берилди. Бундан ташқари, Орис ва Қулан дарёлари туташган жой машҳур саркарда Б. Мўмишули, давлат ва жамоат арбоблари С. Терешченко, З. Турисбеков, истеъфодаги генерал – майор Ж. Султанов, таниқли ёзувчилар Ш. Муртаза, М.Байғут ва кўплаб бошқа инсонлар учун киндик қони томган муқаддас юрт ҳисобланади.

ТАРИХИ ТЕРАН ГЎЗАЛ ДИЁР

Тарихий публицистика жанрида ёзилган, қозоқ ва рус тилларида нашрдан чиққан Элбошининг бу асари элимизнинг янги тарихи ва келажагига муаллифлик муносабатини бил ди-ради. Сўз бошида Президент: “Бу китоб менинг улуғ қўллаб-қув ват-ловчим, порлоқ келажагига ўзи нинг қозоғистонча йўли билан қадам таш-лаётган бунёдкор халқимга бағиш-ланади”, деб ёзган.

Элбошимизнинг қалб тўридаги ҳиссиётларидан чиққан бу китобни барчамизнинг муқаддас Ватанимиз – Қозоғистон Республикасининг асосини яратган Тўнғич Президентимизнинг ўз қўли билан ёзилган “Мустақиллик қомуси“ деб аташ мумкин. Янги ки-

тобда мустақил давлатимизнинг пой девори қаланган кундан бошлаб унинг шак лланиш даврларидаги ўзгаришлар ва 26 йиллик мустақил даврдаги ички ва ташқи хавф-ха-тар ларни енгиб ўтиш учун қабул қи линган қарорларнинг мазмуни ва механизмлари атрофлича баён қи -линган. Шунингдек, Қозоғистон за -мона вийлашувининг уч тўлқини кенг очиб берилган.

Китобдаги ҳар бир бўлимнинг ўзи бир неча қисмларга бўлинган. Уларнинг сарлавҳаларига ҳам катта аҳамият берилиб, янги тарихимиз даврий воқеалари ва қозоғистонча қадриятлар аниқ ҳамда очиқ тас-вирланган. Нур султан Абишули дав-

лат қуриш ишини, китобдаги сиё-сий-ижтимоий, расмий учрашувлар ва музокараларни, хал қаро сиёсий даражадаги тарихий воқеаларни ки-тобхонга яқин ҳиссиёт, тил билан ҳикоя қилиб, ўқувчиси билан эмин-эркин суҳбатлашиб ўтиргандек жуда содда, тушунарли қилиб ёзган.

Қаерда юрса ҳам, турса ҳам элининг омонлигини тилайдиган Элбошининг сўзлари ҳар бир қозоғистонликнинг тилаги. Нурсултан Назарбаевнинг “Мустақиллик даври” китобидаги бу-гунги ва тарихий эсдаликлар халқи миз буюк тарихининг шажараси, бебаҳо мероси, десак, янглишмаймиз.

Мухтабар УСМОНОВА.

ЭЛБОШИНИНГ “МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ” КИТОБИ ҲАҚИДА

2017 ЙИЛ 15 ДЕКАБРДА АСТАНАДА ДАВЛАТ РАҲБАРИ НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВНИНГ “МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ” НОМЛИ ЯНГИ КИТОБИНИНГ ТАНТАНАЛИ ТАҚДИМОТИ ЎТГАН ЭДИ.

ЯҚИНДА ЭЛБОШИНИНГ КИТОБИ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚДИМ.

Page 6: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

2024 йил футболдан Европа чемпионати Германияда ўтади.

Хабарингиз борми?6№109 (2598), шанба, 29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kz

Муаммо ҳал бўлди

Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа йўли Туркистон шаҳри чек-каси ва ўрта қисмидан кесиб ўтади.

Доимо автомашиналар билан гавжум йўл ёқасида жойлашган 27-сонли ўрта мактабда 1300 ўқувчи таълим олади. Ҳар куни мактабга келиш ва кетишда ўқувчилар шу йўлни кесиб ўтишга, демакки, ҳаётини хавф остига қўйишга мажбур эди.

Шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан йўл устига кўп-рик солинди. Саноқли кунлардан сўнг ушбу муҳим иншоот фой-даланишга топширилади. Яна бир муаммо ҳал бўлди.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Суратда: янги кўприк ҳаммага асқотади . Муаллиф тасвири.

ҚИШЛОҒИМДАН ЧИҚҚАН УСТОЗ

1976-1977 йилларда қишлоғимизда битта 8 йиллик мактаб бўлган, ўрта маълумотга эга бўлиш учун ўқишни “Коммуна” мактабида давом эттирдим. Бу пайтларда юқори синфларда математикадан ўта билимдон, хушмуомала, қалби меҳрга тўла инсон Ҳабибулла Маннопов дарс берарди. Ҳабибулла билан замондош бўлган Мажид Оллоберганов, Маматамин Абдуғаффоров, Отамат Мамитов, Иса Отажонов каби фидойи устозлардан таълим ва тарбия олганмиз.

