Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642)....

8
2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР ДОНОЛАР БИСОТИДАН: БИСОТИДАН: Иймон бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, бал- ки тиканзорни ялангоёқ бо- сиб ўтишга тўғри келар. Тоҳир МАЛИК. Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Зимбабве Президенти билан учрашувдан сўнг, кенгайтирилган таркиб- да музокаралар олиб борилди. Давлат раҳбари икки мам- лакат ўртасидаги алоқалар- нинг муҳимлигини таъкидлаб, келажакдаги ўзаро ҳамкор- ликнинг асосий жиҳатларига тўхталди. – Биз ички сиёсатимизда, шунингдек, Африка йўнали- шида кенг савдо алоқаларини ривожлантириш ҳамда хал- қаро ташаббусларни ўзаро қўллашга интиламиз, – деди Қозоғистон Президенти. Ўз навбатида Зимбабве Республикаси Президенти ўзини ва делегациясини илиқ қарши олгани учун Нурсултан Назарбаевга миннатдорчилик билдирди. Учрашув давомида томон- лар қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, шунингдек, Зимбаб- ве транспорт-логистика тар- моғини замонавийлаштириш ҳамда қайта ишлаш соҳасида умумий лойиҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқ- болларини муҳокама қилишди. Akorda.kz. ҚОЗОҒИСТОНДА ИЯМ КЎРСАТКИЧИ Ўтган йили декабрь ойида бир ёлланма ишчининг ўрта ойлик номинал маош миқдори 174 642 тенгени ташкил этди, деб хабар қилади ҚР Миллий иқтисод вазирлигининг Статистика қўмитаси. 2018 йил ноябрь ойида аҳолининг пул даро- мадлари миқдори жон бошига 95 152 тенгени ташкил этди. Номинал ҳисобда аҳолининг пул даромадлари 2017 йил ноябрига қиёсан 6,3 фоизга, амалда эса 0,5 фоиз ошган. 2018 йилда Қозоғистонда ИЯМ 4,1 фоизни ташкил этди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили 13 ноябрда ҚР Миллий иқтисод вазири Т. Сулейменов 2018 йил январь-октябрида Қозоғистонда ИЯМ ўси- ши 4,1 фоизни ташкил этганлигини маълум қил- ганди. 2017 йилда эса ҚРда ИЯМ 4 фоиз бўлган. Шимкентдаги 2-сонли шаҳар ка- салхонасида ҳомиладор аёлларга мўлжалланган патология бўлими очилди. 20 каравотга мўлжалланган бўлимда иккинчи даражали перинаталь ёрдам кўрса- тиш учун замонавий ускуналар муҳайё. Ўт- ган йилда касалхонада 4 мингга яқин гўдак дунёга келган. – Мегаполиснинг демографик кўрсаткичи ўсиб, бола сони кўпаймоқда. 2018 йили ка- салхонада 3567 гўдак дунёга келди. Туғруқ- хонадаги 90та каравот 155тага етди. Ушбу кўрсаткичлар касалхонада ҳомиладор аёл- ларга тиббий ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириб, она ва бола саломатлигини ях- шилашда янги қулайлик яратди, – дейди ка- салхона бош шифокори Сарсен Пернебеков. Патология бўлими ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасидан бошлаб камқонликнинг оғир даражаси, бир ёки икки кесарь жарроҳлиги- дан ўтган аёллар, муддатидан ўтиб кетган ҳомила, ЭКО, эгиз болалар ҳомиладорлиги каби паталогиясига эга беморларга тиббий ёрдам кўрсатади. М. УСМОНОВА. Энди ичимли сув идишлари- да шартли равишда “Бола- лар озиқланишига мўлжал- ланган” деган ёзув кўрса- тилиши шарт. Бу ўзгариш 1 январдан кучга кирди. Шунингдек, ишлаб чиқарув- чилар ичимли сув қанча ёшдаги болаларга (3 ёшгача ёки уч ёш- дан юқори) мўлжалланганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам кўр- сатишлари керак. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилма ри- вожланиш вазирлигида болалар ичимли сувининг қадоқланишига оид бошқа талабларга бағишлан- ган брифингда айтилди. – Болалар овқатига мўлжал- ланган ичимли сув идишларида шартли равишда “Болалар учун” деган ёзув кўрсатилиши шарт. Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ичимли сувнинг асосий таркиби тўғрисида барча маълумотларни баён этиши зарур, – дейилган маълумотномада. Ушбу муҳим ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2014 йил 29 майдаги Техник регламентига биноан инсон умри ва саломатли- гини муҳофаза қилиш мақсадида тайёрланади. Техник регламент ЕИИ бож- хона ҳудудида сотишга чиқари- ладиган қадоқланган истеъмол сувининг хавфсизлигига қўйила- диган талабларни бажариш, уни сақлаш, ташиш, ўтказиш бўйича талабларни назорат қилиб, итти- фоқнинг божхона ҳудудида унинг эркин айланимини таъминлайди. “Қоз Ахборот”. ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Давлат раҳбари Зимбабве Республикаси Президенти Эммерсон Мнангагва билан учрашди Иқтисодиёт рақамларда Иқтисодиёт рақамларда СОҒЛОМ ОНА – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК БОЛАЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СУВ ЎЗГАЧА ҚАДОҚЛАНАДИ ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? МАРҲАМАТ! МАРҲАМАТ! СИЗГА ЕР БЕРИШАДИ СИЗГА ЕР БЕРИШАДИ ЁКИ НАВБАТГА ҚЎЙИШАДИ ЁКИ НАВБАТГА ҚЎЙИШАДИ АВВАЛГИЛАРГА АВВАЛГИЛАРГА ЎХШАМАС ЎХШАМАС НИМА УЧУН СУВНИ ИККИ НИМА УЧУН СУВНИ ИККИ МАРТА ҚАЙНАТИБ БЎЛМАЙДИ? БЎЛМАЙДИ? ...Ҳа, энди 100 тенге учун ...Ҳа, энди 100 тенге учун талашиб ўтираманми?.. талашиб ўтираманми?.. ТИБ Б Б Б ТИБ Б Б

Upload: phungthien

Post on 29-Aug-2019

262 views

Category:

Documents


0 download

TRANSCRIPT

Page 1: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642).

Вилоят ижтимоий-сиёсий газетасиВилоят ижтимоий-сиёсий газетасиДОНОЛАРДОНОЛАР

БИСОТИДАН:БИСОТИДАН:

Иймон бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, бал-ки тиканзорни ялангоёқ бо-сиб ўтишга тўғри келар.

Тоҳир МАЛИК.

Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Зимбабве Президенти билан учрашувдан сўнг, кенгайтирилган таркиб-да музокаралар олиб борилди.

Давлат раҳбари икки мам-лакат ўртасидаги алоқалар-нинг муҳимлигини таъкидлаб, келажакдаги ўзаро ҳамкор-ликнинг асосий жиҳатларига тўхталди.

– Биз ички сиёсатимизда, шунингдек, Африка йўнали-шида кенг савдо алоқаларини ривожлантириш ҳамда хал-қаро ташаббусларни ўзаро қўллашга интиламиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Ўз навбатида Зимбабве Республикаси Президенти ўзини ва делегациясини илиқ қарши олгани учун Нурсултан Назарбаевга миннатдорчилик билдирди.

Учрашув давомида томон-лар қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, шунингдек, Зимбаб-ве транспорт-логистика тар-моғини замонавийлаштириш ҳамда қайта ишлаш соҳасида умумий лойиҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқ-болларини муҳокама қилишди.

Akorda.kz.

ҚОЗОҒИСТОНДА ИЯМ КЎРСАТКИЧИ

Ўтган йили декабрь ойида бир ёлланма ишчининг ўрта ойлик номинал маош миқдори 174 642 тенгени ташкил этди, деб хабар қилади ҚР Миллий иқтисод вазирлигининг Статистика қўмитаси. 2018 йил ноябрь ойида аҳолининг пул даро-

мадлари миқдори жон бошига 95 152 тенгени ташкил этди. Номинал ҳисобда аҳолининг пул даромадлари 2017 йил ноябрига қиёсан 6,3 фоизга, амалда эса 0,5 фоиз ошган.

2018 йилда Қозоғистонда ИЯМ 4,1 фоизни ташкил этди.

Ёдингизда бўлса, ўтган йили 13 ноябрда ҚР Миллий иқтисод вазири Т. Сулейменов 2018 йил январь-октябрида Қозоғистонда ИЯМ ўси-ши 4,1 фоизни ташкил этганлигини маълум қил-ганди. 2017 йилда эса ҚРда ИЯМ 4 фоиз бўлган .

Шимкентдаги 2-сонли шаҳар ка-салхонасида ҳомиладор аёлларга мўлжалланган патология бўлими очилди.

20 каравотга мўлжалланган бўлимда иккинчи даражали перинаталь ёрдам кўрса-тиш учун замонавий ускуналар муҳайё. Ўт-ган йилда касалхонада 4 мингга яқин гўдак дунёга келган.

– Мегаполиснинг демографик кўрсаткичи ўсиб, бола сони кўпаймоқда. 2018 йили ка-салхонада 3567 гўдак дунёга келди. Туғруқ-хонадаги 90та каравот 155тага етди. Ушбу кўрсаткичлар касалхонада ҳомиладор аёл-ларга тиббий ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириб, она ва бола саломатлигини ях-шилашда янги қулайлик яратди, – дейди ка-салхона бош шифокори Сарсен Пернебеков.

Патология бўлими ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасидан бошлаб камқонликнинг оғир даражаси, бир ёки икки кесарь жарроҳлиги-дан ўтган аёллар, муддатидан ўтиб кетган ҳомила, ЭКО, эгиз болалар ҳомиладорлиги каби паталогиясига эга беморларга тиббий ёрдам кўрсатади.

М. УСМОНОВА.

Энди ичимли сув идишлари-да шартли равишда “Бола-лар озиқланишига мўлжал-ланган” деган ёзув кўрса-тилиши шарт. Бу ўзгариш 1 январдан кучга кирди.Шунингдек, ишлаб чиқарув-

чилар ичимли сув қанча ёшдаги болаларга (3 ёшгача ёки уч ёш-дан юқори) мўлжалланганлиги ҳақидаги маълумотни ҳам кўр-сатишлари керак. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилма ри-вожланиш вазирлигида болалар ичимли сувининг қадоқланишига оид бошқа талабларга бағишлан-ган брифингда айтилди.

– Болалар овқатига мўлжал-ланган ичимли сув идишларида шартли равишда “Болалар учун” деган ёзув кўрсатилиши шарт. Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ичимли сувнинг асосий таркиби тўғрисида барча маълумотларни баён этиши зарур, – дейилган маълумотномада.

Ушбу муҳим ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2014 йил 29 майдаги Техник регламентига биноан инсон умри ва саломатли-гини муҳофаза қилиш мақсадида тайёрланади.

Техник регламент ЕИИ бож-хона ҳудудида сотишга чиқари-ладиган қадоқланган истеъмол сувининг хавфсизлигига қўйила-диган талабларни бажариш, уни сақлаш, ташиш, ўтказиш бўйича талабларни назорат қилиб, итти-фоқнинг божхона ҳудудида унинг эркин айланимини таъминлайди.

“Қоз Ахборот”.

