ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА … fanlaridan dastur... ·...

836
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ «КЕЛИШИЛГАН» Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов _______________________ «___» ___________ 2018 й. «ТАСДИҚЛАЙМАН» Самарқанд давлат университетити ректори Р.И.Халмурадов _______________________ «___» ___________ 2018 й. МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ СИНОВИ ДАСТУРЛАРИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ 1

Upload: others

Post on 25-Dec-2019

134 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазири И.У.Маджидов

_______________________

«___» ___________ 2018 й.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Самарқанд давлат университетити ректори Р.И.Халмурадов

_______________________

«___» ___________ 2018 й.

МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ СИНОВИ

ДАСТУРЛАРИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

5А110701 Таълимда ахборот технологиялари

5A110901 Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича)

5A111101 Мусиқа таълими ва саънат

5A111201 Ўзбек тили ва адабиёти

5А111601 Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

5А112001 Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси

5A120101 Aдaбиётшунoслик:ўзбек адабиёти,

 рус адабиёти, тожик адабиёти

5A120102 Лингвистика:ўзбек тили,

 рус тили, тожик тили

5A120301 Ўзбекистон тaриxи

5A120302 Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича)

5A120304 Тaриxшунoслик, манбашунослик вa тaриxий тaдкикoт усуллари (мамлакатлар бўйича)

5A120401 Aрxeoлoгия

5А120503 Этика ва эстетика

5A130101 Математика (йўналишлар бўйича)

5A130102 Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика

5А130103 Дифференциал тенгламалар ва математик физика

5А130202 Aмaлий мaтeмaтикa вa ахборот технологиялари

5A140101 Биология (фан йўналиши бўйича)

5А140103-Ихтиология ва гидробиология

5A140104-Биотехнология

5А140108-Зоология

5A140201-Нaзaрий физикa

5A140202-Физика (йўналишлар бўйича)

5A140203-Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш

5А140204-Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик

5А140205-Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника

5A140302-Дeфoрмaциялaнувчи қaттиқ жисм мexaникaси

5A140401-Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича)

5А140501-Кимё (фан йўналиши бўйича)

5А140502-Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)

5А140602-География (ўрганиш объекти бўйича)

5А141001-Тупроқшунослик (тадқиқот тури бўйича)

5А141101-Гидрология (ўрганиш объектлари бўйича)

5A230101-Иқтисодий назария

5A230110-Демография. Меҳнат иқтисодиёти

5А231701-Кадрлар менежменти

5A630102-Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

мутахассисликлари учун

Самарқанд - 2018

Мундарижа

Мутахассислик

Бетлар

5А110701

Таълимда ахборот технологиялари

3

5A110901

Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича)

15

5A111101

Мусиқа таълими ва саънат

23

5A111201

Ўзбек тили ва адабиёти

26

5А111601

Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

44

5А112001

Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси

61

5A120101

Aдaбиётшунoслик:

 

ўзбек адабиёти

65

 

рус адабиёти

83

 

тожик адабиёти

106

5A120102

Лингвистика:

 

ўзбек тили

119

 

рус тили

138

 

тожик тили

160

5A120301

Ўзбекистон тaриxи

173

5A120302

Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича)

194

5A120304

Тaриxшунoслик, манбашунослик вa тaриxий тaдкикoт усуллари (мамлакатлар бўйича)

215

5A120401

Aрxeoлoгия

236

5А120503

Этика ва эстетика

257

5A130101

Математика (йўналишларлар бўйича)

274

5A130102

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика

274

5А130103

Дифференциал тенгламалар ва математик физика

274

5А130202

Aмaлий мaтeмaтикa вa ахборот технологиялари

290

5A140101

Биология (фан йўналиши бўйича)

302

5A140101

Зоология

319

5А140103

Ихтиология ва гидробиология

336

5A140104

Биотехнология

353

5A140201

Нaзaрий физикa

370

5A140202

Физика (йўналишлар бўйича)

378

5A140203

Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш

386

5А140204

Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик

394

5А140205

Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника

402

5A140302

Дeфoрмaциялaнувчи қaттиқ жисм мexaникaси

410

5A140401

Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича)

413

5А140501

Кимё (фан йўналиши бўйича)

421

5А140502

Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)

457

5А140602

География (ўрганиш объекти бўйича)

493

5А141001

Тупроқшунослик (тадқиқот тури бўйича)

513

5А141101

Гидрология (ўрганиш объектлари бўйича)

533

5A2300101

Иқтисодий назария

558

5A2300110

Демография. Меҳнат иқтисодиёти

573

5А231701

Кадрлар менежменти

594

5A630102

Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

615

Магистратурага киришда ўтказиладиган синов фанлари бўйича

кирувчилар билимини баҳолаш мезонлари

657

5А110701– Таълимда ахборот технологиялари

Тузувчи: И.И.Жуманов - СамДУ Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири, т.ф.д.,проф.;

Тақризчи: А.Р.Ахатов - СамДУ Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси профессори, т.ф..д.

Кириш

“Таълимда ахборот технологиялари” мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар синов топширишда махсус фанлар етакчи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун магистратурага кирувчилар “Амалий математика ва информатика”, “Информатика ўқитиш методикаси” ва “Математика”, “Механика” ва бошқа турдош таълим йўналишлари доирасида тўлиқ ўзлаштириб олишган фанлардан ташкил топган махсус фандан синов топширишда, яъни “Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари”, “Ахборот тизимлари ва технологиялари” фанларга алоҳида эътибор қаратишлари муҳимдир. Бунда магистратурага кирувчилар информатика ва ахборот технологиялари, дастурлаш, алгоритмлаштириш, web дастурлаш, ахборотларни ҳимоялаш каби ахборот технологиялари категорияларининг моҳиятларини, функцияларини, жамиятдаги ролини, уларнинг таркибий қисмлари билан боғлиқ саволларни, уларга тааллуқли муаммолар ечимини билишлари ва ёрита олишлари муҳимдир. Шунингдек, синов жараёнида абитуриентларнинг мутахассислик бўйича илмий, илмий-техник ахборотлар билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларига ҳам катта аҳамият қаратилади.

Ушбу махсус фанлар дастури “Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари”, “Ахборот тизимлари ва технологиялари” фанлари бўйича тасдиқланган дастурларда келтирилган мавзулари асосида тузилган. Махсус фанлар таркибига кирувчи информатика ва ахборот технологиялари категориялари ҳалқ хужалигининг турли соҳаларида ахборотлаштиришни ташкил қилувчи, ахборотларга ишлов бериш соҳасини ўсишига олиб келувчи восита бўлиб ҳисобланади.

Мазкур дастур магистратура мутахасислиги бўйича кириш синови дастури бўлиб, бўлажак мутахассис эгаллаши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади. Дастур ҳар бир мутахассис ўз касбий соҳасида ва таълим жараёнида қўллаши лозим бўлган информатика ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши ва улардан фойдаланиш учун кўникма ва малакаларни шаклантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Назарий маълумотлар амалиёт ва кўргазмалилик билан мустахкамлангандагина, чуқур билимга эга бўлиш мумкин. Шунинг учун дастурда амалий билим ва кўникмаларга катта эътибор қаратилган. Талабаларнинг «Таълимда ахборот технологиялари» мутахассислиги бўйича билимларни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларини тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон материаллар, тарқатма материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади.

Дастурдаги махсус фанлар, катта аҳмият касб этадиган, фан соҳасида чуқур билимга эга бўлган, мутахассисликка мос илмий, илмий-педогогик қобилияти ва қизиқиши бор абитуриентларни магистратурага қабул қилиш масалаларни ҳал қилишга қаратилган.