Хабибулла аканинг таржимаи-ҳоли ҳақида икки оғиз сўз. Устоз 1918 йил Югнак қишлоқ кенгашига қарашли Байналмилал (Чипон) қишлоғида дунёга келди. Ёшлигидан китобга меҳр қўйди. 1933 йил мактабни битиргандан кейин Самарқанд педагогика технику-мига ўқишга кирди. Уни битиргач, шу вилоят мактабларида ўқи-тувчилик қилди. Самарқанд Давлат университетини тамомлади. Она қишлоғи Чипонга келиб турмуш қурди. 1942 йили биринчи фарзанд туғилмай туриб, фронтга отланди. 89-гвардиячи артил-лерия полкида хизмат қилиб, Богучар, Кантемировка, Черткова, Меллеров каби шаҳарларни душмандан озод қилишда қатнашди. Ана шундай жангларнинг бирида ярадор бўлиб, 1944 йил ҳуку-матнинг ўқитувчиларни ҳарбий хизматдан озод қилиш тўғриси-даги қарорига биноан она юртига қайтади. 1945-1947 йилларда Калинин номли мактабда директор ўринбосари бўлди, сўнг “Ком-муна” мактабида меҳнат қилди. 1956-1970 йилларда шу мактаб директори вазифасини шараф билан адо этди.

Шундай қилиб, 1935 йилдан 1978 йилгача маориф соҳасида узлуксиз меҳнат қилди. Улуғ Ватан урушида кўрсатган қаҳрамон-ликлари учун ҳукумат орден ва медаллари билан тақдирланди. Шунингдек, устозлик фаолияти юксак баҳоланиб, “Халқ маорифи аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ҳ. Маннопов м а-ҳаллий кенгашларга бир неча бор ноиб этиб сайланган. Ҳаби-булла аканинг фарзандлари Отажон, Равшан, Клара, Дилбар ота касбини эъзозлаб, ўқитувчиликни, Баҳодир, Матлуба, Алишер, Олимжонлар шифокорликни, Жаҳонгир эса муҳандисликни тан-лаган.

Ҳа, Ҳабибулла ака ўзидан шундай халқ корига камарбаста фи-дойи фарзандлар, талай шогирдлар қолдирди.

Ҳабибулла акани фахр билан, севимли устозим, дея оламан.

Ҳусан УБАЙДУЛЛАЕВ.

(Товарнинг номи ва акциз солиғи тўланмай олиб кири-ладиган товар меъёри (бир кишига))

Қовурилган ёки қовурилмаган кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва – 2 кг.

Бақрабалиқ увилдириғи – 0,5 кг.Увилдириқ ўрнини босувчи

маҳсулотлар – 1 кг.Қандолатчилик маҳсулотлари

– 5 кг.Плиткали ёки брикетли шоко-

лад – 5 кг.Буғдой, бошоқли дон ўсим-

ликларидан тайёрланган маҳ-сулотлар, крахмал, ун, ундан тайёрланган қандолат маҳсулот-лари – 10 кг.

Мева-чева – 5 кг.Аралаш озиқ-овқат маҳсулот-

лари – 2 кг.Пиво, алкоголли ва алкогол-

сиз ичимликлар, шарбатлар – 2 литр.

Тамаки маҳсулотлари – 10 қутигача.

Парфюмерия – ҳар туридан 2тадан.

Кир ювиш ва тозалаш восита-лари – 5 килограмм.

Сунъий ва тоза теридан иш-ланган маҳсулотлар, тоза тери-дан тайёрланган кийим-кечак, мўйнадан ишланган бош кийим, трикотаж буюмлари – ҳар бир туридан 1тадан, лекин 3тадан ортиқ эмас.

Гилам ва гилам маҳсулотлари – 15 кв. м.

Кўрпа-тўшак – 5 комплект.Сопол буюмлар – 1 комплект,

лекин 24тадан ортиқ эмас.Биллур буюмлар – 1 комп-

лект, лекин 12тадан ортиқ эмасҚимматбаҳо заргарлик буюм-

лари – 5 дона, кўпи билан 30 граммгача

Ошхона буюмлари – қошиқ, санчқи, пичоқ ва бошқалар – 1 комплект, лекин 24тадан ортиқ эмас.

Видео ва аудио ускуналар – ҳар бир туридан 1 донадан, лекин 3тадан ортиқ эмас.

Соатлар, барча турлари – 2 дона.

Қандиллар, ёритиш асбобла-ри – 2 дона

Амалдаги тартибга кўра, хо-риждан ноутбук, компьютер ва телевизор каби электрон тех-никани фақат бир донадан бож

тўловисиз олиб кириш мумкин.Шунингдек, 2018 йил 22 июн-

да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жис-моний шахслар томонидан Ўз-бекистон Республикасига то-варларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қў-шимча чора-тадбирлар тўғри-сида” 463-сонли қарор қабул қилиниб, Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга бир ойда бир марта олиб кира оладиган техника воситалари рўйхатини тасдиқлади. Улар қуйидагилар:

Совутгич;Музлатгич; Кондиционер; Кир ювиш машинаси; Чангютгич; Газ плитаси; Электр плита; Телевизор; Микротўлқинли печ; Духовкали печ; Электр гўшт қиймалагич; Дазмол; Фен; Ошхона буюмлари; Телефон аппарати, шу жум-

ладан, қўл телефони; Компьютер техникаси; Принтер ва кўп функцияли

офис қурилмаси; Планшет-компьютер; Ноутбук. Божхона маълумотига кўра,

хориждан мобил телефон олиб кириш бироз мураккаброқ. Агар фуқаронинг ёнида ўзи ишла-таётган мобил телефонидан бошқа яна битта телефон бўлса, божхона текширувидан ўтаётга-нида электромагнит мослашув марказидан рухсатнома талаб қилинади. Шу рухсатнома бўлса, ўзиникидан ташқари яна битта уяли телефонни бож тўловисиз олиб киришга рухсат этилади.