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Давлат раҳбари Зимбабве Республикаси Президенти Эммерсон Мнангагва билан учрашди

�� Иқтисодиёт рақамларда Иқтисодиёт рақамларда

СОҒЛОМ ОНА – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

БОЛАЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СУВ ЎЗГАЧА ҚАДОҚЛАНАДИ

ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? МАРҲАМАТ!МАРҲАМАТ!СИЗГА ЕР БЕРИШАДИ СИЗГА ЕР БЕРИШАДИ ЁКИ НАВБАТГА ҚЎЙИШАДИЁКИ НАВБАТГА ҚЎЙИШАДИ

АВВАЛГИЛАРГА АВВАЛГИЛАРГА ЎХШАМАСЎХШАМАС

НИМА УЧУН СУВНИ ИККИ НИМА УЧУН СУВНИ ИККИ МАРТА ҚАЙНАТИБ БЎЛМАЙДИ?БЎЛМАЙДИ? ...Ҳа, энди 100 тенге учун ...Ҳа, энди 100 тенге учун

талашиб ўтираманми?..талашиб ўтираманми?..

ТИББББ ТИБББ

Page 2: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

“Huawey” жаҳондаги энг яхши телекоммуникация тармоғини яратишни режаламоқда .

2№ 7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.Janubiy.kz

Сиёсат

Анадўли шаҳрида ўқишни бошлаган туркистонликлар сўнг Истамбул шаҳридаги Абай номли мактабга бор-дилар. Замонавий намуна-даги давлат муас сасасида таълимнинг янги тех но ло-гиялари билан танишиб, "Doga" коллежида меҳмон бўлишди. Бу ерда та ла ба лар техник билими, ил мий изланишлари ҳамда хал қа ро миқёсидаги му-ваф фа қиятлари билан аж-ралиб турадилар.

Таъкидлаш жоизки, Тур кия-да ўқув йили 15 сентябрда бошланиб, 15 июнда тугайди. Унда давлат, хусусий ва кеч-ки мактаблар мавжуд. Ўқув йили иккита ярим йилликка бўлинади. Ҳафталик маж-буриятга 20-24 соат инглиз,

5-9 соат немис тиллари ҳам киритилган. Танланадиган фанлар бўйича ота-оналар фар зандларига дин, ошпазлик, санъат сабоқ ларини ўргатиш ҳуқуқига эга. Қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда таҳсил олишади. Ҳафтасига 8 соат шаҳмат ўйини ўрга-т и л а д и . Р о б о т о т е х н и к а мактабдаги мажбурий-фан ҳи собланади. Жисмоний тар-бия дарсининг 10-12 соати бассейнда ўтади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа вилоят раҳбарининг ташаббуси қўлловида жорий йилнинг сўнгигача давом этади.

Туркистон вилояти ҳокими нинг

матбуот хизмати.

Расмий учрашувларда олинган совғалар Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулк қўмитаси ёки маҳаллий ижро органлари қошидаги махсус давлат жамғар -масига 7 кун ичида топширилади.

Кўрсатилган хизмат сифати учун фуқаро давлат хизматчисига миннатдорчилик бил-диргиси келса, у буни қуйидаги усулларда бажариши мумкин:

- яхши ишни бажарган ходимга оғзаки турда раҳмат айтиш;

- яхши иш бажарган ходимнинг раҳбарига оғзаки миннатдорчилик билдириш;

- махсус терминалда ёки қўшимчалар орқали иш натижасини юқори баҳолаш, агар лозим топилса;

- давлат органининг шикоят ва таклифлар китобида ижобий фикр қолдириш;- хусусий ёки ноҳукумат ташкилот номидан ( ташаккурнома, диплом, хат

ҳамда б.ш.қ) ташаккурнома ёзиш;- давлат органи раҳбарининг блогидаги махсус веб-сайтда ёки egov.kz сайтида

ижобий фикр ёзиш;- хусусий ижтимоий тармоқларда ижобий фикр ёзиб қолдириш;- Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жино-

ятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг “Ижтимоий назорат харитаси” лойи-ҳаси доирасида минтақав ий департаментнинг расмий сайтида ижобий фикр ёзиб қолдириш мумкин.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! давлат хизматчисининг

фаолиятида хусусий ёки ҳуқуқий шахслардан совғалар қабул қилиши қатъий ман этилади.

ЁДДА ТУТИНГ:

ОБРЎ ВА СОВҒА СОТИЛМАЙДИ ОБРЎ ВА СОВҒА СОТИЛМАЙДИ ҲАМДА СОТИБ ОЛИНМАЙДИ!ҲАМДА СОТИБ ОЛИНМАЙДИ!

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ташаббуси билан жорий йил январь ойининг 9-14 саналари оралиғида мин та қамиздан 40 нафардан зиёд устоз Туркияда малака ошириб қайтди.

Туркиядан Туркиядан тажриба билантажриба билан

Меҳмонлар даставвал Ўтрор давлат археология қўриқхона-музейида бўлиб, ундаги ўтган йили янги технологиялар асосида жиҳозланган экспозиция залини томоша қилдилар. Бу ерда тарихи тилсимларга бой муқаддас Ўт рор аҳолисининг маънавий-мод дий, сиёсий-ижтимоий ҳаёти ҳақида имкон қадар тўлиқ маълу мот берадиган экспонатлар т ўп -ланган. Экспозиция фаолияти Давлат раҳбари Нурсултан На-зар баевнинг “Келажакка йўл-ланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида айтилган масалаларни амалга ошириш, лўнда қилиб айтганда, миллий тафаккурнинг уфқларини кенгай -тириш, миллий руҳни мангу қи-лишга йўналтирилган.

Ҳар бир тоши ва тупроғини туртсанг, асрлардан ҳикоя қи-лувчи Ўтрор ўлкаси ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун кўплаб эзгу тадбирларни ўт каз-

моқда. Бутун мусулмон аҳли та воф қилиб, муқаддас са най-ди ган Арслонбоб мақбара си-нинг теварак-атрофини обо дон-лаш тириш ишлари бошланиб кетди. Шунингдек, асрлар тил си-мотини бағрига яширган Ўтрор-тўбе шаҳарчасида ҳам узоқ-яқин мамлакатлардан келадиган сай-ёҳ ларга шарт-шароитлар яра-тиб бериш учун қурилиш иш-лари қизғин олиб борилмоқда. Маълумки, ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Арслонбоб ва Ўт-рортўбе шаҳарчаси ўртасидаги ҳ удуд да “Сафар маркази”ни барпо этишни режалаштирган эди. Таъкидланган учта иншоот август ойида фойдаланишга топ-ширилгач, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатининг янада ях-шиланиши кутилмоқда.

Меҳмонлар бу иккала тарихий оби дада бўлиб, янги марказнинг қу рилиши ҳамда 1,7 чақирим узун -ликдаги масофани ишғол қи ла-

диган туристик хизмат кўрсатиш иншоотлари лойиҳаси билан та-нишдилар.

Шундан сўнг улар боблар бо-би Арслонбоб ва қозоқ музе-йининг жонкуяри бўлган ҳамюр-тимиз Ўзбека ли Жанибеков мақбараларини зиёрат қилдилар. Қозоқ халқининг миллий мада-нияти, она тили, анъаналари ва урф-одатларининг янгиланиб, ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган давлат арбобининг меҳ-нати ва ибратли ишларини эсга олиб, Қуръон ўқидилар.

Туман раҳбари “Фараб” меҳ-монхонасида туманда амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан таништириб, туризмни ривожлантириш борасида йўл га қўйилган лойиҳаларнинг аҳа-миятига батафсил тўхталди.

Ўтрор туман ҳокими матбуот хизмати.

КЎҲНА ВА НАВҚИРОН ЎТРОР – ҚОЗОҚ ТАРИХИНИНГ ТУМОРИҚР Парламенти Мажлиси депутатлари, Ижтимоий-ма да ний тараққиёт қўми-

таси аъзолари Ўтрор туманига ташриф буюришди.Азиз меҳмонларни туман ҳо кими Ерлан Айтаханов кираве ришдаги дарвозада

кутиб олди.

Page 3: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

2018 йилда смартфон фойдаланувчилари мобил иловалар учун 100 млрд. доллар сарфлашди.

Сиёсат ва иқтисодиёт 63№ 7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.

Janubiy.kz

� Оқсувкентдаги ҳисобот чо-ғида йўлларни таъмирлаш, сим-ёғочларга тунги чироқлар ўрнатиш каби ижобий ишлар тилга олинди.Чунончи, қишлоқ округидаги жами 45та кўчани тўлиқ таъмирлашга туман бюджетидан 243061,5 минг тенга ажратилган. Бошқа кў ча-ларни 2019 йилда тузатиш кўзда тутилмоқда.� Орисликлар учун табиий

газ таъминоти ғоят долзарб маса-ла ҳисобланади. Ўтган йили пуд-ратчи ташкилот – “Шимкентгаз” МЧБ газ қувурларини тортиш, хо-надонларга улаш ишларини бош-лаб юборди. Бундан ташқари Нур-жонқўрғондаги Ж. Ҳайтенов ва Ш. Ортиқов кўчаларидаги сим ёғоч-лар алмаштирилди ва ма ҳал лий бюджет ҳисобидан электр чи-роқлари ўрнатилди.� Қорамурт қишлоқ округининг

Ни зомобод бўлимида хусусий тад -биркор Б. Турсиметов томо ни дан ишга туширилган 200 ўринли бо-лалар боғчаси на фақат кич кин той-ларга, балки, катта лар га ҳам қу-вонч олиб келди. Ма ҳаллий сармоя ҳисобидан Р. Неъматуллаев, Т. Қанг лиев, Р. Дўс метов, Ҳ. Ниғ мат-жонов кўчалари тў лиқ таъмир дан чиқа рилди.� Кўлкентликлар, асосан, қиш-

лоқ хўжалиги маҳсулотлари етиш-

тириш ва чорва молларини бўрдо-қилаш билан шуғулланишади. Ке-йинги пайтда етиштирилган маҳ-сулотларни узоқ муддатга сақлаш мақсадида учта омборхона ишга туширилди. Бундан ташқари, беш та иссиқхонада бодринг, поми дор каби дармондорига бой маҳсу лотлар етиштирилмоқда.� Қорабулоқ – тумандаги йи-

рик округлардан бири. Бу ерда жа ми 30957 гектарда деҳ қон чилик қилинади. Округда чорва мол-ларини парваришлаш ва бўр до-қилаш яхши йўлга қўйилган. Кейинги вақтларда чорвадан таш қари қу-рилиш, савдо, маиший хиз мат кўр -сатиш соҳаларида ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмоқда. Ай ниқса, хусусий соғликни сақлаш му ас-са саларининг кўпаяётгани қу во-нарли ҳолдир. Ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида турли спорт мажмуа-лари фаолият юритмоқ да. Ма-ҳаллий бюджет ҳисобидан таъмир-ланаётган кўчалар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Қишлоқ округида ўтган ҳисобот чоғида ижобий ўзгаришлар қаторида ечи-мини кутаётган муаммолар ҳам тилга олинди.� Манкентликларни азал дан

экин суви танқислиги ташвишлан -тириб келган. Экинларни “оби

ҳаёт” билан таъминловчи “Сой”, “Кент”, “Сўқоқ”, “Лақалай” ка нал-ла ри суднинг тегишли қа ро рига му вофиқ мутлақо яроқсиз, деб то-пилган ва уларни тўлиқ таъмир-лаш кераклиги айтилган эди. Ўт-ган йили “Сой” канали бюд жет ҳи собидан созланди. Қолганларини жо рий йилда таъмирлаш режа лаш-ти рилган. Ушбу қишлоқ окру ги да ҳам йўлларни созлаш, асфальтлаш иш лари режадагидек олиб борил-моқ да.� Жибек ж ўли қишлоқ ок-

ругида жами олти мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти аграр соҳада фао ли-ят кўрсатади. Бултур қиш лоқ ҳу-дудидаги Бўкейханов ном ли мактаб тўлиқ таъмирдан чи қарилди. Ма-шатни туман маркази билан боғ-ловчи йўлдаги кўприк қурилиши ниҳоясига етказилди.