Дастурнинг мақсад ва вазифалари

Мутахассислик бўйича магистратурага ўқишга кирувчилар учун мўлжалланган синов дастурининг асосий мақсади ва вазифаси информатика, ахборотлаштириш ва ахборот-комуникация технологиялари соҳасини ривожланиши ва фаолият юритишининг назарий, амалий жиҳатлари билан боғлиқ тизимларга тааллуқли мавзулар ва саволларни баён қилишдан иборат. Шунингдек дастур саволларга берилган жавобларнинг баҳолаш мезонларини ҳам белгилаб беради.

Махсус фанлар бўйича магистратурага ўқишга кирувчи бакалаврларнинг билимига, тайёргарлигига ва куникмаларига қўйиладиган талаблар

Махсус фанлар доирасида тузилган синов дастурида информатика, ахборотлаштириш ва ахборотғтелекоммуникация технологиялари соҳасининг моҳияти, функциялари, жамиятни ахборотлаштиришдаги роли ва ўрни, уларнинг барқарорлигини таъминлаш масалалари каби саволлар назарий ҳамда амалий жиҳатдан кўриб чиқилади, шундан келиб чиққан ҳолда 5А110701 –“Таълимда ахборот технологиялари” мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчи:

· махсус фанларни ўрганиш даврида ҳар бир мавзу бўйича таянч ибораларига ҳам жавоб бериб, тегишли масалани еча олиши;

· махсус фанларни ўзлаштириш натижасида ахборотлаштириш ва ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллашда бўладиган ўзгаришларни билиши;

· мутахассисликка оид илмий ва илмий-техник ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулоса чиқариш бўйича билимга эга бўлиши лозим.

Махсус фанлардан синов мавзуларини бошқа умумкасбий

фанлар билан алоқаси

Махсус фанларни ўрганиш давомида бакалавр уни бошқа умумкасбий фанлар билан узвий боғлиқлигини тушунган ҳолда информатика, ахборот тизимлари, компьютер таъминоти, тизимли ва амалий дастурлаш, компьютер графикаси, web дастурлаш ва бошқа категориялар муносабатларининг ролини ва ўрнини кўрсатиб бера оладиган даражада билишлари лозим.

Махсус фанларни ўрганиш магистратурага синов топшириб кириш учун тайёргарлик кўришда асос бўлиб ҳисобланади. Шу боис, махсус фанлардан тузилган синов саволларига жавоб беришда қуйидаги фанлар билан, яъни, “Компьютер графикаси ва веб дизайн”, “Компьютернинг замонавий техник ва дастурий таминоти”, “Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологиялари”, “Маълумотлар ва билимлар базаси, уларни бошқариш тизимлари”, “Компьютер тармоқлари”, “Ахборот хавфсизлиги” ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлигини эътироф этиш муҳимдир.

Дастурнинг мазмуни

“Таълимда ахборот технологиялари” мутахассислиги бўйича магистратурага кириш ҳохиши бўлган талабгорлардан бакалавриатура босқичида ўқитилган махсус фанлар дастурларига киритилган мавзулар бўйича қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши ва саволларга жавоб бера олиш талаб қилинади.

“Алгоритмлаш ва дастурлаш асослари”

Информатика ва дастурлашга кириш

Алгоритм хоссалари ва тасвирланиш усуллари. Информатика предмети ва вазифалари. Алгоритмика ва дастурлаш моҳияти ва босқичлари “Алгоритм” атамаси ва таърифи. Алгоритм хоссалари. Алгоритмни тасвирлаш усуллари. Блок-схема. Махсус алгоритмик тил. Алгоритмик программалаш тиллари. Алгоритмика ва программалашни ривожланиши.

Алгоритмни тўлиқ тузиш босқичлари

Ҳисоблаш тизими ёрдамида (муҳитида) амалий масалаларни ечиш босқичлари. Масаланинг қўйилиши. Математик модел ва унинг таърифи. Моделни тузиш. Алгоритм лойиҳалаш. Алгоритм тўғрилигини текшириш. Алгоритмни программа шаклига ўтказиш. Алгоритм мураккаблигини таҳлил қилиш. Программани текшириш. Ишни тўлиқ ҳужжатлаштириш.

Дастурлаш тиллари структураси

Программалаш тили ва программа таърифи. Алфавит. Лексика. Оператор. Синтаксис, семантика ва программатика. Синтаксис ва семантиканинг тасвирланиш усуллари. Программалаш тилларининг синфланиши. Маълумотлар типи таърифи ва турлари. Операциялар. Оддий операторлар. Программанинг умумий кўриниши. Мураккаб типлар ва операторлар. Таркибли (мураккаб) типлар: массив, тўплам ва ёзув уларни тасвирлаш ва қайта ишлаш. Мураккаб операторлар: таркибли оператор, шартли оператор, танлаш оператори ва цикл оператори. Цикл операторларини қиёсий таққослаш.

Дастурлаш технологиялари ва дастурларни оптималлаштириш

Қисмпрограммалар: процедуралар ва функциялар. Дастурлаш тилларида қисмпрограммалар механизми. Процедуралар. Функциялар. Параметрлар тури ва хусусиятлари. Функцияларнинг процедуралардан фарқи. Қисмпрограмма турини танлаб олиш қоидалари ва қулайликлари. Файллар ва уларни қайта ишлаш. Файл таърифи. Мантиқий ва физик файллар. Файлларни сақлаш ва қайта ишлаш нуқтаи-назардан синфланиши. (Операцион система муҳитида файллар). Дастурлаш тиллари ва тизимларида файллар. Файлларни қайта ишлаш процедура ва функциялари. Дастурни оптималлаштириш мақсади ва қуллайликлари. Оптималлаштириш параметрлари. Дастурларни тестлаш тушунчаси ва усуллари. Дастурни верификация ва синтез қилиш моҳияти. Дастурлаш технологиялари ҳақида. Технологияларнинг ривожланиши.

График интерфейсни ташкил қилиш ва ишлаш

Илова яратиш устаси. Кўпдарчали ва бир дарчали иловалар. Ҳужжатлар қолипи. Диалог дарчалар ва оддий бошқариш элементлари, диалог синфини яратиш, киритмалар яратиш, “усталар” яратиш. Рўйхатлар синфи, чизиқли индикатор ва чизиқди регулятор синфлари. Хабарлар ва буйруқлар. Хабарларни қайта ишлаш, хабарлар харитаси, WIN32 тизими хабарлар харитасини ишлатиш. График интерфейс билан ишлаш. Матнларни акс эттириш. График қаламни ишлатиш, графика чизиш. Матнлар билан ишлаш синфлари. Ҳолат сатрини ишлатиш. Ҳужжатларни чоп этиш. Visual C++ тилнинг хусусиятлари. NET технологияси, С# тилини хусусиятлари.

“Ахборот тизимлари ва технологиялари ” фани бўйича

Компьютернинг таъминоти ва уларнинг турлари

Компьютер таъминоти ва унинг турлари. Компьютернинг аппарат таъминоти. Компьютернинг асосий қурилмалари (Монитор, клавиатура, система блоки) ва уларнинг ишлаш принциплари. Компьютер қурилмалари ва унинг вазифалари. Компьютернинг қўшимча қурилмалари (сичқонча, сканер, плоттер, видеопроектор ва экран, мультимедиа воситалари, ахборот ташувчи воситалар ва уларнинг турлари).