Ўзбекистонга бож тўловисиз олиб кириладиган товарларнинг тўлиқ рўйхати Lex.uz сайтида эълон қилинган. Фуқароларнинг бу турдаги товарларни жами 1000 доллардан кўп бўлмаган қийматда олиб киришига рухсат этилади.

Божхона мутахассисига кўра, фуқаролар 1000 доллардан ор-тиқча қийматда олиб келинган товарлари учун божхона юк дек-ларациясини тўлдириб, божхона тўловларини тўлаб, Ўзбекистон-

га олиб киришлари мумкин.Амалдаги қонунчиликка асо-

сан Ўзбекистонга товарларни олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

Божхона қийматидан келиб чиқиб, 0,2% миқдорида божхона йиғими;

Импорт божи;Акциз солиғи;20% миқдорида қўшилган

қиймат солиғи.Жисмоний шахслар томо-

нидан учинчи давлатда ишлаб чиқарилиб, қўшни давлатлардан олиб кириладиган товарлар учун 20% миқдорида божхона йиғими.

Мусиқа асбоблари ва улар-нинг қисмларини мамлакатга олиб киришда ушбу товарлар божхона қийматининг 10% миқ-дорида импорт божи тўланади.

Ўзбекистонга олиб кириш та-қиқланган нарсалар:

Ўзбекистонга қурол-яроғ, нар-котик моддалар, порнографик материаллар олиб кириш тақиқ-ланади.

«Қизил китоб»га киритилган ҳайвон ва ўсимликларни Ўз-бекистон табиатни муҳофоза қилиш қўмитаси рухсатисиз, тиббий дори-дармон ва тиббий ускуналарни Ўзбекистон Соғлик-ни сақлаш вазирлиги рухсати-сиз, радио-электрон воситала-рини Ўзбекистон Алоқа вазир-лигининг Электрон мослашув маркази рухсатисиз, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларидан тайёрланган маҳсулотларни Санитария-эпидемиология хиз-матлари рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.

Шунингдек, мамлакат қонун-ларида ҳукумат ва жамоатчи-ликка хавф туғдирувчи, терро-ризм, зўравонлик, урушни тар-ғиб қилувчи, миллий ва диний адоват руҳидаги материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб ки-риш ҳам қатъий тақиқланади.

Божхона ходимлари томони-дан хизмат вазифаси суистеъ-мол қилинган ҳолатларда Тош-кент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича Давлат божхона қўми-таси бошқармаларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (0-371) 120-76-76, (0-371) 120-86-10.

М. ЭЛТОЕВА.

� Муштарийлар илтимосига кўра

ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

ЎЗБЕКИСТОНГА БОРМОҚЧИМИСИЗ?ЎЗБЕКИСТОНГА НИМА ОЛИБ КИРИШ ВА

У ЁҚДАН НИМА ОЛИБ ЧИҚИШ МУМКИН?

Бу саволлар икки давлат чегарасидан ўтаётган ҳар бир одамни қизиқтириши табиий.

Ўзбекистон қонунларига кўра, Қозоғистон, Қирғизис-тон, Туркманистон, Тожикис-тон ва Афғонистондан фақат 10 АҚШ доллари қиймати-даги истеъмол молларини мамлакат ҳудудига бож тўло-висиз олиб киришга рухсат этилади.

Яъни, божхона ва солиқ имтиёзларига эга бўлган маҳсулотларни фақат чек-ланган миқдорда олиб ки-риш мумкин.

Қозоғистондан Ўзбекис-тонга бож тўловисиз товар олиб кириш тартиб-қоидала-ри борасида мутасадди таш-килотлардан олинган ҳуж-жатлар асосида тайёрланган рўйхатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Page 7: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Берлинда қозоғистонлик рассомларнинг кўргазмаси ўтмоқда.

Куласизми, куясизми? 67№109 (2598), шанба,

29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kz

1. АНГЛАШИЛМОВЧИЛИКЯрим кечаси Аноранинг телефонига

“смс” келди. Анорадан олдин Шуҳрат телефонга қўл узатди. Аввал ичида, сўнг овоз чиқариб “смс”ни ўқиди:

− Асалчам, хайрли тун!− Қани беринг-чи? – ишонмади Анора

ва эрининг қўлидан телефонни олиб, ўзи ўқиди: − Асалчам, хайрли тун!

− Тўғри ўқибманми? − сўради Шуҳрат. – Ростдан ҳам шундай эканми?

− Ростдан...Анора давомини айтолмади. Эри юзига

шапалоқ тортдими, яшин келиб, юзига урилдими, билмай қолди. Кўзидан олов чиқиб кетди.

− Шуҳрат ака, мен бунақа рақам эгасини танимайман! – уввос тортди эри шу пайт -гача уриш тугул туртмаган Анора. – Худо ҳаққи танимайман!