Умуман олганда, қишлоқ ок-руглари ҳокимлари ва туман ҳо-кимининг аҳоли ҳузуридаги ҳи со-ботлари чоғида аввалги йил ларда тилга олинган танқидий фикр лар, муаммоларнинг қандай ҳал этилгани ҳам айтилмоқда. Йи ғи лишларда тилга олинган дол зарб масалалар юзасидан те гишли қарорлар қабул-ланиб, улар ни бартараф этиш йўл-лари из ланмоқда.

И. КАРИМОВ.

Рақамлар таққосланиб, барча соҳаларда силжиш кузати лаёт гани таъкидланди. Киелитас, Ақ айдар, Сул-тон работ қишлоқ лари аҳо-лиси ҳ узурида берил ган ҳисоботларида 2020 йил -гача округни иқтисодий-иж -тимоий ривож лантиришга мўл жалланган махсус дастур иш лаб чиқилиб, унда ёшлар банд лигини таъминлаш, ишга жой лаштиришнинг ил ғор шакл ла рини жорий этиш бо-расида кенг кўламли ишлар олиб бори ла ёт гани айтилди.

Президентимизнинг «Қозо-ғистон-2050» стратегик дас-турида белгиланган вази фа-ларни амалга ошириш мақса-дида банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи галда ёш лар, аёллар, имконияти чек ланган шахсларни кас-бий қай та тайёрлаш ва иш билан таъминлаш, шунингдек, иш сизларга моддий мадад бериш бўйича сифатли хиз-

матлар кўр сатилишини таш -кил қилиш, ёл ғиз кек са лар, ногиронлар, камхарж ои-лалар ва аҳоли нинг бош -қа эҳтиёжманд тои фала ри-ни ижтимоий муҳо фаза қи-лиш бў йи ча аниқ чора-тад-бирларнинг амалга оши ри-лаётгани айтилди.

Учрашувда йўл, сув, газ, ер му аммоларига оид 24та таклиф бил дирилиб, ҳоким уларни ўз назо ратига олди.

Қишлоқ ҳокимининг ҳисо-боти Тўлебий туманида халқ фаровонлигини оширишга йў-налтирилган эзгу ишларнинг та лайгина эканлигини кўр-сатди. Ҳо ким ҳисоботининг муҳокамаси юзасидан сўзга чиққан фахрийлар ва қишлоқ фаоллари Пўлат Ашир бек-улининг ўтган йилги иши га қониқарли баҳо беришди.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири.

360 НАФАР ҚОНУНБУЗАР АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 16-20 январь оралиғида Тур кистон вилояти полиция департаменти миграция полицияси бошқармасининг хо дим -лари то монидан “Мигрант” тезкор-про фи -лактика тад бири ўтказилди.

У вилоят ҳудудида ноқонуний миграцияни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш учун вақтинча ҳамда барқарор яшайдиган хорижликларни рўйхатга олиш, шунингдек, Қозо ғистон Республикаси Миграция ҳақидаги қонунни бузув чиларни аниқлаш имконини берди.

“Мигрант” тадбирининг 3-кунида вилоят миқёсида ҚРга ке лиш, яшаш ҳамда элдан кетиш қоидаларини бузган жами – 423нафар хорижлик фуқаро ва қозоғистонлик аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, 136 нафар фу қаронинг Қозоғистон Республикасида бўлиш муддати қис қартирилди.

Хорижлик фуқароларни қонунга хилоф уй билан таъмин-лаган 46, уларнинг иш кучидан ноқонуний фойдаланган 17 қозоғистонлик аниқланиб, улар ҳам маъмурий жавоб-гарликка тортилди.

Тезкор тадбир давом этмоқда.Вилоят полиция департаменти

матбуот хизмати.

Январда – «Сарқыт», февралда – «Сы баға», мартда – «Шашу» ва ҳоказо. Р. Қўчқоров Тур кистон -даги Ибраев кўчасида жойлаш ган хонадонига 18та кам таъмин-

ланган оила аъзола рини таклиф қилиб, уларга тў кин дас турхон ёзди. Ҳар бир хона донга қиймати 20 минг тенгедан зиёд озиқ-овқат, идишлар, спорт анжомлари, полиз

маҳсу лот лари тор тиқ қилинди. Тадбирга ташриф буюрган «Иж-

тимоий тотувлик» вилоят давлат коммунал кор хонаси раҳбари ва-зифасини ба жарувчи Му хтар Му ха мбетжан, ташкилотнинг Тур кис тондаги бўлими раҳбари Бақ даулет Ўналбаев, шаҳар бир -лашмаси раисининг ўрин бо са -ри Шинтемир Жусипов, Тур кис-тон вилоят оқсоқоллар кен га-ши раисининг ўринбосари Жу ма-дулла Кишибаев ва шаҳар ўз бек этномаданият бирлашмаси оқ со-қоллар кенгаши раиси Тўлқин Саид-муродовлар ҳимматли ишлари учун ҳомийга миннатдорчилик бил -дириб, дуои фотиҳа қилдилар.

Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенов имзолаган – гувоҳнома тақдим этил ди. Меҳнат ва изланиш са ма-раси бу! Баракалла, янги зафар лар ҳамроҳ бўлсин!

Ш. МАДАЛИЕВ.Суратда: тадбирдан лавҳа.

Муаллиф тасвири.

УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИККА ЙЎЛ ЙЎҚ!

Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармо-ниясида “Уюшган жиноятчиликка қарши мада -ниятни шакллантириш – замон талаби” мав-зуида тадбир ўтди.

Филармония директори вазифасини бажарувчи Н. Бейсехўжаев жамоа аъзолари олдида “Уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида” ҚР Қонунининг мақсадини, асосий тушунчаларни, бобларини ало ҳида-алоҳида кўриб чиқиб, таҳлил қилди. Уюш ган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар учун жа воб гарлик турлари бор эканини ҳамда ҳар бир фуқаронинг қонун олдидаги масъуллигини ту-

шунтирди. Жамиятда уюшган жиноятчиликка қарши кураш маданиятини шакллантириш учун давлат билан фуқаровий жамият ўртасида ҳам кор -ликни ўрнатиш заруриятига ҳам тўхталиб ўтди.

Филармония директорининг ўринбосари С. Жанбўлатов уюшган жиноятчиликни вужудга келтирадиган сабабларни биргалашиб аниқлаб, бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатишга жамоат назоратини кучайтириб, унинг сифатини ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

Учрашувда Элбошининг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактуби тўққизинчи йўна лиши-да айтилган уюшган жиноятчиликка қарши ку раш ҳамда қонун устуворлиги суҳбат мавзуи га айланди. Филармония жамоаси уюшган жи но ятчиликка қарши маданиятни шакллантириш мақ садидаги очиқ мурожаатга қўшилиб, рес публикада уюшган жиноятчиликка қарши иш-ҳа ракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Тўлебий тумани, Киелитас қишлоқ округи ҳокими Пў лат Тўребековнинг округни ижтимоий-иқтисодий ри -вож ланти риш бўйича ўтган йили бажарилган ишлари ҳа қидаги ҳисо бо ти ва галдаги режалари тингланди.

ҚИШЛОҚ РИВОЖИ – ФАРОВОНЛИК

ГАРОВИ

� Тезкор тадбир

"Улес"нинг ажойиб тадбири

ЎЗГАРИШЛАР СЕЗИЛМОҚДАЭлбошимизнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ йил бошида маҳаллий ижро органлари

раҳ барлари аҳоли ҳузурида 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юза сидан ҳисобот беришади. Шу кунларда бундай ҳисоботлар Сайрам туманида бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, қарийб барча қишлоқ ҳокимлари жойларда ҳисобот бериб қўйишди. Йиғилишларда туман ҳокими Бахтияр Мамаев, унинг муовинлари, бўлим мудирлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда.

� Йил якунлари : ҳокимлар ҳисобот бермоқда

Доимий обуначимиз, 50 нусха «Жанубий Қозо -ғистон»га обуна ҳомийси, «Улес» хайрия жам-ғармаси раиси Райимжон Қўчқоров ҳомийлиги ва таш килотчилигида ажойиб тадбир ўтди. Маълум-ки, ҚХА ҳар ойда алоҳида акциялар ўтказишни режалаштирган.

Page 4: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

Сайёрамиздаги энг кекса эр киши 113 ёшида оламдан ўтди.

4№7 (2642), сешанба, №7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.22 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Инсон ва қонун

17 январь куни Бишкек-да ўтган хитойликларга қарши намойиш иштирок-чилари ҳибсга олинди.

Улардан 21 нафарига жа-рима солинди. Бишкекнинг 200га яқин истиқоматчиси пойтахт ҳокимлиги рухсати билан Олатов майдонига чиқишган. Улар Қирғизистон Республикасида хитойлик-ларнинг ноқонуний муҳо-жирлиги ва ишлаб чиқариш корхоналарида сони ўсиб бораётганлигига норози-лик билдиришган. Ички иш-лар органлари ходимлари-нинг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари учун улардан ҳар бири 3000 сом (16 000 тенге)дан жарима тўлайди.

� � �А Қ Ш П р е з и д е н т и

Д. Трамп Давосда ўтаётган Бутунжаҳон иқтисодий форумида қатнашмайди.

Бунга у мамлакатда да-вом этаётган муассаса-ларнинг ёпилиши туфайли маош ололмаётган 800 минг нафар ишчи масаласини ҳал этаётганини баҳона қи-либ кўрсатган. Буюкбрита-ния Бош вазири Тереза Мей ҳам анжуманда иштирок этишдан бош тортган. Фран-ция раҳбари Э. Макрон эса мамлакатдаги чигал вазият туфайли учрашувга бор-майди.

� � �Бутунжаҳон иқтисодий

форуми дунёвий таҳдид-ларни таҳлил қилишга бағишланган йил сайинги маърузасини эълон қил-ди.

Экстремал иқлим ўзгари-ши, киберҳужум ва биологик қурол дунё аҳолисига катта хавф туғдирмоқда.

� � �Хитойда дунёда илк бор

масофадан туриб 5 G тех-нологияси ёрдамида жар-роҳи ўтказилди.

� � � Ўзбекистондаги ижти-

моий тармоқлар 4 ой мо-байнида илк бор VPNсиз, яъни тўсиқларсиз ишлай бошлади.

Шунингдек, кўп интер-нет саҳифалардан тўсиқлар олиб ташланди, фойдала-нувчилар истаган ахборотни олишлари мумкин.

� � �Ўзбекистонда 100 минг

сўм қийматидаги қоғоз пул жорий этилиши маъқул-ланди.

Уни ҳисоб-китоб қулайроқ бўлиши учун қўллашга қа-рор қилишди. Бугунги кунга қадар 50 минг сўм энг йирик қоғоз пул бўлган эди.

� � �Гудзон орқали йўл хиз-

матини ўтаб турган Таппан Зи кўприги эскирганлиги туфайли портлатилди.

Таппан Зи кўприги 1955 йилда бунёд этилганди.

Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси якка тартибда уй қуриш учун 10 сўтих(0,10 гек-тар) ерни бепул олиш ҳуқуқига эга. Бунда даъвогарнинг кўчмас мулки бор-йўқлиги умуман аҳамиятга эга эмас.

Якка тартибда уй қуриш учун ўзининг 10 сўтих ерини олишга оиланинг барча аъзо-лари, ҳатто бундай участкани унинг бошқа аъзолари олиб қўйишган бўлса ҳам, даъ-вогарлик қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Битта мақсадга мўлжалланган ерни олиш ҳуқуқи атиги бир марта берилади. Шунинг учун, агар даъвогар, бошқа бирор жойдан илга-ри бепул ер участкаси олиб қўйган бўлса, қайтадан 10 сўтих ерни ололмайди.