Компьютерга маълумотларни сақлаш усуллари. Ахборот ўлчов бирликлари. Компьютер қурилмалари орасидаги боғлиқлик. Компьютернинг дастурий таъминоти. Дастурий таъминотнинг турлари. Операцион тизим ва унинг ишлаш имкониятлари. Windows операцион тизимнинг график интерфейси - иш столи ва унинг асосий элементлари. Ойналар билан ишлаш. Windows да ишни якунлаш тартиби. Сичқонча ва клавиатурада бажариладиган амаллар.

Windows да янги папка яратиш. Объект номини ўзгартириш. Объектни ўчириш усуллари. Ўчирилган объектларни қайта тиклаш. Файл ва папкаларни саралаш ва қидириш. Ўрнатилган дастурни ишга тушириш. Файл тушунчаси ва уларнинг турлари. Файлларни архивлаш. Архиватор дастурлари билан ишлаш. Архивланган файларни ишга тушириш. Файллар устида бажариладиган амаллар: файлларни яратиш; файлларни нусхалаш; файлларни ўзгартириш; файлларни узатиш; файлларни ўчириш; файлларни конвертация қилиш.

MS Word- матн муҳаррири

MS Word матн муҳаррири хакида маълумотлар. Word матн муҳарририни ишга тушириш ва ўчириш. Word ҳужжатини очиш, Янги жужжат яратиш. Матн бўлаклари билан ишлаш. Ҳужжатни форматлаш матнга интервал ва рақамлар ўрнатиш. Матнни алфавит шаклда тартиблаш.

Ифодаларни санаш учун маркерланган рўйхатдан фойдаланиш. Варақни рақамлаш. Матн бўлаклари нусхалари билан ишлаш. Амални бекор қилиш ва қайтариш. Матнни қидириш ва алмаштириш. Варақларга рақамлар орқали ўтиш. Математик формулалар ёзиш. Матнни саҳифа маркази, ўнгдан, чапдан, икки томонлама тенг холатда тўғрилаш.

Ҳужжатнинг барча саҳифаларига хошия рамкасини ўрнатиш. Ҳужжатга изох киритиш. Имловий хатони текшириш. Microsoft Word матн муҳарририда ҳужжатни сақдаш ва юклаш. Рўйхат ташкил этиш. Жадвалларни яратиш ва яратилган жадвалларга ўзгартиришлар киритиш. Электрон ҳужжатларда график объектлар билан ишлаш. Word матн муҳарририда мавжуд фигурадан фойдаланиш. Диаграмма ўрнатиш. Расм ўрнатиш. Чизилган ёки ўрнатилган график объектларни ўлчамини ўзгартириш. WordArt объекти билан ишлаш, колонтитул ва саҳифа тартибларини ўрнатиш. Охирги очилган ҳужжатларни кўриш. Саҳифа параметрлари билан ишлаш. Ҳужжатни чоп этиш.

MS Excel- электрон жадвали

MS Excel электрон жадвали ҳақида маълумотлар. Excel электрон жадвалини ишга тушириш ва ўчириш. Excel электрон жадвалини очиш. Excel электрон жадвалида янги ҳужжат яратиш. Саҳифани номлаш ва уни ўзгартириш. Ячейкани расмийлаштириш, Стил, рақам форматлари. Сатр ва устун қўшиш. Ячейка ўлчамларини ўзгартириш. Матн киритиш ва форматлаш. Матнни алфавит шаклда тартиблаш. Маълумотларни автоматик киритиш. График объектлар билан ишлаш. Мураккаб турдаги жадвал яратиш. Excel электрон жадвалида ҳисоблаш ишларини олиб бориш. Формулалардан фойдаланиш. Функцияларни -қўллаш. Диаграммалар билан ишлаш. Excel электрон жадвалида бошқа варағи маълумотларидан нусха олиш. Excel варағини чоп этишга тайёрлаш. Саҳифани йўналтириш ва унинг масштаби. Майдон созламалари. Колонтитулларни қўшиш. Маълумотларни тартиблаш ва саралаш. Чоп этилаётган объектларни танлаш. Саҳифаларга бўлиш. Яширин сатр ва устунлар. Ишчи китоб ва саҳифадаги маълумотларни ҳимоялаш, Охирги очилган ҳужжатларни кўриш.

MS Power Point дастури

MS Power Point тақдимот дастури ҳақида маълумотларни MS Power Point тақдимот дастурини ишга тушириш ва ўчириш. Power Point ҳужжатини очиш. Янги ҳужжат яратиш. Яратилган ҳужжат ичида янги слайд яратиш ва ўчириш. Хар бир слайдга фон бериш. Тақдимотнинг дизайни учун дастурда мавжуд қолиплардан фойдаланиш. Матн киритиш. Мантларни ажратиб ишлаш.

Ҳужжатни форматлаш матнга интервал ўрнатиш ва рақамлаш. Ифодаларни санаш учун маркерланган рўйхатдан фойдаланиш. Матн бўлаклари нусхалари билан ишлаш. Бажарилган амални бекор қилиш. Керакли макетлардан фойдаланиш. Матнни қидириш ва алмаштириш. Матнни саҳифа маркази, ўнгдан, чапдан, икки томонлама тенг ҳолатда туғрилаш. Имловий хатони текшириш. MS Power Point тақдимот дастурида ҳужжатни сақлаш. Power Point дастурининг файл кенгайтмаси. Жадвалларни яратиш ва яратилган жадвалларга ўзгартиришлар киритиш. Электрон ҳужжатларда график объектлар билан ишлаш.

Power Point тақдимот дастурида мавжуд шакллардан фойдаланиш. Диаграмма ўрнатиш. Расм ўрнатиш. Аудио ва видео файлларни ўрнатиш. Чизилган ёки ўрнатилган график объектларни ўлчамини ўзгартириш. WordArt билан ишлаш. График объектга ва матнга соя бериш. Матнларга ҳаракат эффектлар ўрнатиш. График объектларни ажратилган ҳолатда ёки матнлар билан биргаликда эффектлар ўрнатиш. Дастурда мавжуд эффектлар дан фойдаланиш ёки ҳаракатни созлаш бўлимидан эффект ўрнатиш. Слайдни кўриш менюсининг буйруқларидан фойдаланиш. Яратилган тақдимотга тугма ўрнатиш. Яратилган тақдимотдан кейинги слайдга ўтиши учун вақт ўрнатиш ёки тугма орқали кейинги слайдга ўтишини назорат қилиш. Power Point дастурида тезроқ ишлаши учун клавиатуранинг буйруқларидан фойдаланиш. Яратилган тақдимотни намойиш қилиш. Колонтитул ва саҳифа тартибларини ўрнатиш. Слайдларни тартиблаш. Охирги очилган ҳужжатларни кўриш. Саҳифа параметрлари билан ишлаш ва ҳужжатни чоп этиш.

Компьютер тармоқлари ва унда ишлаш, интернет асослари, электрон почта

Интернет тушунчаси. Глобал тармоқ тушунчаси. Интернет тармоғининг тузилиши. Интернетга боғланиш. Модем тушунчаси ва унинг вазифаси, Интернет тармоғининг вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари. Юклаш ва кўчириб олиш (upload, download) тушунчалари. Интернет конференциялар. Веб саҳифа тушунчаси ва шакли. Веб сайт тушунчаси ва шакли. Веб портал тушунчаси. Веб сайтларнинг тоифалари ва вазифалари.