− Йўқол!Анора бирданига тушунмади. Эри бир

жойга бориб кел, дегандай бўлди. Умрида қўпол гапирмаган эри ҳозир унга нима деди?

− Нима дедингиз, Шухрат ака? Яхши тушунмадим.

− Йўқол! Сенга бўлган муҳаббатимни поймол қилдинг! Сен севгимизга хиёнат қилдинг! У ёғини ошиғинг тушунтирсин! – барибир “ўйнашинг” дея олмади Шуҳрат. – Сени бир дақиқа кўришни ҳам истамайман! Даф бўл!

Анора йиғлаб-йиғлаб ярим кечаси ота-сининг уйига келди. Ота-онаси уни овутган бўлишди.

− Ҳозир ухла, эрталаб бафуржа гап-лашамиз.

Анора ухлай олармиди? Эрталабгача йиғлаб чиқди.

Эрталаб Ҳамидулла ака телефон идо -расига бориб, бўлган воқеани идора раҳ -барига тушунтирди. Раҳбар йиғ лай вериб, юз-кўзи шишиб кетган Аноранинг аҳ во-лини кўриб, расмиятчиликни бир чек кага йиғиштириб қўйди. Тегишли идо ра лар -нинг рухсатисиз берилмайдиган маълу -мотларни бериб, кеча Анорага “смс” юбор -ган “ошиқ”нинг исми шарифи ва ман зи лини ёзиб берди.

“Ошиқ” ҳали мактабнинг тўққизинчи синфида ўқийдиган Камол исмли бола экан.

Ҳамидулла ака куёвини ҳам олиб, Ка-молникига борганида ҳам аччиғи бо -силмаган Шуҳрат, телефон идораси берган маълумотномаларни, Камолнинг телефони, ундан Анорага юборилган “смс”ларни ҳам текшириб кўргач, бироз жаҳлидан тушди. Шунда ҳам қовоғини очмай сўради:

− Нега менинг хотинимга “смс” юбор-динг?

Камол унга битта рақамни кўрсатди.− Ака, мен буни синфдошим, яхши кўр -

ган қизимга юборган эдим, − деди Камол шол ғомдай қизариб. – Охирги рақамини хато терибман, мана, қаранг, битта кейинги рақам келинойимнинг рақамлари экан. Ме ни кечиринг! Мени деб келинойимни ко-йиманг!

− Ўзим биламан, − деди Шуҳрат ва Ано-рага ўгирилди:

− Қани, олдимга тушинг-чи!

2. СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚШаҳодат ўн йил кўришмаган синфдоши

Зиёдулла билан учрашиб қолди. Зиёдулла уни тушликка таклиф қилди. Ҳа, нима қилибди, энди кичкина қизча бўлмаса, ўт-

тизга кириб қўйди, биров кўрса ҳам гап қилмас.

Тушлик чўзилди. Суҳбат ундан чўзилди. Мактаб чоғлари эсланди. Зиёдулла Ша-ҳодатни деб куйиб-ёнганлари эсланди. Зиёдулла ўша йиллари Шаҳодатга атаб ёзган шеърлар бошқатдан ўқилди.

− Телефон рақамларингни бер, − деди Зиёдулла хайрлашадиган пайтларида. – Ҳар замон қўнғироқ қилиб тураман, агар қарши бўлмасанг!

Ҳа, нима қилибди, синфдош сифатида ҳар замон қўнғироқ қилиб турса, нимаси ёмон? Эри ҳам рашк қилиб ётмас, икки ўғли, бир қизи бор одам энди хотинини синфдошидан рашк қилишига бало борми?

Зиёдулла кунда, кунора қўнғироқ қилиб турди. Навбатдаги қўнғироқ бемаҳалда бўлди.

− Зиёдулла, ҳар замонда қўнғироқ қи -ламан, деганингизга телефон рақамла-

рим ни берган эдим, − деди эри кўзларини унга тик қадаб турганидан кўнглига шубҳа оралаган Шаҳодат. – Бу нимаси, энди ярим кечаси ҳам қўнғироқ қилаверасизми?

Рауф хотинининг қўлидан телефонни олиб, овозини баланд қилиб қўйди.

− Шаҳодат, эринг уйда эмасми? − Зиё -дулланинг овози иккаласига ҳам бемалол эшитилди.

Рауф “Йўқ, деб айт!” деган ишорани қилди.

− Эрим уйда йўқ, нима эди? – деди Шаҳодат.

− Очиғи, жуда сиқилиб кетдим, Шаҳодат, − деди Зиёдулла. – Эринг уйда йўқ экан, сен ҳам зерикиб ўтиргандирсан. Кел, би-рор жойда кўришайдик. Истасанг, ўтган галги жойда ўтириб, бир пиёла чой устида суҳбатлашардик. Нима дединг?

“Бораман де”, деган ишорани қилди Рауф.

− Майли, ҳозир бораман, − деди Шаҳодат ноилож, аммо кўнгли катта бир нохушликни сезди.

− Энди кийин! – деди Рауф қатъий қилиб. – Учрашувга борасан.

− Хўжайин, шошманг, ҳаммасини ту шун-тириб бераман, − деди Шаҳодат.