Шуни эътиборга олиш керакки, сиз ер участкасини ўзлаштиргандан сўнггина, яъ-ни яшайдиган уйингизнинг фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги давлат акти имзолангани ва рўйхатга олинганидан ке-йингина ер участкасининг эгаси бўлишин-гиз мумкин.

Ариза ёзиш тартибиАриза ер участкаси жойлашган ҳудуд-

даги идорага топширилади. Яъни аризани аниқ аҳоли манзилининг ҳокимлигига ёзиш керак. Участка шаҳар ҳудудида бўлса – шаҳар ҳокимлигига, поселкада бўлса – по-селка ҳокимлигига, қишлоқда бўлса – қиш-лоқ ёки қишлоқ округи ҳокимлигига.

Ариза эркин равишда тўлдирилади. Ун-да ариза берувчининг бепул ер участкаси олиш истаги кўрсатилиши керак. Кўзланган мақсад: хусусий уй қуриш(ХУҚ) учун ер участкаси олиш.

Аризада, шунингдек, аниқ аҳоли манзи-ли ва ернинг тахминий жойлашган ўрни, майдони 0,10 гектар деб кўрсатилиши лозим. Аризага иккита ҳужжат илова қи-линади – шахсий гувоҳнома кўчирмаси ва бошқа ер участкаси бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотнома.

Ҳокимликнинг бошқа ҳужжатларни та-лаб қилишга ҳаққи йўқ. Агар ҳокимликдаги бирорта амалдор бошқа ҳужжатларни талаб қиладиган бўлса, у жавобгарликка тортилиши мумкин, деб ишонтирди Бақит-жан Базарбек.

Ариза-илтимоснома 60 тақвим(кален-дарь) кунида кўриб чиқилади. Ер комиссия-си тузилади, агар бўш участкалар бўлса, комиссия аризани қаноатлантиради ва ижобий қарор чиқариб беради. Илтимосни ўринлаш имконияти бўлмаса, бўш участ-калар йўқ бўлса, фуқаро махсус ҳисоб(нав-бат)га қўйилади.

7 иш куни ичида, комиссия қарори чиққандан сўнг сизни ер участкаси олиш учун навбатга қўйишади. Қўлингизга ер участкасини олишга турган навбатингизни кузатиб боришингиз учун сайт кўрсатилган

билдириш(уведомление)-маълумотнома беришади. Билдиришни эҳтиётлаб сақла-шингиз керак.

Навбатга турамизМахсус ҳисоб – ХУҚ учун бепул ер

участкалари олишни хоҳловчилар рўйха-ти деганидир. Ушбу рўйхатда қандайдир аломатларига қараб ҳеч кимга устунлик берилмайди. Яъни бу рўйхатда ҳатто серфарзанд оналар ёки турли тоифадаги ногиронлар ҳам имтиёзларга эга бўлол-майдилар.

Рўйхатда ер олувчининг исми шарифи, ИИН, яшаш жойи, манзили ҳақидаги маъ-лумотлар қайд этилади. Сўнгги маълумот-ларга кўра, мамлакатимизда давлатдан 10 сўтих ер олиш учун навбатда жами 1456379 одам турибди.

Қандай ҳолатларда ариза рад этили-ши мумкин?

1. Агар фуқаро мамлакат ҳудудида ил-гари ХУҚ учун бепул ер участкаси олган, лекин буни яширган бўлса. Ер кодексининг 50-модда 2-бандига кўра, битта мақсад учун ер участкасини такроран бериш та-қиқланади.

2. Агар ер олувчи балоғат ёшига етма-ган бўлса.

3. Ер олувчи Қозоғистон фуқароси ёки ўролман ҳисобланмаса.

Қозоғистонда ҳозирги кунгача навбат-да турганларнинг ягона рўйхати йўқ, у Ер ресурсларини бошқариш қўмитаси билан “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпо-рацияси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ер участкасига навбат келганда масала комиссия муҳокамасига ҳавола этилади. У илтимосномани яна кўриб чиқади ва ер участкасини бериш ҳақида хулоса чиқара-ди.

“Агар одам илгари аукционда ер ёки ер участкасига эга уй сотиб олган бўлса, бу ҳолат бепул ер участкаси берилмаслигига асос бўлолмайди”, – деб тушунтирди экс-перт.

Ер участкаларини навбатга қараб ҳо-кимлик тақсимлаб беради, участкани ер олувчининг ўзи танлаб ололмайди. Агар таклиф қилинган участка ер олувчига ёқ-маса, у ҳолда олишдан бош тортганлигини ёзма турда баён этиши керак. Шу тариқа у ўз навбатидан ҳам воз кечади.

Комиссиянинг ижобий хулосасидан сўнг ер участкаси жойлашган ҳокимлик ернинг берилиши ҳақида қарор чиқаради. Ҳоким-нинг қарорини олгандан сўнг фуқаро те-гишли туман ёки шаҳар ер муносабатлари бўлими(бошқармаси) билан ижара шартно-масини тузади.

Сўнг фуқаро мазкур участкани ўзлашти-риши, яъни унга уй қуриши керак. Агар ик-ки йил ичида ер участкасидан ўз мақсади-да фойдаланилмаса – қурилиш қилинмаса ёки хусусий уй-жойдан фойдаланилмаса, давлат ерни қайтариб олиш ва кейинги навбатда турган бошқа фуқароларга бе-риш ҳуқуқига эгадир. Шундай қилиб, дав-латдан ер участкасини олгач, уйни қуриб, “топширганингиз”дан сўнггина сиз ернинг

тўла ҳуқуқли хўжайини бўла оласиз.

Участкани шахсий мулк қилиб олиш

“Меъморчилик-шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида” Қонунига мувофиқ сиз қурган уйингизни қабул акти бўйича мустақил қа-буллаб олишингиз мумкин.

Уй эгаси акт тузади: белгиланган шакл-даги актни олиб, тўлдиргач, унга уйнинг суратини ёпиштириб, уйни қабул қилиш ҳа-қидаги актни рўйхатга қўйиш учун меъмор-чилик-шаҳарсозлик бўлими(бошқармаси)га юборади. У ерда ҳужжат рўйхатга олинади ва давлат рўйхатига киритилиши учун жў-натилади. 2018 йил июль ойидан бошлаб давлат рўйхати билан “Фуқаролар учун ҳу-кумат” корпорацияси шуғулланмоқда.

Рўйхатга олингандан сўнг энди шахсий мулкка эгалик ҳуқуқини олиш учун ер ко-миссиясига ариза топширилади. Ер комис-сияси фойдаланишга қабул қилиш актини, қурилган уйни, ер участкаси ўзлаштирил-ганини кўргандан сўнг ижобий хулоса чиқа-риб беради.

Ана шу хулосага асосан ҳоким қарор чиқаради. Шундан кейингина уй эгаси ер қурилиш ишларига буюртма бера олади – чегарани, майдонни аниқлайди. Унга ер учун кадастр рақамини беришади ва хусу-сий мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи дав-лат актини тайёрлашади.

Ерни расмийлаштиришдаги найранглар ҳақида

– Фуқаролар бу борада ҳам турли най-рангларни ўйлаб топишади. Масалан, баъзилар кичкинагина уйчалар қуришади, эскиз лойиҳасида эса икки қаватли коттеж кўрсатилган бўлади. Бундай уйчаларни улар ерга эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш учунгина қуришади, яъни фойдаланишга қабул қилингач, ер участкасини сотиб юбо-ришади. Минтақаларда шундай ҳолатлар ҳам учради: ерга ҳеч нарса қуришмаган, фойдаланишга қабул қилиш ҳақида акт тузиб, уни тўлдиришган, бошқа бир уйни суратга олиб, уни актга ёпиштиришган ва комиссияга топширишган, – дейди Б. Базарбек. “Ҳокимлик ходимлари эса шу жойга бориб, уй ҳақиқатан ҳам қурилгани-ни текшириш ҳуқуқига эга эмас. Қонунда бундай вазифа кўрсатилмаган, шунинг учун ҳокимликнинг ҳужжатларга ишони-шига тўғри келади. Ҳозир биз тузатиш ки-ритаяпмиз, унга кўра ҳокимлик ходимлари жойларга бориб, текшира оладилар. Назо-ратсизликдан фойдаланиб, баъзи кишилар ерни хусусий мулкка айлантириб олмоқ-далар ва учинчи шахсларга сотмоқдалар”, дея қўшимча қилди эксперт.

Яна бир муаммо – 10 сўтих ер олиш учун навбатда турганлар рўйхатида “ўлик жонлар” борлиги. Шунингдек, ҳокимликлар сайтларида навбатда турганларнинг тўлиқ рўйхатини ҳамма вақт ҳам эълон қилавер-майди.

Ислом АБДУНАБИЕВ тайёрлади.

ОЛАМДА ОЛАМДА НИМАНИМАГАП?ГАП?

� Хабарингиз борми?

ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? ЕР ОЛМОҚЧИМИСИЗ? МАРҲАМАТ!МАРҲАМАТ!СИЗГА ЕР СИЗГА ЕР БЕРИШАДИ БЕРИШАДИ ЁКИ НАВБАТГА ЁКИ НАВБАТГА ҚЎЙИШАДИҚЎЙИШАДИ

Қозоғистонда якка тартибда уй-жой қуриш учун 10 сўтих ерни қандай олиш мумкин? Tengrinews.kz мухбири худди шу саволга ер масалалари бўйича эксперт Бақит-жан БАЗАРБЕКдан жавоб олибди. Бизнинг минтақада ҳам ушбу ма-сала ўта долзарб бўлиб турган-лиги учун уни таржима қилиб, босишни лозим кўрдик.

Page 5: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

Саудия Арабистонида аёлларга туристик гид бўлиб ишлашга рухсат беришди.

– Биз, фаолиятимизни бироз ихчамлаштирдик. Ав вал ҳар бир ошхонага алоҳида маҳсулот етказиб бе рув чилар хизмат кўрсатишарди. Ҳозир битта ошхона-фаб рикамиз бўлиб, унда тайёрланган таомлар бошқа тар моқларга етказиб бериляпти, – дейди А. Умаров. – Ай ни дамда корхонамизда 120 киши меҳнат

қиляпти. Қи зилўрдада ҳам ошхона очдик. Қизилўрдалик тадбиркорлардан яна 4 нафари бу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. Европа тажрибасини амалга жорий этишни режалаяпмиз. Айни дамда эса Москвадаги “Му-му” ош хоналар тармоғининг тажрибасини қўллаяпмиз. Мос кванинг ўзида унинг 30та бўлими фаолият юритиб, ош хоналари мижозларига тайёр маҳсулот, ярим фаб-рикатларни етказиб бериш билан шуғулланар экан. “Ди намо” хоккей стадиони тамаддихонаси фаолияти би лан ҳам танишиб чиқдим. Улардан ўрганадиганимиз ан чагина. Чунончи, битта фабрикада 200 одам иш-лайди, биз эса 20 киши 50 минг кишига хизмат қи ла-ди ган тизим устида иш олиб боряпмиз. Озиқ-овқат хавф сизлигига эътибор қаратилмоқда, андазаларга ўз гар тишлар киритяпмиз. “Ҳалол” андазасини олиш ус тида ишлаяпмиз. 2016 йили январда Назарбаев университетида иш би лармонларга ўтказилган тренинг-да иштирок этдим. Хо рижлик ҳамкорлар фаолиятини ўрганиб, бизнес-ре жам га мувофиқ малака ошириш грантига эга бўлдим. Ита лия, Германия тадбиркорлари фаолияти билан яқин дан танишдик.