Интернет ресурслари манзили. Ўзбекистан Республикаси Ҳукумат портали. Ziyonet - таълим тармоғи ва ундан фойдаланиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, Ўрта- махсус касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирилиги ва Давлат тест маркази веб сайтлари ва улардан фойдаланиш. Масофавий таълим ва унинг аҳамияти.

Қидирув тушунчаси. Ахборотларни қидириш. Ахборотларни параметрлари бўйича қидирищ. Расмларни қидириш. Машҳур Интернет қидирув тизимлари. Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари.

Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари. Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабарларнинг турлари. Электрон почта манзили. Логин тушунчаси. Парол тушунчаси. Авторизация тушунчаси. Рўйхатдан ўтиш тартиби. Логин ва паролга эга бўлиш шартлари. Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари. Компьютер вируси. Вирусларнинг турлари ва вазифалари. Вирусларга қарши курашиш усуллари.

Web -технологиялар

Web-технологиялар ва уларнинг таснифи, Web-дизайннинг ускунавий воситалари, таълимий Интернет ресурслар:сайт ва портал, тузилмаси ва асосий ҳизматлари; таълимий Web-ресурсни педагогик лойиҳалаш; таълимий Интернет ресурснинг ўқув мақсадларини, мазмунини ва тузилмасини педагогик лойиҳалаш; ахборотни тасвирлаш шаклини танлаш; фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаш; тест вазифаларининг турларини аниқлаш ва билимларни назорат қилиш схемасини ишлаб чиқиш; таълимий Интернет ресурсни тестлаш ва баҳолаш, таълимий Web-ресурснинг мазмунини тузилмалашда математик моделлардан фойдаланиш, графлар усули ва ундан фойдаланиш

Webга йўналтирилган дастурлаш тўғрисида умумий маълумотлар

Webга йўналтирилган дастурлаш фанига кириш. Фаннинг ривожланиш тенденсиялари. Web дастурлашда фойдаланиладиган асосий дастурлар тўғрисида умумий маълумотлар. Webга йўналтирилган дастурлаш соҳасидаги республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар натижалари ва илм-фан, техника ва технология ютуқлари. Web дастурлашнинг асосий вазифалари. HTML асослари. HTML ҳужжатига JavaScriptни киритиш. JavaScript операторлари, функциялари, методлари ва обектлари. JavaScript ҳодисаларни қайта ишлаш ва интерактив формалар. PHP га кириш. PHPнинг асосий синтаксиси, маълумот турлари, ўзгарувчи, ифода ва операциялар.

Webга йўналтирилган дастурлаш назарияси ва хисоблаш асослари

Webга йўналтирилган дастурлаш назарияси асослари: HTML-ҳужжат, HTML теглари, формалари, обьектлари, жадваллари, фреймлари. HTML-ҳужжатни яратиш. Stil. CSS. Java Script асослари. JavaScriptни HTML-ҳужжатга киритиш. Маълумот турлари. Ўзгарувчи. Ифода. Оператор. Функция. Метод. Обект. Интерактив форма. Cookie файллари. JavaScript хавфсизлиги. Web-саҳифа. Web-сайт. Web-сервер. World Wide Web. Разметка тиллари: HTML, XML, XHTML, WML. Сценария тиллари. "Клиент-сервер" технологияси. РНР асослари.  

HTML асослари

HTML разметкалари. HTML разметкалари (HEAD, TITLE, BASE (URL базаси), ISINDEX (қидирув шаблони), МЕТА (метаинформация), LINK (умумий ссилкалар), STYLE (стиллар), Script (скриптлар)) тўғрисида умумий маълумотлар. HTML разметкаларини синфланиши ва ишлатилиш кўлами. HTML разметкаларини умумий тузилиши. HTML разметкалари ўрни ва вазифалари. HTML теглари. Умумий тузилиши ва қўлланилиши. Ишлаш принсипи. Тегларнинг таснифи. Тегларнинг афзалликлари ва қўлланилиш ўрни. Турлари. Вазифалари. Форма ва обектлар. Умумий таснифи, тузилиши ва қўлланилиши. Турлари ва вазифалари. Жадваллар ва фреймлар. Тузилиши ва ишлатилиш кўлами. Афзаллик ва камчилик томонлари. Web-сайт саҳифаларни яратишда улардан фойдаланиш. Уларнинг турлари ва ишлатилиши.

Таълимий интернет ресурсни яратиш технологияси

Таълимий Интернет ресурсни яратиш технологияси асослари:

HTML ва унда ишлаш асослари; матнли ахборотни Wеb-саҳифага жойлаштириш ва форматлаш, гиперссылкалар ва сайт бўйича навигация; график ахборотни Web-саҳифага жойлаштириш учун тайёрлаш.

Flash–технологияси асослари, Flash–технологияси ёрдамида матнли ахборотни Web-саҳифага жойлаштириш ва форматлаш, гиперссылкалар ва сайт бўйича навигация; график ахборотни Web-саҳифага жойлаштириш учун тайёрлаш.

Macromedia Dreamweaver MX Web-муҳаррири, матнли ахборотни Web-саҳифага жойлаштиришга тайёрлаш, Macromedia Dreamweaver MX интерфейси ва у билан ишлаш усуллари.

Macromedia Dreamweaver MXда жадвалларни тайёрлаш ва Wеб-саҳифага жойлаштириш; сайтнинг фреймли тузилмасини яратиш; таълимий Интернет ресурсларда интерфаол мулоқотни ташкил этиш технологияси; Macromedia Dreamweaver MX да интерфаол эффектларни яратиш.

Web-саҳифани Интернет тармоғида чоп етиш; Web-саҳифани Интернет тармоғига жойлаштириш.

Ахборот хавфсизлигига кириш

Ҳимоялаш тизимининг комплекслилиги. Ахборотларни ташкилий ҳимоялаш элементлари. Ахборот тизимларида маълумотларга насбатан хавф-хатарлар. Вирус ва антивируслар турлари. Вирусларга қарши чора-тадбирлар. Замонавий компьютер стенографияси. Компьютер стенографияси истиқболлари. Компьютер стенографиясининг асосий вазифалари. Конфиденциал ахборотларни рухсатсиз киришдан ҳимоялаш. Криптография ҳақида асосий тушунчалар. Ахборотларни криптографияли ҳимоялаш тамойиллари. Симметрияли криптотизим асослари. Ўринларни алмаштириш усуллари. Алмаштириш усуллари.

Маълумотлар омбори, уларнинг турлари

Маълумотларнинг ахборот моделлари, ахборотни структуралаш ва тасвирлаш муаммоси, маълумотларнинг тармоқли, реляцион ва иерархик моделлари, маълумотлар базаси ва уни лойиҳалаш

Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари

Маълумотлар базаси элементлари орасидаги боғланишлар ва уларни ташкил этиш, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, Microsoft Access ҳақида умумий маълумот, Microsoft Access нинг асосий объектлари.

Билимлар базаси

Билимлар базаси ҳақида тушунча, сунъий интеллект, сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишлари, билимлар тизими, билимларни тасвирлаш моделлари: мантиқий, тўрли, фреймли, продукцион; эксперт системалари умумий характеристикаси, эксперт системалари турлари ва у орқали ечиладиган масалалар, эксперт системаларнинг дастурий таъминоти классификасияси, интеллектуал маълумотли эксперт системалар, мантиқий дастурлаш ҳақида тушунча, билимлар базасининг фактлари ва қоидалари кўринишида предмет соҳаси бўйича билимларни тасвирлаш, дастурда маълумотлар рекурцияси ва тузилмалари, функционал дастурлаш ҳақида тушунча.