− Мен ҳаммасини тушуниб бўлдим, − деди Рауф. – Ўтган галги жойга борасан! Кў тар ганингча кийим-кечакларингни, тақин-чоқ ларингни ол! Болаларни уйғотма! Улар она си икки эркак билан яшаётганини бил -май қўя қолсин! Кўзим тирик экан, сенга уларни кўрсатмайман!

− Хўжайин!− Яхшиликча учрашувга борасанми ёки

куч билан олиб борайми?Шаҳодат эрининг феълини билади.

Ин дамасдан кийинди. Сумкачасига ҳуж-жат ларини солди, пича пул ҳам олди. Нои -лож эшикка қараб йўналаркан, эрининг оғзини пойлади. Бир оғиз, қайт, дейишига интиқ бўлди. Ҳозир биргина шу сўз учун жонини беришга ҳам тайёр эди. Зиёдуллани учратган кунига лаънатлар айтиб, эшикдан чиқиб, сўнгги бор илинж билан эрининг кўзларига термулди. Эри бошқа гапни айтди. Бутунлай бошқа гапни:

− Уч талоқсан!

3. ТЕЛЕФОНДАН ТОПИШГАНЛАР

Каттага ҳам, кичикка ҳам телефон урф бўлди. Телефоннинг ҳам хилма-хили чиқ ди. Телефоннинг имкониятлари ҳам кун дан-кунга ошиб бораяпти. Телефондан ки тоб ўқийдиган бўлдилар, телефондан ки но кў-радиган бўлдилар, телефондан бу тун дунё билан боғланар бўлдилар, те ле фон дан тўйга айтар бўлдилар, те ле фондан та ни -шадиган, телефондан уй ланиб, теле фон -дан эрга тегадиган бўлдилар.

Телефондан “Одноклассники”, “Фейсбук” деган тармоқларда дўстлашадиган, ўша дўстларнинг “ОКдошлар”, “ФБдошлар” зиё -фатларини ташкил қиладиган бўлишди. Бу “дилдош”лар гоҳ Андижонда-ю, гоҳ Қў -қон да, гоҳ Самарқандда-ю, гоҳ Бухорода уч рашадиган бўлишди. Ана шу учра -

шувларнинг ташкилотчилари таниқли-та-ниқ ли шоиру-шоиралар, ёзувчи-ю, санъат -корлар бўлаётганига бирда ишон санг, бирда ишонмайсан. Аммо эл тани ган Фалонийлар катта-катта санъат ко шоналарига чорлаб турса, икки-уч кунлаб давом этган “дилдан суҳбат”ларнинг су ратларини эълон қилиб турса, қандай ишон майсан?

Ёшлар, майли, ёши элликдан ошганда туппа-тузук мансабнинг, лавозимнинг эгаси бўлган, туппа-тузук ижодкор бўлган, ҳамма ҳавас қилган оиланинг сардори бўлган, тўрт фарзанднинг отаси бўлган Арслон Сур-хонийга “ФБдошлар”нинг учрашувида бало бормиди?

Бор экан. Топди. Бухородаги учрашув дан топди. Қаранг, у ҳам дуппа-дуруст шоира экан.

− Мен бахтимни энди топдим, − деди кийимларини йиғиштириб, бир жомадонга жойлаётган Арслон Сурхоний хотинининг юзига қарамасликка ҳаракат қилиб. – Ҳақи -

қий севгимни учратдим. Бир умр ах тарган севгимни.

− Айбим шеър ёзмаганимми? – деди хотини.

− Гап шеърда эмас, − тўнғиллади Арслон Сурхоний. – У жуда яхши аёл. У гўзал! У бетакрор!

− Майли, биз ёмон бўлайлик, биз хунук бўлайик, биз такрорланадиган бўлайлик, − деди аёли хомуш бўлиб. – Бир эмас, икки эмас, тўрт бола-чи? Уларнинг ҳоли нима ке чади? Каттангизга эрта-индин совчи ке -лади, мен нима дейман? Мен уларни қан -дай боқаман?

− Ўзбекистонда ҳеч ким очидан ўлмайди, ҳадемай, мева-чева пишади, ўлмайсизлар, − деди эшикка йўналган Арслон Сурхоний. – Сизларни Худога топширдим.

− Бизлар сизни Худога солдик! – деганча қолаверди аёли...

ҲУКМ ЎҚИЛМАДИУчтагина мисол келтирдик. Иккитаси

таҳририятга хатда келди, учинчисига гувоҳ бўлдик. Бўлмасак кошки эди.

Аммо туман, шаҳар, вилоят судларида бунақа мисоллар тиқилиб ётибди. Ма-ҳалла оқсоқолларидан сўрасангиз, газе-тага ёзса бўладиган ўнлаб воқеаларни айтиб беришади-ки, ҳаммасига сабаб-чи – телефон. Телефонда биров билан гаплашиб тургани учун хотинини пичоқла-ганлар бор, эрининг жазманлари қўнғироқ қилаверишларидан безор бўлиб, уйидан чиқиб кетган хотинлар бор.

Ҳали чилласи чиқмаган бир келинчак тинимсиз онасига қ ўн ғироқ қилиб, куёвининг уйидаги об-ҳавогача, бўлаётган майда-чуйда гап-сўзгача етказиб тургани учун куёви ҳайдаб юборгани ҳам бўлган воқеа.