– Корхонангизни нима учун “Каравай” деб номла -дингиз?

– Биз меҳмонларимизни нон ва туз билан қарши ола-диган халқмиз. Ниятимиз Россия бозорига чиқиш бўл-гани боис, англашга ҳам, талаффузга ҳам осон хал қаро атама танладик.

– Қадоқланган таомларнинг яроқлилик муддати қанча?

Қадоқланган таомлар 70 да ражадан 25 даражагача кескин совитилади. Ва бу маҳ сулот 21 кунгача бузилмайди. Мана шу тизимида мам лакатимизнинг барча минтақаларига тайёр таомлар юбориш мум -кин. Бу бизнесни ихчамлаштириш дегани. Тайёр маҳ-сулотларимиз тадбиркорлар, энди иш бош лаётган ишбилармонлар ишини осонлаштиради. Шу боис ҳам ҳозир кўпгина хусусий корхоналар билан ҳам-корлик ўрнатдик. Йирик саноат корхоналарига хиз-матларимизни таклиф этяпмиз. Тайёр таомлар уларга айтилган вақтда етказиб берилади. Ходимлар эса иш жойини тарк этмаган ҳолда уй шароитида тайёрланган мазали ва калорияли таомни истеъмол қилишади. Арзон ва сифатли маҳсулотнинг жойларга етказиб берилиши бизнинг ҳамкорларимизни қизиқти раётган асосий жиҳатлардан бири. Ва мижозларимиз ҳам бундай хизматдан рози.

– Келгуси режаларингиз билан ўртоқлашсангиз...– Россия бозорида маҳсулотларимизни намойиш

этсак... Қозоғистонда ишлаб чиқарилган таомлар у ерда ҳам харидоргир бўлса. Айни пайтда Алмати, Астана, Қизил ўрда, Тароз, Туркистон ва бошқа шаҳарлар ишби-лар монлари билан музокаралар олиб боряпмиз.

– Суҳбатингиз учун раҳмат! Қозоғистонда янги йў налишда самарали ишлаётган оилавий бизне син-гизга муваффақият тилайман.

Мунира САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

� Иш билганга минг тангаФАОЛИЯТДА ҲАЛОЛЛИК – ИШДА БАРАКА

15 йил муқаддам умумий овқатланиш нуқтасини ишга туширганида тадбиркор бугунги кунга келиб ўзи яратган ошхоналар тармоғининг нафақат Шимкентда, Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам машҳур бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилма-

ган бўлса керак. 2005 йили Адҳам ака ва Муқаддас опа Умаровлар кичик тамаддихона очдилар. Ми-жоз лари – мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, даҳа аҳолиси учун махсус тайёрланган турли мазали пи ши риқ лари билан танила бошладилар. 2007 йи ли эса “Ка равай” тамаддихонасини ишга туширишди. Ми жозларга пишириқлар билан бирга тур ли таом ларни ҳам тавсия эта бошлашди. Ходим лари сони орта борди. Йил сайин унинг янги шохобчалари очилиб, маҳсулотлари харидоргир бўла бошлади. На тижада – бу ном ўзига хос бозор тили билан айт ганда, брендга айланди.

Ўтган йили эса корхона Forbes.kz журналининг ma de in Kazakhstan лойиҳасида иштирок этди, ҳам юртларимизга янги бренд таништирилди. Янги ус лубда фаолият юритаётган тамаддихоналар тар моғи – “Каравай KZ” МЧБ бош директори Ад -ҳам Умаров билан учрашиб, корхонанинг муваф-фақияти сири хусусида суҳбатлашдик.

Унинг ошхоналарида ўрта ҳисобда 500 тенгега тўлақонли тушлик қилиш мумкин. Ушбу йў на-лишда ҳамкорлик қилишга Қозоғистоннинг бош-қа шаҳарларидаги тадбиркорлар ҳам қизиқиш бил диришмоқда. Арзон ва ҳамёнбоп лойиҳа, ав вало, аҳолининг асосий қисмини ташкил этув-чи ўрта даромадга эга ҳамюртларимизга маъқул келмоқда. Шаҳримизда шу номдаги тамад ди хо-налар сони еттитага етди. Уларнинг ик кита си та-момила янги услуб да иш юритмоқда.

Айтганча, “Каравай” ош хо наларида кунига 3 мингга яқин киши тамадди қилишга улгуради. 2017 йил октябрда ошхона бир ҳисобчи билан хиз мат кўрсата бошлади. Тайёр та омлар бир мар -талик идишларга қадоқланган. Ми жозлар эса мик ротўлқинли печда уни иситиб, тановул қи ла-веради. Шу тизим туфайли кутиш вақ ти 25 да қиқа -дан 2 дақиқага қисқарди.

Бу дунёда биз билган ва бил -маган жумбоқлар, рақам лар, ҳо -диса ва воқеалар, сиру-сино ат -лар жуда ҳам кўп.

Қуйида ана шундай ман балар ни сизнинг эътибо рин гизга ҳа вола этамиз.

� Жаҳон бўйича энг кўп асари со тил ган ёзувчи Агата Кристи ҳи-соб ланади. Унинг китоблари 1920 йилдан бери инглиз тилида 1 мил-лиард нусхада сотилган. Яна 45 тил-га таржима қилинган тўпламлари ҳам шунча нусхада савдога чиқарилган. Китоблари сотилиши бўйича у фақат Уильям Шекспирдан ортда қолмоқда.� Европанинг энг кўп шамол эса-

диган жойи Шотландия ҳисоб ланади. У ердаги шамол бутун Европа шамол энергиясининг 25 фоизини ташкил этади.� АҚШнинг Аризона штатида как-

тусни ердан суғуриб олганлар 25 йил-гача озодликдан маҳрум этилади. Туя овлаганларга эса катта миқдорда жа-рима солинади.

� Дунёдаги энг кўп кўприк Санк-

Петербургда. Уларнинг умумий сони 539 тани ташкил этади.� Японлар саримсоқпиёздан таом

сифатида эмас, балки тиббий мақсадда фойдаланишади.� Вояга етган курканинг патлари

35.000 тача бўлади.� Денгиз суви таркибида олтин

жуда оз миқдорда учрайди. Дунё миқё-сида сувда 10 миллиард тонна олтин мавжуд.� Ҳар йили қишда Ер шимолий ярим

шарда қор ва музлар тўпланиши эвазига 10 триллион тоннага оғир ла шади.� Суянчиқли стуллар бундан 400 йил

муқаддам ихтиро қилинган.� Инсон кўзини йилига 84 миллион

марта юмиб-очаркан.� Қоронғида бир дақиқа турсангиз,

кўзингиз сезувчанлиги 10 марта ошади. 20 дақиқадан кейин эса, бу миқдор 6 минг каррага етади.� Чумолилар ўз инини иситиш учун

танасидан фойдаланади. Улар қуёш да исиниб олгач, дарҳол инларига югу-ради. Шунинг учун чумолилар инидаги

ҳарорат ташқаридан 10 даража юқори бўлади.� Фил бир дақиқада 10 марта нафас

олади, сичқонлар бўлса, 200 марта.� Ҳамма қушлар пастки жағи билан

ҳаракат қилса, бойўғли юқори жағини қимирлатади.� Жанубий Африка республикасида

дунё олтинининг учдан икки қисми кавлаб олинади.� Бутун Ер юзида эркакларнинг 10

фоизи ва аёлларнинг 8 фоизи ча пақай.� Гуручнинг 7 мингдан ортиқ тури

мавжуддир.� Хитойда 90 миллион киши Ли

фамилиясига эга.� Мушукнинг олд оёқлари исталган

томонга қайрилиши мумкин.� 100 мг асал йиғиш учун асалари 46

минг км масофани учиб ўтади. Бу бутун ер шарини экватор бўйлаб кесиб чиқиш билан баробардир.� Бойўғли бошини вертикал бўйлаб

270°, горизонталига эса 180° бура олади.� Қушларнинг инига инсоннинг қўли

тегса, ҳеч қачон бу гўшага қайтиб кел-майди.� Урғочи шер суткасига 20 соат ух-

лайди. Қолган вақт ичида ов қилади ва овқатланади.� Қурбақа умри давомида уч тонна

чивин истеъмол қилади.� Дунёдаги «ўлик кўл» Сицилияда

бўлиб, унинг остида иккита кислотали булоқ отилиб туради.� Уйларни рақамлаш илк бор XVII

асрда Лондонда пайдо бўлган. Ун га ча эгасининг номи билан хонадон аниқ-ланган.� Қуёшнинг почта маркаси ҳажмича

келадиган қисмининг ўзиёқ 1,5 миллион дона лампочка қувватидек ёруғлик бера олади.� Дунёдаги энг катта қудуқ Иорда-

ниянинг Мухейба ҳудудида жойлашган. Бу қудуқ соатига 1 кубометр сув беради.� Саҳрои Кабир чўлида йилига 160

мингта сароб кузатилади. Улар чал-ғитувчи ва мавҳум, вертикал ва гори-зонтал бўлади.

Fikr.uz. дан олинди.

Иқтисодиёт 65№ 7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.

Janubiy.kz

� Ғаройиб дунёБиз билмаган манбалар

Page 6: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

Юнонистонда 20 минг нафар киши Македониянинг номи ўзгартирилишига қарши намойишга чиқди.

Нима учун сувни икки марта қайнатиб

бўлмайди?

Қайнатилган сувни яна қайнатиш ёки ҳатто иситиш нафақат зарарли, балки хатарлидир.

Водопровод суви ўзида – тузлардан тортиб минералларгача жуда кўп аралашмалардан таркиб топади. Сув иситила бошланганда, унинг кимёвий таркиби ўзгаради.

Бу ўзгарган моддалар киши организмига қайта иситилган сув билан тушиб боради.

Қайнатилган сув қайта-қайта қайна-тилгани сари унинг инсон саломатлигига зарари шунча ортиб бораверади.

Бундай сувда инсон саломатлиги учун энг зарарли бўлган мишьяк, фторидлар, нитратлар каби моддалар ҳосил бўлади.

Сувнинг бир марта қайнатилиши, унинг турли микроблардан тозаланишга кифоя қилади. У яна бир (ёки ундан кўп) марта қай-натилганида, мавжуд бўлган фойдали мод-даларнинг бузилишига, зарарли ва хатарли бирикмаларга айланишига йўл очилади.

Қайта қайнатилган сувдаги зарарли мод да ларнинг инсон учун хатарли таъ си ри:

МишьякБутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти

маълумотларига қараганда, инсон сало мат-лиги учун энг катта хатарни айнан шу модда келтириб чиқаради. Мишьякни жуда оз ва инсон учун зарарсиз миқдорда водопровод сувига ундаги зарарли микроорганизмларни йўқ қилиш учун қўшилади.

Албатта, қайта қайнатилган сувдаги мишьяк сабабидан инсоннинг ўлими узоқ йил лар бундай сувни мунтазам ичишда да-вом этишидан келиб чиқиши мумкин, ле кин гап шундаки, бу модда йиғма таъсир қи лади. Бунинг оқибати эса, жуда аянчли бў лиши мумкин: периферик нейропатияни, бу тун бадандаги терининг шикастланишини, ош-қозон-ичак тизими, буйрак фаолиятининг бу зилишини ва саратон касалликларини кел-тириб чиқариши мумкин.

ФторСув қайта қайнатилганида, ундаги фтор

бирикмаларининг бир қисми фторид мод-даларга айланади.