Microsoft Accessда жадваллар ва сўровлар

Жадваллар билан ишлаш режимлари, жадвал яратиш, жадвал бўйича ҳаракатланиш, жадваллараро боғланишлар ўрнатиш технологияси.

Сўров яратиш ва унинг аҳамияти, оддий сўров яратиш, сўров кунструктори, шартга асосан сўровлар яратиш, ҳисобловчи сўровлар, операторлар мажмуига кўра сўровлар яратиш, жадвал яратиш сўровлари, маълумотларни янгиловчи сўровлар, қўшимча маълумотларни киритувчи сўровлар, айқаш сўровлар (Перекрестний запрос).

SQL – сўровлари, SQL ифодаларини киритиш, Select инструксияси., Count, First, Last статистик функциялари, Min, Max, Avg. Функция Sum статистик функциялари, жадвал яратиш сўровлари, маълумотларни янгиловчи сўровлар, қўшимча маълумотларни киритувчи сўровлар, айқаш сўровлар (Перекрестный запрос).

Microsoft Accessда шакллар (формалар)

Шакллар, шакллар устаси, автоформалар, шакл конструкторининг асосий элементлари, шакл конструкторида ишлаш, шакл майдонлари, белгилар киритиш, майдон ва белгиларни форматлаш, шакл режимлари, шакл хоссалари, ўзаро боғланган шакллар, асосий ва унга боғлиқ қўшимча шакллар яратиш, шаклларни ўзаро боғлаш усуллари.

Microsoft Accessда ҳисоботар

Ҳисоботлар, жадвал ва шаклларни чоп этиш, шаклларни ҳисобот сифатида сақлаш, ҳисобот конструктори, жадвал шаклидаги ҳисоботлар, манба ёзувларини, ёзувлар тартибларини ва натижавий функцияларни алмаштириш, ҳисоботни саралаш ва гуруҳлаш, саҳифаларни тартиблаш, хат кўринишидаги ҳисоботлар, манзиллар (адреслар этикетлари), ҳисоботларни чоп этиш параметрлари.

Microsoft Accessнинг қўшимча имкониятлари

Макрослар яратиш, макрослар билан ишлаш. VBA тилида модуллар яратиш. “Клиент – сервер” технологияси, SQL сервер ва ундан фойдаланиш, “Клиент – сервер” технологияси ва ундан фойдаланиш, маълумотлар базаси муҳитида фойдаланувчилар дастурини яратиш, фойдаланувчи интерфейсини созлаш.

Билимлар базаси ҳакида тушунча, билимлар базасининг асосий хусусиятлари, сунъий интеллект, сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишлари, билимлар тизими, билимларни тасвирлаш моделлари: мантиқий, тўрли, фреймли, продукцион.

Эксперт тизимлар. Эксперт тизимларнинг умумий характеристикаси, Эксперт тизимлар турлари ва у орқали ечиладиган масалалар. Эксперт тизимларнинг дастурий таъминоти. Эксперт тизимларнинг дастурий таъминоти классификацияси, интеллектуал маълумотли эксперт тизимлар, мантиқий дастурлаш ҳақида тушунча, билимлар базасининг фактлари ва қоидалари кўринишида предмет соҳаси бўйича билимларни тасвирлаш, дастурда маълумотлар рекурсияси ва тузилмалари, функционал дастурлаш ҳақида тушунча.

Компьютер тармоғи ва электрон тулов тизимларида ахборот ҳимоясини таъминлаш.

Электрон почтага рухсатсиз кириш. Маълумотларга рухсатсиз киришнинг дастурий ва техник воситалари. Компьютер тармоқларида ҳимояни таъминлаш усуллари. Интернет тармоғида мавжуд алоқанинг ҳимоясини (хавфсизлигини) таъминлаш асослари. Тармоқлараро экран ва унинг вазифалари. Тармоқлараро экраннинг асосий компонентлари. Электрон тўловлар тизими асослари. Идентификацияловчн шахсий номерни ҳимоялаш. Интернетда мавжуд электрон тўловлар хавфсизлигини таъминлаш. Компьютер тармоқлари ва тизимларининг ҳимояланганлик даражасини аниқлаш воситалари.

Бу дастур 5А130202 – "Амалий математика ва ахборот технологиялари" мутахассислиги бўйича магистратурага кириш синовлари учун мўлжалланган.

Ҳозирги кунда замонавий технологияларнинг ривожланиши иқтисодиёт, бошқариш, табиат ва техника соҳасидаги жараёнларда содир бўладиган ҳодисаларни турли эффектларни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш, уларнинг математик моделини тузиш ва тузилган моделлар ёрдамида тадқиқ этишни тақозо этмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган муаммолар долзарб амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.

Мутахассислик амалий масалалардаги жараёнларни таҳлил қилиш асосида уларнинг математик моделларини тузиш, моделни тадқиқ этиш учун мос ҳисоблаш усулларини танлаш ҳамда уларни қўллаш учун алгоритмлар ва дастурий таъминот яратиб ҳисоблаш эксперименти натижаларига кўра амалий ҳамда назарий хулосалар бериш асосида оптимал параметрларни танлаш билан шуғулланади.

Мазкур дастур магистратура мутахасислигининг амалий математика ва ахборот технологиялари магистратура мутахассислиги бўйича кириш синови дастури бўлиб, бўлажак мутахассис эгаллаши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади.

Дастур ҳар бир мутахассис ўз касбий соҳасида ва таълим жараёнида қўллаши лозим бўлган математика ва информатика ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши ва улардан фойдаланиш учун кўникма ва малакаларни шаклантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Назарий маълумотлар амалиёт ва кўргазмалилик билан мустахкамлангандагина, чуқур билимга эга бўлиш мумкин. Шунинг учун дастурда амалий билим ва кўникмаларга катта эътибор қаратилган. Талабаларнинг «Амалий математика ва ахборот технологиялари» мутахассислиги бўйича билимларни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларини тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, элэктрон материаллар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Дастур назарий маълумотларни кўргазмалилик билан мустаҳкамланлиги, истиқболлари тўғрисида билимларга эга бўлиши ва малакаларни ривожлантиришдан иборат.

Дастур қуйидаги фанлар бўйича тушунча ва маълумотларни қамраб олади:

1. Дискрет математика ва математик мантиқ;

2. Ҳисоблаш усуллари;

фанлари билан боғлиқ тушунчаларни эгаллаши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади.

Назарий қисм

1. Дискрет математика ва математик мантиқ

Дискрет математика ва математик мантиқ фанига кириш. Унинг фанда ва амалиётда тутган ўрни.

Тўпламлар ва улар устида амаллар. Муносабатлар. Бинар муносабатлар. Махсус бинар муносабатлар. Эквивалентлик муносабати. Тартибланган тўпламлар.

Мантиқий боғловчилар. Формула, қисм формула. Формулаларнинг тенг кучлилиги. Чинлилик жадвали. Бул функцияларининг ўзгарувчилар бўйича ёйилмаси. Мулоҳазалар алгебраси формуласининг нормал шакллари. Мукаммал дизъюнктив ва конюнктив нормал шакллар.

Функциянинг берилиш усуллари. Бул функциялари сони. Элементар бул функциялари. Формула тушунчаси. Функцияларни формулалар кўринишда ифодалаш. Формулаларнинг эквивалентлиги. Иккиламчи функциялар. Иккиламчилик принципи. Жегалкин кўпҳади. Функциялар системасининг тўлиқлиги ва ёпиқлиги. Муҳим ёпиқ синфлар. Пост теоремалари.