Хўш, нима қилиш керак?Телефонни тошга уриб, майдалаб

таш лайликми? Ундан бутунлай воз кечай-ликми? Телефон тутишни тақиқлаб қўяй-ликми?

Айрим тоифадаги кишиларга тақиқлаб қўйилса жуда яхши бўлади. Масалан, янги тушган келинчаклар телефон тут-масалар оилалари тинч, хотиржам бў-лади. Ёш оилалардаги бекалар ҳам те-лефон тутмасалар, нур устига аъло нур бўлиб, рўзғорларига жанжал-можаро яқин -лашмаган бўларди.

Биз телефоннинг устидан ҳали сўнгги ҳукмни ўқимадик. Чунки биз телефонни бутунлай йўқ қилиш тарафдори ҳам эмасмиз. Унинг қулайликларидан фойда -лан масак, жоҳиллик қилган бўламиз, за мо -надан ортда қоламиз.

Демак, битта йўли қолибди: телефон ишлатишда, аввало, кимларга рухсат бе рилишини ҳал қилиб олишимиз, сўнг -ра телефон ишлатишда меъёрни би-лишмиз лозимга ўхшайди. Айниқса, опа-сингилларимиз, қизларимизга ҳар кимга телефон рақамларини бермасликларини тавсия қилган бўлардик. Сизга яхши га-пирган ҳамманинг ҳам кўнгли тоза эмас, нияти яхши эмас, шуни унутманг!

Тўра МУРОД.

"Дунёни тузатиш"

Баъзан қулоғимизга шундай сӯз лар чалиниб қолади: “қизиқ за -мон лар келди-я, ҳамма жой нинг рас воси чиқиб ётибди!..” Ша риа-ти мизда замон ҳеч қачон қора лан-май ди.

Чунки, унинг эгаси Ал лоҳ тао-лодир, у Зотнинг ишидан нуқсон излаш эса нодонликдир.

Айтишларича, бир одам якшанба куни ҳафтанинг чарчоғини чиқариш учун эрталабдан газетасини қўлига олиб, кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан уйда ўтиришни режалаштирибди. Шу пайт ўғли ёнига югуриб келиб, кинога қачон боришларини сўрабди. Чунки, дадаси ўғлига сўз берган экан. Аммо отанинг ташқарига чиққиси йўқ. Бирдан отасининг кўзи газетанинг

орқасидаги дунё харитасига тушибди.

Олдин харитани бўлаклаб йиртибди ва ўғлига: «Агар бу харитани қайта тиклай олсанг, сени кинога олиб бор -ганим бўлсин», дебди. Ўн дақиқадан сўнг ўғли дадасининг ёнига югуриб келибди ва:

– Дада, харитани қайта тикладим, энди кинога оборасизми, дебди.

Дадаси олдинига ишонмабди. Бундоқ қараса, харита – бут-бутун. «Буни қан-дай уддаладинг, ўғлим?» деб сўрабди. Боланинг берган жавоби шундай эди:

– Хаританинг орқасида оддий бир инсоннинг сурати бор эди. Инсонни тузатган эдим, дунё ўзидан ўзи тузалди – деб жавоб берибди.

Оддий бир болакай сиз ва бизга ҳаёт қулфини очиб беряпти. Шундай экан дунёни эмас, ӯзимизни тузатишимиз керакдир?

Шуҳрат КЎЧАРОВ,А. Жомий номли мактабнинг

ўзини-ўзи таниш фани ўқитувчиси. Жетисай тумани.

Телефон ўлсин!

− Телефондаги суҳбатла -ри мизни эрим эшитиб қолиб, жа вобимни берди.

− Эрим телефонимга кел -ган “смс”ларни ўқиб қолиб, ажраш дик.

− Ҳаммасига телефон са-баб, гулдек оиламдан ажра -шиб кет дик.

Охирги пайтларда ана шуна қа суҳбатларга кўп гувоҳ бўла япмиз.

Наҳотки, ҳаммасига теле-фон сабаб бўлса?

Page 8: “БАЛАПАН” – ЧЕГАРАДА ҚИЙНАЛМАЙ КЕЛАЖАК fileДЕСАНГИЗ... ТЕЛЕФОН ЎЛСИН! Янги даврга мувофиқ бўлишимиз

Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносаба-ти билан мамлакатимизда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Қадрли Абдуваҳоб ака ҳамда унинг умр йўлдо-ши Санобар опа муштарак ҳаётлари давомида қобил фарзандлар Абдумалик, Дилмуҳаммад, Илмира, Мадиналарни тарбиялаб, Элнора, Гул-

лола, Абдулла каби келин-куёвлар кўрган, тўқ-

қиз нафар ширин-шакар невара суйган пири бадавлат оила соҳиблари.

Ҳурматли қалби дарё меҳрга тўла қадрдон отажонимиз! Сизни таваллуд айёмингиз, олт-мишнинг олтин остонасига қадам қўйишингиз билан муборакбод этиб, сизга мустаҳкам соғ-лик, омад, невара, эвара, чеваралар камолини кўриш саодатини тилаймиз.

Оталар шаънига лойиқ сўз демоқ,Табаррук бир китоб ёзиш билан тенг.Уларнинг меҳри-ку бамисли чироқ.Бағри ҳам юлдузли осмон каби кенг.