Гарвард университети профессорларининг бир неча ўн йиллик тадқиқотлари натижалари фторид моддалар неврологик фаолиятга салбий таъсир кўрсатишини ва ҳатто ёш болаларда ақлий қолоқликка сабаб бўлиши, шунингдек, аёлларда бепуштлик келиб чиқиши хавфини кучайтириши мумкинлигини кўрсатди.

НитратларҲаётимиз шундай ҳам нитратлар билан

тўйинган – улар кундалик ҳаётда озиқ-овқат саноатида консервантлар сифатида ишлатилади.

Лекин улар юқори ҳароратда ишлов бериш натижасида инсон саломатлиги учун янада хатарли тус олади.

Қайнатиш жараёнида нитратлар нитро-заминларга айланади, бу моддалар эса, канцерогенларга бевосита алоқадордир.

Б ундай зарарли одат инсон организмида ичаклар, меъда, ошқозоности бези, жинсий-пешоб йўллари саратони ва лейкемиягача олиб бориши мумкин.

Биринчи машқ.Қ ўл л а р и н г и з н и о л д и н г а ч ў з и б,

бармоқларингизни чалкаштиринг. Энди қаранг, бош бармоқларингизни қайси бири устида турибди – ўнгми, чапми?

Иккинчи машқ.Кўрсаткич бармоқларингизни бирлаш-

тириб, нишонга олаётгандек олдинга чўзинг. Бирор нуқтани нишонга олиб, бир кўзингизни юминг. Энди қайси бир бармоғингиз нишонни аниқ олганини белгиланг.

Учинчи машқ.Бу “Наполеон туриши” деб аталади.

Қўлларингизни кўксингизга чалкаштиринг. Қайси қўлингиз устида турган бўлса, белгилаб қўйинг.

Тўртинчи машқ.Бироз қарсак чалинг. Энди эса қайси

қўлингиз устида эканига эътибор беринг. Натижани қоғозга ёзинг.

Биринчи машқ сизнинг тафаккурингиз мантиққа ёки ҳиссиётга мойиллигини билдиради.

Иккинчи машқ қаттиққўллик ва жаҳлдорликни, учинчи машқ соддаликка ёки такаббурликка мойилликни, тўр-тинчиси характердаги қатъийлик ва қатъиятсизликни англатади.

Тест натижалари эса қуйидагича:ЎЎЎЎ1. Умумқабул қилинган фикрга эрга-

шиш, эски қонун ва ақидаларга мойиллик, хулқ-атвордаги барқарорлик.

ЎЎЎЧ2. Ишончсиз консерватизм, кучсиз

темперамент. Журъатсизлик.ЎЎЧЎ3. Хушомад, қатъийлик, юмор ҳис-

си, фаоллик, серҳаракатлик, темпе ра-ментлилик, “артистлик”. Бу кучли ха-рактер кучсиз турларни қабул қилмайди. У билан мулоқотда юмор ва қатъийлик зарур.

ЎЎЧЧ4. Камёб ва мустақил характер тури.

Юмор ҳисси, хушомад, юмшоқлик ва “артистлик”. Характерида қатъийлик ва журъатсизлик ўртасида бироз қарам-қаршилик бор. Алоқа ўрнатиш даражаси юқори, аммо мослашиш жуда секин.

ЎЧЎЎ 5. Ишбилармон характер, таҳлилий

фикр ва юмшоқ характер. Кўпроқ бу тур аёлларда учрайди. “Ишбилармон аёл” рамзи. Мослашиши секин, эҳтиёткор. Бундай одамлар юзма-юз жангга кири-шишади. Уларда сабр, ҳисоб-китоб устун туради. Муносабатлар ривожи суст, бироз совуқ.

ЎЧЎЧ6. Кучсиз характер, жуда кам учрайди.

Ҳимоясиз ва кучсиз. Турли таъсирларга берилувчан. Фақат аёлларда учрайди.

ЎЧЧЎ7. Янги таасуротларга ўч ва зидди-

ятлар юзага келишидан қочувчи. Бироз беқарорлик, ўзига хос юмшоқлик. Ҳис-сиётлари секин, жиддий. Оддий ва му-лоқотда кўпинча тортинчоқ. Янги хулқ-атворга ўтишга мойил. Кўпинча аёлларда учрайди.

ЎЧЧЧ8. Беқарор ва эркин характер. Асосий

хусусияти – таҳлилий фикр юритиш. Кам учрайди.

ЧЎЎЎ9. Турли шароитларга жуда яхши

мослашувчи, кўп учрайдиган характер. Ҳиссиётли ва қатъиятсиз. Бегона таъсир-га юқори берилувчанлик. Бошқача ха-рактерлар билан осон алоқага кира ди. Эркакларда ҳиссиётлар паст, флег ма-тикликка мойиллик кузатилади.

ЧЎЎЧ10. Кучсиз қатъият, юмшоқлик, аста-

секин таъсирга берилувчан, соддалик. Ўзига ўта эътибор талаб қилади – “кичик малика” типи.

ЧЎЧЎ11. Энг кучли характер эгаси. Фикрига

таъсир ўтказиш қийин. Қатъийлик кўрса-тишга қодир. Аммо, бу нарса баъзан

ик кин чи даражали мақсадлар учун жон куй диришга олиб келади. Кучли шахс, ҳа ракатчан, қийинчиликларни енгишга қо билиятли. Бировларнинг нуқтаи на-зарига етарли эътибор бермайдиган, би роз консерватор. Бундай одамлар қа-рамликни (маънавий ва моддий) ёмон кўрадилар.

ЧЎЧЧ12. Кучли ва эркин характер. Фикрига

таъсир ўтказиш қийин. Асосий хусусияти – юзаки юмшоқлик ва ҳиссиёт билан ўрал ган ички ғазаб. Ўзаро таъсир тез, ўза ро тушуниш секин.

ЧЧЎЎ13. Дўстлик ва оддийлик. Қизиқишлари

бироз тарқоқ.ЧЧЎЧ14. Асосий хусусияти: соддалик, юм-

шоқлик, ишонувчанлик. Бу жуда кам уч райдиган характер (аёлларда 1%, эр-какларда умуман учрамайди).

ЧЧЧЎ15. Ҳиссиётлилик ва журъатлилик

(асосий хусусияти), серҳаракат, бироз бесаранжомлик. Бу нарса ўйланмаган, тез қарор қилинган, ҳиссиётга асосланган ишларга олиб келади. Улар билан муло-қотда “тормозловчи механизмлар” зарур.

ЧЧЧЧ16. Нарсаларга янгича назар ташловчи

қобилият соҳиби (антиконсерватизм), куч ли ҳиссиёт, ўзига хослик, худбинлик, ўжар лик, ҳимояланганлик, баъзан ўта ин дамас. “Кўзни қамаштирувчи” табассум қилишга қодир.

“Мен кимман?” тестлар тўпламидан.

� Руҳият сарҳадлариКим қайси томони билан ўйлайди?

Бизга нейропсихологиядан маълумки, инсон миясининг иккита ярим шари турлича ишлайди: чап ярим шар мантиқий ва лингвистик тафаккурни бошқаради, ўнг ярим шар эса унинг образлилиги, тўлиқлиги ва ҳиссиётлилигини назорат қилади.

Инсон организмининг бундай фаолияти унинг турли хулқ-атвор шаклларида намоён бўлади. Бундай хулқ-атвор реакциялари чап ва ўнг турлардан ташкил топади. Демак, сиз бир нечта машқ бажариб, ўзингизда қайси турдаги реакция устунлигини аниқлашингиз мумкин. Қоғоз ва қалам тайёрлаб, ҳар бир машқдан кейинги натижани “Ўнг” бўлса – “Ў”, “Чап” бўлса – “Ч” деб белгилаб боринг.

Навбатдаги тест: ШАХСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНГИЗНИ

БИЛАСИЗМИ?

Узум инсон организми учун

нимаси билан фойдали?

Узум – фойдали вита мин-лар ва минераллар хази на-сидир. Унинг таркибида С ви-тамини, А, РР, Н витаминлари, В группасига кирувчи вита мин лар, шунингдек К витамини мавжуд.

Шунингдек, узумда натрий, каль-ций, темир, фосфор, бўр, фтор, никель, марганец, рух ва бош -қа кўпгина фойдали металлар, ми -не раллар ва бир қатор нодир фой -да ли моддаларни учратиш мум кин.

Бундан ташқари, узум таркибида саратон касаллиги пайдо бўли ши га қаршилик кўрсатувчи фито стерин деб номланувчи модда мав жуд. Яна унинг таркибида анти оксидант таъсир кўрсатувчи ор ганик кис-лоталар, фойдали озу қавий тў қи-малар, шунингдек, ил мий тилда фла воноидлар ва моно сахаридлар деб номланувчи инсон организми учун фойдали моддалар мавжуд.

Агар зерикарли рақамлар би -лан ифодаланадиган тилда ай -тиладиган бўлса, олимлар то мо-нидан узумда икки юз хилга яқин фой дали моддалар мавжудлиги аниқ ланган.

Шунингдек, узум уруғи ҳам ин сон учун фойдали, унда хушбўй мод да-лар, фитостеринлар ва эфир мой-лари бор.

Узум иммунитетни ва юрак му-шак ларини мустаҳкамлайди, то -мирларни кенгайтиради ва бош оғ-риғини бартараф этишда ёрдам бе-

ради, қон таркибидаги хо листерин миқдорини камайтиради.

Узумнинг озуқавий қувватиУзум парҳез меваси эмас, шунинг

учун уни истеъмол қилиш меъёрида бўлиши лозим. Унинг озуқавий қуввати 100 грамм мевасида (унинг навига қараб) 45 дан 63 ккал.гачани ташкил этади.

Албатта, унинг озуқавий қув-вати баланд эмас, лекин унинг иш таҳа очиш хусусияти кучли бўл-ганидан, кўпроқ овқат истеъмол қи лишга сабабчи бўлади.

Узум нимаси билан зарарли?

Барчамизга маълумки, ҳар бир фойдали нарсанинг зарарли томони ҳам бўлиши мумкин. Узумнинг баъзи кишилар учун асосий камчилиги тар кибида қанд моддаси миқдори жуда баландлигидадир.

Узумни семизлик, қандли диабет, ошқозон яраси, милк емирилиши касалликларида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Шу нинг дек, дори-дармон истеъмол қила ёт-ганда ҳам ундан ўзни тийиш тавсия этилади.

Жалолиддин НУРИДДИНОВ. Манба: hronika.info.

6№ 7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.Janubiy.kz

Саломатлик

Page 7: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

67№7 (2642), сешанба, №7 (2642), сешанба, 22 январь 2019 йил.22 январь 2019 йил.

Janubiy.kzJanubiy.kz

Гонконгда 4,6 млрд. долларлик ноёб автомобиль ер ости йўли очилди.

Маънавият

Аллоҳ марҳумани ўз раҳматига олган бўлсин!

Оила қувончиСайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида яшовчи Д. Ҳожи-

бекова Янги йил арафасида маҳаллий ҳокимликк а мурожаат этиб, турмуш ўртоғи ва ёлғиз фарзандининг ногиронлиги ту-файли газ қувурларини тортишда қийналаётганини баён қил-ган эди.

Қишлоқ ҳокимининг ўринбосари Б. Шомуродов, тўбе бий М. Қо-ратоев, туман ижтимоий муҳофазалаш бўлимига қарашли “Уйда хизмат кўрсатиш” ДКК мутахассиси И. Абдукаримовнинг саъй-ҳа-ракатлари билан яқинда бу хонадонга газ кирди.

Бунда “ҚазТрансГазАймақ” корхонасининг Қорабулоқ қишлоғида-ги масъул ходимлари З. Раҳматуллаев ҳамда К. Эштоевнинг беға-раз ёрдамини алоҳида таъкидлаш жоиз.