Ҳисоб тушунчаси. Мулоҳазалар ҳисоби. Келтириб чиқариш. Исбот тушунчаси. Теорема тушунчаси. Мулоҳазалар ҳисобининг аксиомалари. Дедуксия теоремаси. Мос келтириб чиқариш ҳақида лемма. Тўлиқлик ҳақида Гёдел теоремаси. Мулоҳазалар ҳисобининг зиддиятли эмаслиги. Мулоҳазалар ҳисобининг тўлиқлиги. Мулоҳазалар ҳисоби аксиомалари системасининг эркинлиги.

Предикат (мантиқий функция) тушунчаси. Предметлар соҳаси. Ўзгармас предметлар ва ўзгарувчи мулоҳазалар. Элементар формулалар. Кванторлар. Предикатлар мантиқининг алфавити. Формула таърифи. Тенг кучли формулалар. Асосий тенг кучли формулалар. Бажарилувчи формулалар. Айнан чин формула. Айнан ёлғон формула. Формуланинг нормал шакли. Ечилиш муаммоси. Чекли соҳаларда ечилиш муаммоси. Ёпиқ формула. Таркибида бир турдаги квантор амали қатнашган нормал шаклдаги формулалар учун ечилиш муаммоси.

Предикатлар ҳисобининг аксиомалари системаси. Умумийлик ва мавжудлик кванторларини киритиш қоидаси. Ечилиш, зиддиятсизлик, тўлиқлилик ва эркинлик муаммолари.

Комбинаторика ҳақида умумий тушунчалар. Асосий комбинациялар. Ўринлаштириш, ўрин алмаштиришлар. Группалашлар. Паскал учбурчаги. Ньютон биноми. Биномиал коэффициент. Такрорий комбинациялар. Фибоначчи сонлари. Бўлаклаш комбинаторикаси. Рекурент муносабатлар метод. Ҳосил қилувчи функциялар ва уларнинг тадбиқи.

Графлар назарияси ҳақида умумий маълумотлар. Графларнинг берилиш усуллари: геометрик ифодаланиши, кўпҳад ёрдамида берилиши, матрицалар ёрдамида берилиши. Графлар устида амаллар.

2. Ҳисоблаш усуллари

Ҳисоблаш усуллари замонавий математиканинг бир ажралмас қисми сифатида. «Ҳисоблаш усуллари» предметининг асосий вазифалари. Дискретлаштириш. Сезгирлик, шартланганлик, хатолик. Ҳисоблаш усули. Масала ечимининг хатолиги.

Алгебранинг сонли усуллари. Чизиқли алгебраик тенгламалар системасини ечишнинг тўғри усуллари. Гаусс усули. Тескари матрисани топиш. ЧАТС (чизиқли алгебраик тенгламалар системаси)ни ечимини топишнинг итерасион усуллари. Итерацион усуларнинг яқинлашиши ва хатолиги. Чебышев параметрларининг гуруҳи қатнашган итерасион усуллар. Хос сон ва хос векторларни топишнинг сонли усуллари. Чизиқсиз тенгламаларнинг ечими. Чизиқсиз тенгламалар системасини ечишнинг итерацион усуллари.

Функцияларни яқинлаштириш. Алгебраик кўпҳадлар билан яқинлаштириш. Сплайн-яқинлаштириш. Сплайн интерполяция. Касрли-рационал яқинлаштириш. Ўрта квадратик маънода яқинлаштириш.

Сонли интеграллаш. Интерполяцион квадратур формулалар. Каррали интегралларни ҳисоблаш. Сонли интеграллаш масаласига функционал ёндошув.

Оддий дифференциал тенгламаларни ечиш. Оддий дифференциал тенгламалар учун қўйилган Коши масаласини ечишнинг сонли усуллари. Системаларни интеграллаш. Чегаравий масалаларни ечишнинг сонли усуллари.

Математик физика масалаларини ечишнинг сонли усуллари. Дастлабки тушунчалар. Чекли айирмали схемалар. Айирмали аппроксимасия. Иссиқлик ўтказиш масалалари учун айирмали схемалар. Айирмали схемада турғунлик ва яқинлашиш орасидаги боғланиш. Чизиқли бўлмаган иссиқлик ўтказиш масаласи учун айирмали схемалар. Айирмали схемалар учун максимум принципи. Пуассон тенгламаси учун қўйилган Дирихле айирмали масаласининг турғунлиги ва яқинлашиши. Икки қатламли айирмали схемалар. Икки қатламли айирмали схемаларнинг турғунлиги ва яқинлашишини ўзгарувчилари ажраладиган усул билан текшириш. Айирмали схемаларнинг турғунлик назарияси. Икки ва уч қатламли айирмали схемалар турғунлик шартлари ва каноник кўриниши. Тежамкор айирмали схемалар.

Тўр тенгламаларни ечиш усуллари. Матрицали прогонка усули. Фурье методи. Дэкомпозиция (редукция) усули. Тўр тенгламаларини ечишнинг итерацион усуллари.

Математик физика масалаларини ечишнинг бошқа усуллари. Вариацион ва вариацион-айирмали схемалар. Гиперболик тенгламалар учун характеристикалар усули.

Интеграл тенгламаларни ечиш усуллари. Интеграл тенгламаларни ечиш усуллари. Биринчи турдаги интеграл тенгламалар. Коррэкт бўлмаган масалаларни ечиш.

Адабиётлар

1. Kenneth H. Rosen, Discrete mathematics and its applications, 7-edition, The McGraw-Hill Companies, 2012

2. Мендельсон Э. Введение в математическую логику. М.: Наука, 1984.

3. Лавров И. А., Максимова Л. Л. Задачи по теории множеств, математической логике и теории алгоритмов. М.: Физ.-мат. литература, 1995.

4. Яблонский С. В. Введение в дискретную математику. – М.: Наука, 1986.

5. Тўраев Х., Азизов И., Отақулов С. Комбинаторика ва графлар назарияси. –Т.:2009.

6. Ершов Ю. Л., Палютин Е. А. Математическая логика. М.: Наука, 1987.

7. Клини С. К. Математическая логика. М.: Мир, 1973.

8. Исроилов.М.И. Ҳисоблаш методлари. Т. Узбэкистон нашриёти. 2000 й.

9. Абдухамидов А., Худойназаров С. Ҳисоблаш усулларидан машқлар ва лаборатория ишлари. “Узбэкистон нашриёти”, 1995 й.

10. Самарский А.А., Гулин А.В. Численные методы. М. Наука 1989г.

11. Алоев Р.Д., Шарипов Т. Сонли усуллар фанидан матнлар тўплами. БухДУ. 1995 й.

12. Бахвалов Н.С., Жидков Н.П., Кабелков Г.М. Численные методы. -М., Наука, 1987.

13. Самарский А.А. Введение в численные методы. -М., Наука. 1987.

14. Рябенкий В.С. Введение в вычислителную математику. –М., Наука. 1994.

15. Мудров А.Е. Численные методы для ПЭВМ на языках Бейсик, Pascal. Томск. Раско 1992.

16. Магомедов К.М. Холодов А.С. Сеточно-характеристические численные методы. -М., Наука. 1988.

17. Элсгольц Л.Е., Дифференциалные уравнения и вариационное исчисление. «Наука», Москва, 1965.

Асосий адабиётлар

1. Абрамов С.А., Зима Е.В. Начало информатики. - М., "Наука", 1989. -256 с.