Самимий ниятлар билан фарзандларингиз, келин-куёвларингиз

номидан А. Югнакий номли мактаб ўзбек тили ва адабиёти фани

ўқитувчиси Гуллола АЛИМОВА.

Шимкент шаҳри, Сайрам мавзеси

Олимжон Тошпўлат ўғли МИРЗАЕВга!

Сизни муборак 60 ёшингиз би-лан самимий қутлаймиз!

Сиз узоқ йиллар эл хизма-тида тер тўкдингиз, аҳолини ичимли сув билан таъминлашга баракали ҳисса қўшиб, ҳалол ва самарали меҳнатингиз билан та-нилдингиз.

Ушбу қутлуғ кунда Сизга соғлик-омонлик, иш фаолиятингизда омад ва муваффақият тилаймиз!

Хонадонимиздан қувонч, бахт ва барака аримасин, барча орзу- умидларингиз рўёбга чиқаверсин! Аяжонимиз билан бирга биз – фарзандларингиз ва невараларингизнинг роҳа-тини кўриб, умргузаронлик қилиш насиб этсин!

ОИЛА АЪЗОЛАРИ.

О

Инсон ва жамиятИнсон ва жамият8№109 (2598), шанба, №109 (2598), шанба, 29 сентябрь 2018 йил.29 сентябрь 2018 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2012 й. 26 мартда рўйхатга олиниб,

12357-Г гувоҳнома берилган.

МАН ЗИ ЛИ МИЗ: 160000, Шим кент шаҳри, Диваев кўча-си, 4-уй, 4-қават. Те ле фон: 53-93-17. Те ле факс: 53-92-79.

Бухгалтерия: 39-16-44. +7-747-700-50-55Электрон почта: [email protected]

Умумий бўлим — Мухтабар УСМОНОВА. Адабиёт ва санъат, спорт — Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Обуна, реклама ва эълонлар — Зокиржон МЎМИНЖОНОВ.

Туркистон, Кентов — Шомирза МАДАЛИЕВ. 8(72533) 2-40-07. Тўлебий, Қазиғурт — Баҳорой ДЎСМАТОВА. 8(72547) 6-07-16. Сайрам, Тулкибош — Ислом НИЁЗАЛИЕВ. 8(72531) 24-274.

Махсус мухбирлар:

Бўлимлар:

Нашр кўрсат ки чи – 65466.Ада ди – 13400 ну с ха.

“ERNUR-print” МЧБ бо с ма хо на си да чоп этил ди, Шим кент шаҳри, Т. Алимқулов кўча си, 22.

Бу юрт ма: 2954 Навбатчи муҳаррир: Мухтабар УСМОНОВА.

Бош муҳаррир

ўринбосарлари:

Муроджон АБУБАКИРОВ.

Ислом АБДУНАБИЕВ.

Масъул котиб –Авазхон БЎРОНБОЕВ.

Директор - Бош муҳаррир ---- Алишер Ғофуржон ўғли СОТВОЛДИЕВ. Муассис – Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги.Ношир – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти”

масъулияти чекланган биродарлиги.

� Мақола лар, эъ лон ва бил ди рув -лар да ги факт ҳам да да лил лар нинг тўғри ли ги учун му ал ли ф лар, рек ла-ма ва эъ лон бе рув чи лар ма съул дир.� Фой да ла нил ма ган ма қола лар га

ёз ма жа воб қай та рил май ди.� Жанубий Қозоғистон ви лоятида

тар қа тилади.

20182018ҚОЗОҒИСТОНДА

ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛИ

Қ АЗАҚСТАНДАҒЫӨЗБЕКСТАН ЖЫЛЫ

Туркистон шаҳри,Абдуваҳоб Абдулла ўғли СУЛАЙМОНОВга!

Туркистон шаҳрини ҳар йили 1 миллиондан зиёд сайёҳ – зиёрат-чилар келиб кўришади. Уларнинг аксарияти мар-казий бозорга ҳам кириб ўтади. Унинг атрофида-ги Отатурк, А. Усенов номли, Сайрам ҳамда Таукехан шоҳкўчаларида ноқонуний савдо нуқта-лари, дўконлар, пештах-талар ўрнатилган эдики, бу жойга на "Тез ёрдам", на ўт ўчириш автомаши-

налари ўта оларди. Вилоят маркази ма-

қомини олгач, шаҳар маъмурлари бу кўчалар-да тартиб ўрнатиш учун «қизил чизиқ» дан ўтиб кетган барча ноқонуний иншоотларни бузиб, тез-кор чоралар кўрди. Сав-до нуқталари соҳиблари

эса шаҳар чеккасидаги замонавий бозорлардан ҳар томонлама қулай савдо ўринлари билан таъминланди. Қарабсиз-ки, кўчалар кенгайиб, ҳаракат осонлашди.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Рахила Кенжебек қизи 1975 йили қўшни Қизилўрда вилояти Шиели ту-манида туғилган. Х. А. Яссавий номи-даги Халқаро қозоқ турк университе-тини қозоқ тили ва адабиёти ихтисоси бўйича тамомлаган. 2009 йили ХҚТУ-нинг аспирантурасини битирган. Олий тоифадаги мутахассис. Умумий педа-гогик стажи 26 йилни ташкил этади. 16 йил мобайнида Туркистон шаҳар таълим бўлимида услубиятчи бўлиб самарали меҳнат қилган. Қозоғистон

Республикаси «Ы. Алтинсарин» кўк-рак нишони соҳибаси. Туркистон ша-ҳар ҳокимлиги таълим бўлими маъму-риятининг жорий йил 19 сентябрдаги буйруғига мувофиқ, Отатурк номидаги 17-сонли мактаб-гимназия директори бўлиб тайинланди.