З. МЎМИНЖОНОВ.

Туркистон вилоятининг “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти, Қорабулоқ қишлоғидаги Ҳамза номли умумий ўрта мактаб директори Зокиржон Мавлонқуловга эгачиси, Т. Руста-мов номли гимназия мактаби ўқитувчиси

Анорой НОРМА ТОВА-нинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилади.

Замзам суви овозга жавоб берар экан…

Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки, бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли фильм тайёрлади. Уни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктори Кнут Пфайф-фер (Dr. Knut Pfeiffer) шулардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқ-лаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижа-сида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқадан сўнг роҳатланишини исботлади. Унинг бир пиёласи бир челак сувни тозалайди.

Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қат-тиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: «Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгар-тирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйи-дагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба қилдим. Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам сувига айланганини кўрдим».

Овозлар Замзам сувини ўзгартиради

Тадқиқотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқ-лиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бў-ладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради. Буни Япон олими Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган. Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган Эмото унга турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) таркибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сув ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашли-ги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзилган китоб Японияда энг кўп сотилган китоблар орасидан ўрин олган. Эмотонинг фикри-ча, Замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади. Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устун қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб, сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосасига кўра, Замзам суви ичиш-га яроқли ва соғликка фойдали сувлардандир. Америкада ўтказил-ган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактерия-лар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборатория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган Замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлиги ва бу сувда тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.

Fikr.uz. дан олинди.

� Биз билган ва билмаган дунё...!

� Мулоҳаза учун мавзу

Қимматчиликнинг илдизи

Шўро замонидаги исрофгарчиликни ҳали кўп-лар унутишмаган. Ҳайдовчиларга машина юр-ган масофасига қараб эмас, балки, сарфлаган ёқилғидан келиб чиқиб, маош тўланганлигини биламиз. Қандай қилиб, дейсизми? Ҳайдовчилар бензин баки тагидаги бир мурватчани очиб қўяр, бензин ерга тўкилиб, қанча кўпроқ сарфланса, режа шунча ортиғи билан бажариларди. Кол-хозларга бензин шунчалик кўп берилганидан, уни бензовозларда олиб бориб, дарёга оқизиб юборишарди. Нон арзон бўлгани учун одамлар бу азиз неъмат билан сигир, қўй ва чўчқаларини боқишарди. Бу эслатишлар билан ўтмишимизга тош отмоқчи эмасман. Фақат мустақилликка эришганимиздан кейин биринчи йилларда хал-қимиз қийналишининг сабабларини аниқлаш-тирмоқчиман, холос. Бир серобчиликнинг бир камёбчилиги бор, дейди доно халқимиз.

Нарх – навонинг ўсишига гоҳо ўзимиз ҳам са-бабчи бўлиб қоламиз.

– Ҳа, энди 100 тенге учун талашиб ўтираман-ми?

Бир хил қадоқланган чой иккита озиқ-овқат дўконида икки хил нархда сотиляпти. Бирида 400 тенге, бошқасида 500. Ана шу фарқни англа-ган бир онамиз харид қилган молини кайтариб, бошқа дўкондан оляпти. Буни бир қўшниси би-либ қолиб, «энди арзимаган 100 тенге учун на-ри-бери югурадиган бўлиб қолдингизми?» – деб уялтирмоқчи бўлади. Айнан шунақанги фикрлаш фаровонлигимизга болта урадиган жиҳатлардан бири. Хўш, бу ҳақда мулоҳаза юритиб кўрдин-гизми? Бозор иқтисодиётининг қатъий ва беаёв қонуни бор: талабга қараб баҳо белгиланади. Яъни, сотилаётган маҳсулот аввал 400 тенге-дан сотилади. 500 тенгедан ҳам олаверишса, маҳсулот чиқараётган корхонанинг ўзи унинг баҳосини 500 тенгега кўтаради. Олибсотарлар бу маҳсулотнинг устига яна ўз фоизини қўшади. Натижада, 400 тенгелик маҳсулот ўз ёрдамимиз билан 600 тенгелик маҳсулотга айланади. Гўшт 1600 тенгегача кўтарилди, деб нолишмоқда ва шундай бўлса ҳам унинг савдоси қизиб турибди. Агар шу гўштни харидорлар сотиб олишмаса, эгаси, албатта, баҳосини туширади. Чунки, кун ўтган сайин унинг сифати ҳам кетади, суви ҳам қочиб, вазни йўқолади. Дабдабали тўйлар сабаб бўлиб, бу гўштнинг баҳоси 2000 тенгега кўтари-либ кетса ҳам ажабланадиган жойи йўқ.

Тежаб-тергайдиган, асраб-авайлайдиган янги замонда яшаяпмиз. Ҳали-ҳануз тўю маърака-ларда юз килолаб ош дамлаб, ўзимизни кўз-кўз қилишни бас қилмаяпмиз. Ҳаммамизнинг ҳам тўй қилиб, элга ош беришга қурбимиз етади. Ле-кин тўйдаги исрофгарчиликлар давом этаётгани юракка ғашлик солади-да.

Пул топиш – жасорат, уни сақлай билиш – до-нишмандлик, сарфлаш эса – санъат, деган экан ота-боболаримиз.

Сизу бизга ана шу учинчиси – сарфлаш санъ-ати етишмайроқ турибди чоғи?

Маънавият – ҳаётнинг гултожи!

Юқорида келтирилган мисолларда шўро дав-рининг камчиликларини айтган бўлсам, энди ях-

ши томонини эслатиб ўтишни жоиз деб топдим. Шўро замонида катта-катта китоб дўконлари, ҳатто кичик қишлоқларда ҳам, бўларди. Шўро-лар давлати ер юзида энг кўп китоб ўқийдиган халқи билан фахрланарди. Минглаб газета ва журналлар чиқариларди. Ҳар кимнинг ўз тилида газета ва журналлар ўқишга имконияти бор эди. Ўзбеклар Ўзбекистоннинг юзлаб газета ва жур-налларини олиб ўқирди. Масалан, «Шарқ юлду-зи», «Гулистон», «Муштум», «Саодат», «Гулхан», «Ғунча», «Ёшлик» журналлари, «Ўзбекистон ада-биёти ва санъати» газетаси кириб бормаган хо-надон деярли йўқ эди. Бу нашрлар ёшларимизни юксак маънавият асносида тарбиялашга катта ҳисса қўшарди. Истаган одам чўнтагига 10 сўмни солиб олиб, Тошкентга борар ва оиласига совға-саломлар олиб қайтар, улар орасида, албатта, камёб китоблар ҳам бўларди. Чегарада эса ҳеч ким «кимсан, қаёққа, нима олиб кетяпсан?» – деб сўрамасди. Мактабни тугатиб, Тошкентга ўқишга борадиганларнинг саноғига етолмас эдингиз. Ҳозир эса китоб ноширларининг ҳам мазаси йўқ. Ўзбек тилида Жанубий Қозоғистон-да чиқаётган «Жанубий Қозоғистон» газетасига обуна бўлишни ўзига эп кўрмайдиганларнинг кўпаяётгани сир эмас, улар туфайли нашр адади 15000 нусхага кўтарилмаяпти. Бу ёшларимиз маънавиятини шакллантиришда ҳам кўп нарса-ни бой бериб қўяётганимиздан далолат эмасми?

Мустақил юртимизда ҳар бир миллат вакили ўз маданияти, урф-одатларини сақлаб қоли-ши учун барча имкониятлар яратилган. Лекин, халқимиз ҳануз бир ёқадан бош чиқариш, деган сўзнинг маъносини чуқур англаб етмаяпти. Ора-мизда «мен ўзбекча газета ўқимайман, мен учун русчаси яхши» деб кўкрагига урадиганларга ни-ма дейсиз? Навоий бобомиз:

Эл нетиб топгай мениким,Мен ўзимни топмасам, деган сатрларида нимани назарда тутган?Биз ўзимизни топмасак, ўзини топган кишини

тополмаслигимизни айтган. Киши ўзгалардан истайдиганини даставвал ўзидан изламоғи ке-раклигини айтган. Бу хусусда Навоий дейди:

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,Ҳар не истарсен, ўзингдан истагил.“Ёшлик” журналида шундай фикрлар бити-

либди: “Шоир Эркин Воҳидовнинг гувоҳлик бери-шича, домла Миртемирдек закий шоир Навоийни тўлиқ билмагани учун ул онҳазратнинг ҳайкалла-ридан уялар экан. Бугун пойтахтимизда савлат тўкиб турган бобомиз ҳайкали қошига ҳар куни ўнлаб келин-куёвлар боради. Ана шу ташриф этаётганлар кимнинг пойига келганини англай-диларми? Шу ҳайкал соҳибининг жиллақурса битта ғазалини ёд биладиларми? Агар билмаса, ҳеч бўлмаганда ўзларида уялиш ҳиссини туяди-ларми?

Ҳа, ана шундай оғриқли саволлар қаршисида қолар экансан, беихтиёр улуғ бобомиз олдида қанчалик уятли ҳолда эканимизга иқрор бўласан, киши”.

Келажак авлод олдида барчамиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Тилнинг йўқолиши – халқнинг йўқолиши. Навоий бобомиз давридан бери ривожланиб, юксак чўққиларни забт этган тилимизнинг йўқолишига йўл қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ,жамоатчи мухбиримиз.

АВВАЛГИЛАРГА АВВАЛГИЛАРГА ЎХШАМАСЎХШАМАС

Page 8: Тоҳир МАЛИК. - janubiy.kz file2019 йил 22 январь, cешанба. №7 (2642). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР БИСОТИДАН:

8№7 (2642), шанба, №7 (2642), шанба, 22 январь 2019 йил.22 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2012 й. 26 мартда рўйхатга олиниб,

12357-Г гувоҳнома берилган.

МАН ЗИ ЛИ МИЗ: 160000, Шим кент шаҳри, Диваев кўча-си, 4-уй, 4-қават. Те ле фон: 53-93-17. Те ле факс: 53-92-79.

Бухгалтерия: 39-16-44. +7-747-700-50-55Электрон почта: [email protected]

Умумий бўлим — Мухтабар УСМОНОВА. Адабиёт ва санъат, спорт — Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Обуна, реклама ва эълонлар — Зокиржон МЎМИНЖОНОВ.

Туркистон, Кентов — Шомирза МАДАЛИЕВ. 8(72533) 2-40-07. Тўлебий, Қазиғурт — Баҳорой ДЎСМАТОВА. 8(72547) 6-07-16. Сайрам, Тулкибош — Ислом НИЁЗАЛИЕВ. 8(72531) 24-274.

Махсус мухбирлар:

Бўлимлар:

Нашр кўрсат ки чи – 65466.Ада ди – 13319 ну с ха.

“ERNUR-print” МЧБ бо с ма хо на си да чоп этил ди, Шим кент шаҳри, Т. Алимқулов кўча си, 22.

Бу юрт ма: 186 Навбатчи муҳаррир: Мунира САЪДУЛЛАЕВА.

Бош муҳаррир

ўринбосарлари:

Муроджон АБУБАКИРОВ.

Ислом АБДУНАБИЕВ.

Масъул котиб –Авазхон БЎРОНБОЕВ.

Директор - Бош муҳаррир ---- Алишер Ғофуржон ўғли СОТВОЛДИЕВ. Мулк эгаси – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти” масъулияти чекланган биродарлиги.

� Мақола лар, эъ лон ва бил ди рув -лар да ги факт ҳам да да лил лар нинг тўғри ли ги учун му ал ли ф лар, рек ла-ма ва эъ лон бе рув чи лар ма съул дир.� Фой да ла нил ма ган ма қола лар га

ёз ма жа воб қай та рил май ди.� Жанубий Қозоғистон ви лоятида

тар қа тилади.