2. Алексеев А.П. Информатика. 2001. М., СОЛОН-Р, 2001, 364 с.

3. Есаян А.Р. и др. Информатика. - М., "Просвещение", 1991. -288с.

4. С.С.Свириденко. Современные информационные технологии. М.: Радио и связь, 1989, 304 бет;

5. Фигурнов В.Э. IBM PC для пользователя. М.,: Инфра, 1996, 432 бет;

6. Шафрин Ю. Основы компьютерной технологии. Бишкек, 1998, 560 c.;

7. Поляков Д.Б., Круглов И.Ю. Программирование в среде Turbo Pascal: Справ.-метод. пособие.- М.: Изд-во МАИ, 1992.-576 с.

8. Файсман А. Профессиональное программирование на Турбо-Паскале.-Info&F, 1992.-270 стр.

9. Ғуломов С.С., А.Т.Шермухаммедов, Б.А.Бегалов. Иқтисодий информатика. Тошкент: Ўзбекистон, 1999 й., 528 бет.

10. Бройдо В.Л. Офис техникаси (бошқариш ва иш юритиш учун). Тошкент: Мехнат, 2001, 432

11. Фаронов В.В. Turbo Pascal 7. Москва: «Компьютер Пресс», 1 часть, 2002. - 530 с.

12. Симонович С., Евсеев Г., Мураховский В. Internet (лаборатория мастера). М.,:АСТ-ПРЕСС, 2002, 720 бет;

13. Симонович С., Евсеев Г., Алексеев А. Специальная информатика. М.,:АСТ-ПРЕСС, 2002, 480 бет;

14. Б.Фок. Internet с самого начала. Питер,1996, 250 бет;

15. М. Пайк ва бошқ. Internet (энциклопедия). С-Петербург, 1996, 635 бет;

16. Е. Шафрин. Работа на E-mаilе. М., 1996, 330 бет;

17. А.Девид, Дж. Уорл. Пользование с WWW. М., 1997, 426 бет;

18. Файсман А. Профессиональное программирование на языке Паскаль. М.,: Наука, 2000, 524 б

19. Спейнауэр С., Куэрсиа В. Справочник Web-мастера.-Киев: «BHV», 1997.-368 с.

20. Ратшиллер Т., Геркен Т, PHP4: разработка Web-приложений. Питер, 2001.-384 с.

21. Scheinerman Edwand C++ for mathematicifns. AnIntroduction for Students and Frofessionals. Chapman&Hall//CRC, Taylor&Francis Group, LLC, Boca Raton, London, New York, 2006.

22. Stroustrup Djarne The C++ Programming Language (Fourt Edition). Amozon Product Page, 2012.

23. Virender Singh Learn C++ Programming Language :Become A Complete C++ Programmer, Amazon Digital Services, Inc. 2015.

24. Павловская Т.С., Шупак Ю.С. C++. Объектно-ориентированное программирование. Практикум.- СПб.: Питер, 2005 – 265 с.

25. Павловская Т.С., Шупак Ю.С. C/C++. Структурное программирование. Практикум.-СПб.: Питер, 2002-240 с.

26. Архангельский А.Я. C++ Builder 6. Справочник пособие. Книга 1. Язык С++б –МюЖ Бином-Пресс, 2002, -544 с.

27. Культин Н.Б. C++ Builder в задачах и примерах. – СПб.:БХВ-Петербург, 2005. – 336 с.

28. Абрамов С.А., Гнезделова, Капустина Е.Н., и др. Задачи по программированию. - М.: Наука, 1988. Информатика. Базовый курс. 2-е издание. Под редаксией С.В.Симоновича. Учебник для ВУЗов. СПб.: Питер, 2004. – 640 с.: ил.

29. Павловская Т.А. С++. Программирование на языке высокого уровня-СПб.:Питер. 2005-461 с.

30. Глушаков С.В., Ковал А.В., Смирнов С.В. Язик программирования C++: Учебный курс.- Харков: Фолио; М.: ООО «Издателство АСТ», 2001.-500с.

31. Б. Страуструп. Язык программирования C++. Специальное издание.-М.:ООО «Бином-Пресс», 2006.-1104 с.

32. Подбелский В.В. Язык СИ++.- М.; Финансы и статистика- 2003 562с.

33. Романчик В.С., Люлкин А.Е. Программирование в C++ Builder. Учебное пособие. Мн.: БГУ, 2007. –126 с..

34. Самарский А.А., Михайлов А.П. Компьютеры и жизнь. Математическое моделирование. - М., "Педагогика", 1987. -128с.

35. Элементы Информатики / Под редакцией Л.Н. Королёва. - М., "Наука",1988. -318с.

36. Задачи и упражнения по программированию./ под ред. А.Я. Савельева. - М., "Высшая школа", 1989. -110с.

37. Языки программирования Ада, Си. Паскаль. Сравнительный анализ и оценка. / Под редакцией А.Р.Фьюэра, Н.Джехани. - М., 1989

38. Касаткин В.Н. Информация. Алгоритмы. ЭВМ. - М., "Просвещение", 1991.

39. Россияда нашр қилинаётган «Компьютер Пресс», «Мир ПК», «Компьютерра», «Компас», «Hard and Soft» ва республикамизда нашр қилинаётган «ПрессТИЖ» журналлари, 2012-2016 й.

40. A.Sattorov. Ma’lumotlar bazasini boshqarish sistemasi Access (Windows 9x/2006) O’quv qo’llanma. T.: “Fan va texnologiya”, 2006 y.

41. Фуфаев Э.В, Фуфаев Д.Э. Базы данных. Учеб.пос., Москва, “Академия”, 2005 г.

Қўшимча адабиётлар

1. С.С. Қобилов, И.И. Жуманов. СУБД и информационные системы. Самарқанд, СамДУ нашри, 1997, 97 бет;

2. Жуманов И.И., Мингбоев Н.С. Ҳисоблаш системаларининг информацион асослари. Самарқанд: СамДУ нашри, 2002, 107 бет;

3. Мингбоев Н.С., Жуманов И.И. Информатика.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2002, 107 бет;

4. Хилайер С., Мизик Д. Программирование Active Server Pages.-М: «Русская редакция», 1999.-296 с.

5. Холзнер С. Perl: специальный справочник.-СПб: «Питер».2000.-496 с.

7. Мингбоев Н.С., Жуманов И.И. Компьютер технологиялари- Самарқанд,: СамДУ нашри, 2004, 152 бет;

8. Жуманов И.И., Мингбоев Н.С. Ахборот технологиялари (1-қисм: ахборот технологияларининг қурилмавий ва дастурий таъминоти), Самарқанд: СамДУ нашри, 2005, 148 бет;

9. Жуманов И.И., Мингбоев Н.С. Ахборот технологиялари (2-қисм: ахборот технологияларининг информацион таъминоти), Самарқанд: СамДУ нашри, 2005, 70 бет.

Электрон ресурслар

1. www.lex.uz (Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари тўплами)

2. www.uza.us.apb (ЎМА турли соҳаларга доир кундалик янгиликлари)

3. www.cer.uz (Иқтисодий изланишлар маркази)

4. www.pravo.eastink.uz (Иқтисодий қонунлар тўплами)

5. www.uzperort.com (Кундалик бизнес янгиликлари)

5А110901-Педагогика назарияси ва тарихи

Тузувчи: Ҳасанова К. - СамДУ педагогика кафедраси мудири доцент, п.ф.н

Тақризчи: К Н.Шодиев-СамДУ педагогика кафедраси профессори, п.ф.д.