Янги раҳбарга янги иш жойида омад, янги ютуқ ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин, деймиз.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Турар Рисқулов қишлоғида Тулкибош туманининг 90 йиллиги муносабати би-лан 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида волейболдан очиқ биринчилик ўтказилди.

Мусобақада минтақамиз ва бошқа вилоятлардан келган ўнта жамоа ўз им-кониятларини синаб кўрди. Улар орасида Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабининг ёш волейбол-чилари (устозлари Ғолибжон Ҳайитметов ва Шерали Султоналиев) майдон эгалари жамоасидан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритиб қайтишди, учинчи ўринни эса та-разлик волейболчилар эгаллашди.

Сайрамлик спортчиларнинг муваффа-қиятига Асрор Очилов, Аброр Зуннунхо-нов, Омон Мадусмонов, Диёр Икромов ва Мурод Ҳавазматовлар муносиб ҳисса қўшишди.

И. ТОЖИБОЕВ.

Астанадаги “Редиссон” меҳмонхона-сида қардош республика элчихонаси томонидан Қозоғистондаги ўзбек этно-маданият бирлашмалари вакиллари билан уюштирилган учрашув ҳам бунга яққол мисолдир. Тадбирда Ўзбекис-тоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сайдикром Ниёзхў-жаев томири бир, тақдири бир қардош эллар ўртасидаги иқтисодий-маданий алоқалар кейинги пайтда янги босқичга кўтарилганини тилга олди. Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Сайрам ту-ман маслаҳати депутати, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ға-

нишер Раимқулов ва таниқли тадбир-кор, “Софит” савдо уйи директори Ак-малжон Исоқовлар ҳам қатнашиб, элчи жаноблари билан мулоқотда бўлишди.

Суҳбат ниҳоясида С. Ниёзхўжаев Қозоғистонда этнослараро муноса-батлар ривожланганини таъкидлаб, ҳамюртларнинг шундай фаровон тур-муш кечиришларига имконият яратаёт-ган Миллат Етакчиси, Элбошимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

САХОВАТДАН ДИЛЛАР ЯЙРАДИ

Шимкент шаҳрининг Бо-дом-1 даҳасидаги 105-сонли Муқимий номидаги ўрта мак-табда «Мактабга йўл» акция-си ўтказилди.

Унда 105 ўқувчи кийим ва ўқув қуроллари билан таъмин-ланди.

Орамизда яхши инсонлар жуда кўп эканлиги уларнинг савоб ишларидан билиниб ту-ради. Бу тадбирда жонбозлик кўрсатган вилоят маслаҳати депутати Асет Қайипбеков, шаҳар маслаҳати депутати Қайрат Мейрманов, 40-сонли ўт ўчириш бўлими жамоаси, Маъмуржон Ирисбеков, Карим-жон Эгамназаров, Комилжан Тўрабоев, Дилмира Маҳмудо-ва ва шу каби тадбиркорларга ота-оналар ва ўқувчилар мин-натдорчилик билдирди.

Сайёра ИРИСОВА,Муқимий номидаги

105-сонли ўрта мактабнинг ижтимоий педагоги.

� Волейбол

ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ

ОТАТУРКДА – ЯНГИ РАҲБАР

Д

Б

КЎЧАЛАР КЕНГАЙИБ ҚОЛДИ

Туркистон шаҳри марказида жойлаш-ган йирик билим даргоҳи – Отатурк ном-ли мактаб директорлигига тажрибали маориф ходими, филология фанлари номзоди Рахила Урумова (суратда) та-йинланди.

� Биринчи маошингиздан на-фақага чиққунча пул тўпланг.� Ўтмишингизга кўникинг. Ам-

мо бу сизнинг бугунингизни буз-маслиги керак.� Ҳаётингизни бировнинг ҳаё-

ти билан ҳеч қачон таққосламанг. Чунки аслида улар нимани ҳис қилишини тасаввур ҳам қила ол-майсиз.� Агарда биров сизга яширин

муносабатларда бўлишни таклиф қилса, рози бўлманг.� Ҳаммаси бир дақиқада ўзгари-

ши мумкин. Лекин ҳаяжонланманг.

Аллоҳ ҳеч қачон кўзларини юммай-ди.� Вақтдан унумли фойдаланиб

қолинг.� Бахтли бўлишингиз учун ҳеч

ким масъул эмас. Демак, бахтсиз бўлсангиз, ўзингиз айбдорсиз.� Ҳар қандай вазиятда ҳам, 5

йилдан кейин бу сиз учун муҳим бўлмаслиги ҳақида ўйланг.� Доим яшашни танланг, ҳам-

мага ҳамма нарсани кечиринг.� Барчасига даво вақт. Вақтга

вақт ажратинг.

Дейл Карнеги ҳикматларидан