Тўйлар ҳақида ўйларТўйлар ҳақида ўйлар

Ўранғай қишлоқ округи ҳуду-дидаги жамоат ташкилотлари ва-килларининг йиғилишида қишлоқ ҳокими Сиздиқ Пирметов давлат сиёсати, тинчлик-тотувлик, тартиб борасида намуна бўлаётган фаол-лар ишига ижобий баҳо бериб, уларга миннатдорчилик билдирди. Қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси Обиддин Фахриддинов, бийлар кенгаши раҳбари Абдимуталлиб

Носировлар ўтган йилга якун ясаб, галдаги вазифаларга тўхталишди.

Хусусан, медиатор вазифаси-ни виждонан бажариб келаётган Муҳамаддин Дўсонов фаолия-тига ижобий баҳо берди. Обуна, Қўшқўрғон сув омбори ва яна қатор масалалар муҳокамада бўлди. Фаоллар доимий равишда учра-шиб, давлатимиз сиёсатини Ўран-ғай қишлоғида тўлиқ амалга оши-

ришга бел боғладилар. Абдимутал-либ Носиров, Муҳамаддин Дўсо-нов, Поччахон Бобожонов, Йўлдош Қосимов каби фаоллар қишлоқ ҳокимлиги раҳбарлигида обунада пешқадамлик қилмоқдалар .

Ш. МАДАЛИЕВ.Суратда: йиғилиш иштирокчила-

ри. Муаллиф тасвири.

“Аллоҳ ҳаммани тўйга етказсин...”, деб бизларни дуо қиладилар. Биз ҳам бошқа-ларга шу саодатни тилаймиз.

Оилада гўдак дунёга келгани ҳамон ота-она қалбида умид ҳам туғилади. Бу умид фарзанд билан бирга улғаяди. Яратганга илтижо қилинган дамларда шу умидга етказиш сўралади. Фарзанд-нинг яхши, файзли, номусли оилалардан бирига куёв (ёки келин) бўлмоғи орзуси билан тўй қилинади. Бу тўйга узоқ йил-лар ҳам моддий, ҳам руҳий томондан тайёргарлик кўрилиши барчага маълум. “Қизингни бешикка сол, молини сандиқ-қа”, деган мақол бежиз айтилмаган. Ўғил туғилганида йигирма туп терак экиш одати ҳам ана шу тўйга тайёргарликнинг бир кўриниши. Ўғил улғайгунча тераклар ўсиб, иморатбоп бўлади. Бўлажак ёш ои-лага атаб уй солинади. Сўнг қарабсизки, тўй-да...

Тўй туфайли хонадонимизга ташриф буюражак шодлик ва бахт умрининг не-чоғли узун бўлмоғи ўзимизнинг фаҳму фаросатимизга боғлиқ. “Қарз қутулар, хотин ёнга қолар”, мақолига амал қилган бўлсак, шодлигимиз тўй тугаши билан поёнига етиб, ташвишимиз бошланади. Агар “Кўрпангга қараб оёқ узат”, ҳикмати-дан юз ўгирмасак, қарз ташвиши бизлар-ни азобга солмайди.

Биз кўпгина ташвишларга ўзимиз харидор бўламизда, сўнг “бизни шунча қийноқларга соласанми”, деб Худога даъ-во ҳам қилиб қўямиз. “Топганингиз яхши тўйларга буюрсин”, дейилмиш дуони “Топган-тутганингизнинг барчасини битта тўйга совуриб юбор, етмаганига қарз ол”, деган маънода тушунмаслик керак. Кўн-гил хоҳиши билан ҳаёт ҳақиқатининг му-росага келмоғи мушкуллиги унутилмаса дуруст. Тўйдан кейин бошланажак ҳаёт, турмуш ташвишлари назардан четда қол-маса янада яхши. “Ортиқча кучаниш бел-ни синдирар”, деган мақолни ёдда тутиш эса доноликдир.

Сиз билан биз ҳар қанча данғиллама тўй қилмайлик, унинг шуҳрати енгил шабада ҳам учириб кета олувчи хазон кабидир. Одамлар тўйингизни ойлаб-йиллаб эслаб, мадҳ этиб юрмайдилар. Яқинларимиз кўришганда “Қалай, тўй-ларнинг чарчоғи чиқдими?” – деб қўйиш-лари билан ҳаммаси тугайди. Тўй ҳар қанча дабдабали бўлмасин, кишининг

обрўсига обрў қўшмайди. Бугунги куёв ва келиннинг эртанги тотув ҳаёти, саодат йўлидаги интилиши, ота-оналари, қарин-дош-уруғлари, қўни-қўшниларига бўлган меҳр-оқибати, ҳаё ва одоби хонадонга ҳурмат ва эътибор келтиради. Билмоғи-миз жоизки, манманлик ва мақтанчоқлик-нинг энг хунук кўриниши – тўй-маросим-ларда қилинаётган сохта сахийликдир. Тўй баҳонасида манманликларини кўз-кўз қилмоқчи бўлган қудалар ҳавойи пол-вонларга ўхшашади. Куч ҳам йўқ, усул ҳам бўлмаса-да, гиламга тушган полвон-нинг бели синганидек, қудаларнинг но-донлиги туфайли оиланинг бели синади.

Тўй қилиш бўйича аниқ тавсиялар йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Аввал айтга-нимиздек, тўй – кўнгил иши. Кўнгилни эса ақл бошқаради. Яна бир гап: кўнгил талаб қилувчи дабдабани чўнтак кўтара олмаслиги мумкин. Ҳар бир шаҳар-қиш-лоқнинг тўйга хос ўз одатлари, удумлари бор. Афсус шундаки, асосий эътиборни дастурхон безашга қаратиб, яхши урф-одатларимизни унутилишга маҳкум этяп-миз. Барча жой учун бир хилда бўлган ярамас одатимиз – “ким ўзар” мусобақа-си. Бу мусобақанинг шиори “Агар сендан ортда қолсам – қулоғимни кесаман!”. Ҳа, бизга айнан шу шиор маъқул бўлиб қол-ди. Ақлни ишлатиб демаймизки: “Биров томдан ташласа, мен ҳам ташлашим керакми?”

Тўйга доир муаммолар ҳақида оқил устозларимиз кўп ва хўб ёзганлар, гапир-

ганлар. Йил йўқки, матбуотда бу масала кўтарилмаса. Тўй қилувчилар бу ҳик-матларни ўқимайдиларми, ҳар ҳолда ўз билганларидан қолмайдилар. Демоғин-гиз мумкинки: “Тўй қилувчи Фалончи, қий-налса ўзига жабр, сизга нима?” Сиртдан қараганда шундай. Аммо “жамият, унинг тараққий этмоғи”, деган тушунчаларимиз ҳам бор-ку? Бугун оила қурадиганлар-нинг маънавий-руҳий оламлари, маданий даражаларини жамиятдан айри ҳолда кўролмаймиз-ку? Тўйлардаги исроф-гарчилик жамият тараққиётига салбий таъсир ўтказмайдими? Тангри таолонинг “енглар-ичинглар, аммо исроф қилманг-лар”, деган амрини бажармаслигимиз жазосиз қолармикан? Ўтмиш донолари хазинасига разм ташласак, исрофга доир кўплаб бебаҳо фикрларни учратамиз. Айни дамда шулардан бирини эсламоқни лозим топдик.

“Исроф энг ҳурматли оилаларни ҳам бузади, энг бой хонадонларни оқибат вайрон қилади. Энг юқори мансаблардан тубан туширади. Энг шуҳратли ному на-сабга эга бўлганларни хор-зор қилади. Шунга кўра, исрофдан сақланмоқ, ҳар бир ишда тежам, иқтисодга риоя қилмоқ шартдир. Тадбир билан сарф қилинган мол-дунё озаймайди, балки ортади. Ба-хил, хасис одам пулини ҳатто ўзига ҳам сарф қилишга кўзи қиймай, очлик ҳолида яшайди. Исрофчи эса охир оқибат бир тийинга зор қолади”.

Йиллар оша гаплар гапирилаверди,

бироқ, бироз фурсат ўтиб, бу зарур қа-рорни унута бошладик. Замон яна шу масалага қайтишни талаб қиляпти. Биз устозлардан ўқиганимиз, доно отахон-лардан эшитганимиз асосида бир-икки фикрни баён қилишга эҳтиёж сездик.

Абдулла Қодирийнинг дастлабки саҳ-на асарлари “Бахтсиз куёв” деб ном-ланган. Асарнинг маъносини сарлавҳа-даёқ англагандирсиз? Фақат “ўтмишда уйланажак қаллиғини никоҳдан аввал кўрмаган, бир йигитга қари қиз дуч кел-ган бўлса, унинг бахтсизлиги шу-да”, деб фикр қилманг. Асардаги куёв боланинг бахтсизлиги – тўй туфайлидир. “Тўй” ва “касофат“ тушунчалари бир-бирини инкор этса-да, мазкур воқеадаги куёв-нинг бахтсизлиги айнан шу тўйнинг касофатидандир. Бўлажак куёв – етим. Амаки ота ўрнида ота бўлиб, жиянни уйлантириш ҳаракатига тушади. Яхши хонадоннинг қизига совчи бўладилар. Қизнинг отаси “тўй-тўйдек бўлсин”, деган орзуда оламжаҳон нарсаларни талаб қилади. Бўлажак оилани қийнамаслик керак, дабдабали тўйнинг ҳожати йўқ, деган насиҳатларга қулоқ солмайди. Куёв боланинг амакиси уятга қолмаслик учун бу талабларга кўнади. Оқибат қолган ҳовли-жой гаровга қўйилиб, катта миқ-дорда қарз олинади. Куёв қарзни вақтида беролмайди. Судхўр ҳовлини тортиб олишни айтганда, куёв “бу кунимдан ўлганим яхши” деб жонига қасд қилади. Буни кўрган келинчакнинг кўзига дунё тор кўриниб, у ҳам ўзини-ўзи ўлдиради.Таъсирли тарзда, насиҳат йўсинида би-тилган бу асарда баён этилган воқеа юз йилнинг нари-берисида бўлиб ўтган.

Ажабким, тўйда исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақида унда айтилган гаплар бугунга ҳамоҳанг бўлиб турибди. Тўй эга-сига қилинган насиҳатларнинг шамолга қарши қичқириш каби самарасиз кетиши ҳам юз йилни оралаб бизнинг кунимизга-ча етиб келди.

Тоҳир МАЛИК.“Имонлашиш умиди” дан.

ОТАЛАР СЎЗИ – АҚЛНИНГ КЎЗИ

ТОПГАНИНГИЗ ЯХШИ ТЎЙЛАРГА БУЮРСИН...

Жамоамизнинг суюкли аъзоси

Айша БЕЙСЕБАЕВА қутлуғ 50 ёшини нишонламоқда

Айшадаги шижоат, ғайрат ва меҳнатсе-варлик кўпчиликни лол қолдиради. Ўз касбига нисбатан талабчанлик ва масъулият, ишдаги пухталик барчамизга на-муна.

Кадрлар бўлими бошлиғи, хазиначиси, касаба уюшма қўмитаси раисаси Айша Иман қизига мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фаровон ҳаёт ва ёлғиз фарзандининг камолини Ғабит оға билан биргаликда кўришни тилаб қоламиз.

Истар эдик дунёда фақат,Бахтли ҳаёт сизга ёр бўлсин.Боқиб турган шаҳло кўзингиз,Яна юзлаб баҳорни кўрсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан “Жанубий Қозоғистон”

газетаси таҳририяти.