КИРИШ

5А110901-Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича “Махсус фанлар”дан магистратурага кириш синовлари дастури ўз ичига: Умумий педагогика фани бўйича ўқув дастур Олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичининг умумкасбий фанлар блоки бўйича ишланган Давлат таълим стандартига мувофиқ тузилган бўлиб олий таълим муассасалари талабалариба касбий педагогик сифатларни шакллантиришга қаратилган. “Умумий педагогика” ўқув дастури учта асосий бўлим, “Педагогика назарияси”, “Педагогика тарихи” ва “Педагогик маҳорат”дан иборат бўлиб, ушбу бўлимлардаги мазмун орқали бўлажак ўқитувчи кадрларни илм-фан, техника ва технология соҳаларида эришилаётган ютуқлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда тайёрлашни, ўқитувчи сифатида педагогик маданиятни ривожлантириш, педагогик жараённи тўғри ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган.

Хусусан “Педагогика назарияси”дан талабалар Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатини, педагогик жараённинг моҳиятини, таълим назариясини, таълим мазмунини, педагогик жараённинг қонуниятлари ва принсипларини, ўқитиш ва тарбиянинг замонавий методлари ва воситаларини эгаллашлари лозим.

“Педагогика тарихи” бўлимида талабалар турли тарихий даврларда шаклланган ўқитиш ва тарбиянинг мазмуни, педагогик мерос, жаҳон таълим тараққиёти ва тажрибаси билан танишиш асосида умумпедагогик билимларни бойитади, замонавий таълим-тарбия бериш жараёнида педагогик ғоялардан унумли фойдаланиш малакалари шакллантирилади.

“Педагогик маҳорат” бўлими орқали талабаларда педагогик маҳорат, унинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни, ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият, ўқитувчи фаолиятида мулоқот маданияти, мулоқотни ташкил этишда умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот, педагогик техникани шакллантириш каби масалари қамраб олинган.

Дастурнинг асосий мақсади

Дастурнинг асосий мақсади 5А 110901-Педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчи талабгорларнинг илмий ва илмий педагогик ишларга бўлган лаёқати, қобилияти ҳамда қизиқишларини холисона аниқлаш ва мезон асосида баҳолашдан иборат.

Дастурнинг вазифалари

· Талабаларда дидактика, тарбия назарияси, таълим тизимини бошқариш, педагогик фиркларнинг тарихийлиги ва педагогик маҳоратнинг моҳияти юзасидан назарий билимларни ҳосил қилиш;

· Умуминсоний қадрият ва миллий маданиятнинг асосларини эътиборга олиб, таълим-тарбия мазмуни, миллий мафкурани шакллантириб бориш имкониятини яратиш;

· Талабаларга ижтимоий ёрдамга мухтож шахсларга таълим бериш, уларни шахс сифатида ривожлантириш борасидаги халқаро тажрибаларни ўрганиш;

· Бўлажак мутахассисларда шахс тарбияси масалаларини ҳал этишда Шарқ мутафаккирлари (Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний) ва Ғарб мутафаккирларининг (Ян Амос Коменский, К.Д.Ушинский) педагогик қарашларини таълим муассасаси амалиётига самарали тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш;

· Бўлажак ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараёнидаги муаммоларни ҳал этиш, таълим ва тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишни педагогик технологияларни қўллай олиш маҳоратига эга қилиб тайёрлаш;

· Таълим муассасасини бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганиш орқали талабаларда касбий фаолиятларини пухта ўзлаштиришни таъминлаш;

Узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш.

УМУМИЙ ПЕДАГОГИКА

Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизими.

Кадрлар тайёрлаш миллий модели.

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати мазмуни ва уни акс эттирувчи ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисда”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий модели, Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари (шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш).

Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими, унинг турлари (мактабгача таълим; умумий ўрта таълим; ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими; олий таълим, олий таълимдагн кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим).

Таълим муассасаларининг тарлари ва фаолияти. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принсиплари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамиятда ўқитувчининг ўрни ҳақида. Ўзбекистон Республикасида таълим муассасалари ходимларининг ижтимоий ҳимояланиши.

Педагогика фан сифатида. Педагогиканинг илмий тадқиқот методлари.

Педагогика ижтимоий фан сифатида жамият тараққиётидаги ўрни. Педагогика фанининг ривожланиш босқичлари ва асосий категориялари (тарбия, ўқитиш, таълим).

Педагогика фанининг таркибий тузилмаси ва тармоқлари. Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ва боғлиқлиги. Педагогиканинг фалсафа, сотсиология, психология, физиология ва бошққа инсоншунослик фанлари билан алоқаси. Педагогик фанлар тизими.

Асосий педагогик жараёнлар ва уларнинг бир бутунлиги. Педагогик жараёнларни тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Илмий педагогик тадқиқотларнинг назарий (адабиётлар билан ишлаш, таълим муассасаси ҳужжатларини ўрганиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва бошқалар) ва амалий (педагогик кузатиш, педагогик тажриба, анкета, суҳбат, тест сўрови ва бошқалар) жиҳатлари.

Педаггогик антропология. “Индивид” ва “шахс” тушунчаларининг моҳияти. Ингдивид ва шахснинг ўзига хос жиҳатлари. Шахснинг биологик ва ижтимоий ривожланиши. Шахс биологик ва ижтимоий ривожланишининг ўзаро уйғунлиги. Шахснинг ёш ва индивидуал-психология хусусиятлари.

Шахснинг ижтимоийлашуви. Шахснинг ижтимоийлашувчидаа жамоа, муҳит ва ижтимоий муносабатларнинг ўрни.

Ягона педагогик жараён. Дидактика-таълим назарияси сифатида.

Таълим назарияси (дидактика)-педагогика фанининг таркибий қисми сифатида. “Дидактика” тушунчасининг моҳияти. Таълим назариясининг мақсади ва вазифалари. Дидактиканинг вазифалари, асосий тушунчалари. Дидактика назария (консепсия)лар ва уларнинг фалсафий асослари. Таълим парадигмалари. Таълим жараёнининг таркибий тузилмаси. Таълим принсиплари. Шахсга йўналтирилган таълим (дастури таълим, модул таълими, инноватсион таълим, интерфаол таълим, муаммоли таълим, табақалаштирилган таълим, ривожлантирувчи таълими, масофавий таълим, мустақил таълими, ўйин технологиялари).

Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, уларнинг боғлиқлиги. Таълим қонуниятлари ва принсиплари.

Таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари. Ҳозирги илмий-техника тараққиёти даврида таълим мазмуни. Таълим мазмунини белгилашнинг этакчи ғоялари. Таълим мазмунини шакллантириш принсиплари. Таълим мазмунида миллий ва жаҳон тажрибаларини мувофиқлаштириш. Давлат таълим стандартлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш. Умумий ўрта давлат таълим стандарти. Ўрта махсус ва касб-ҳунар давлат таълим стандарти. Олий таълим давлат таълим стандарти. Ўқув режалар. Ўқув дастурлари. Дарслик ва ўқув қўлланмалари тавсифи. Ўқув режалари, дастурлари ва дарсликларини яратишга янгича ёндошув. Ўқитувчиларни ўқув дастурлари ва дарсликларидан ижодий фойдаланишга йўллаш.

Ўқитиш методлари ва воситалари.

“Ўқитиш методлари” ва “усуллари” тушунчаларининг моҳияти. Ўқитиш методларининг таснифи. Ўқитиш методларининг асосий ту